Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet136/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

20.4. Эсда олиб қолиш
Эсда олиб қолшни хотиранинг янги материални илгари ўзлаштирилган материал билан боғлаш орқали эсда сақлаб қолиншига олиб келадиган жараён сифатида таърифлаш мумкин. Бу индивид тажрибасини янги билимлар ва хулқ-атвор шакллари билан бойитишнинг зарур шартидир. Эсда олиб қолиш ҳамиша танланган бўлади, сезги аъзоларимизга таъсир қиладиган барча нарсалар ҳам хотирамизда сақланиб қолавермайди.
Эсда олиб қолиш ва ҳаракат. Экспериментларда шу нарса исботланганки, ҳар қандай эсда олиб қолиш, шу жумладан, ихтиёрсиз эсда олиб қолиш ҳам, субъектнинг объект билан ҳаракатининг қонуний маҳсулидир.
Бир тажрибада синалувчиларга карточкаларда тасвирланган нарсаларни таснифлаш таклиф қилинди. Ҳар бир карточкада нарсалардан ташқари сонлар ҳам тасвирланган эди. Тажриба ўтказилиб бўлгач, синалувчилардан карточкаларда нималарни кўрганликларини эсга туширишларини сўрашди. Бу ҳолда нарсаларнинг эсда сақланиб қолганлиги аён бўлди. Сонларга келганда эса баъзи синалувчилар уларни умуман кўрмаганликларини тасдиқлашди. Бошқа бир тажрибада карточкаларни уларда тасвирланган сонлар тартибига кўра ёйиб қўйиш керак эди. Бу ҳолда ҳаммаси аксинча бўлди: сонлар яхши эслаб қолинди ва расмлар қарийб пайқалмади.
Шундай қилиб, киши нима билан ҳаракат қилган бўлса, шу нарса эсда сақлаб қолинади. Амалий иш ҳаракатларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилган тажрибаларда ҳам ана шу қонуният аниқланади.
Баён этилган фактлар шуни ишонарли тарзда исботлайдики, воқеалар (расм ва сонлар)нинг шунчаки оддий ёндошлиги эсда олиб қолишнинг бир хил аҳамиятга эга натижаларини таъмин эта олмайди. Ҳамма гап кишининг материални нима қилишига боғлиқдир. Ўз-ўзидан равшанки, фаолиятнинг айнан бир хил ташқи шарт-шароитлари ҳар хил одамларда эсда олиб қолишнинг мутлақ бир хилдаги натижаларига олиб келмайди, негаки, бу шарт-шароитлар ҳамиша кишининг ўтмишдаги тажрибаси, унинг индивидуал хусусиятлари орқали янгича акс этади. Аммо бу, эсда олиб қолишнинг фаолиятга боғлиқлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, кишининг ҳар қандай ҳаракатини умуман унинг шахсиятидан ажратилмаган тарзда, яъни шахснинг майллари, мақсадлари ва уларга эришиш усуллари хусусиятларига боғлиқ деб ҳисоблаш кераклигини англатади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish