Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Хотира жараёнлари ва механизмлари



Download 4,06 Mb.
bet135/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

20.3. Хотира жараёнлари ва механизмлари
Хотирани ҳар хил турларга ажратишда фаолиятда конкрет қайси бир функцияни – материални эсда олиб қолишни, эсда сақлашнинг ёҳуд унга муҳимлик бағишлашними бажаришидан қатъий назар, фаолиятни белгилайдиган баъзи барқарор хусусиятлари ва жиҳатлари назарда тутилади. Масалан, хотирани ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-мантиқ турларга ажратишда унинг объектни ҳам эсда олиб қолиш, ҳам эсда сақлаш, ҳам уни яна қайта эсга тушириш амалга ошириладиган шакл каби (образ, сўз ва ҳоказо) жиҳати ҳам акс этгандир.
Лекин хотиранинг турларидан ташқари унинг жараёнлари ҳам алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бунда хотиранинг ҳаётда ва фаолиятда бажарадиган айнан ўша турли хилдаги функциялари асос қилиб олинади. Материални эсда олиб қолиш (мустахкамлаш), яна қайта эсга тушириш (муҳимлик бағишлаш, қайта тиклаш), шунингдек, уни эсда сақлаб қолиш ва унутиш хотира жараёнларига киритишади. Кўрсатиб ўтилган жараёнларда хотиранинг фаолият билан алоқаси, шунингдек, унинг ходисалари алоҳида мустақил (мнемик) ҳаракатлар тарзида кечиши айниқса яққол гавдаланади.
Гарчанд хотира жараёнларни бир-бирига таққослаганда уларнинг бажарадиган вазифалари йўналишида гўё зиддиятлар борлиги кўзга ташлангандай бўлса ҳам, бу жараёнларни яхлит бирликдан иборат деб ҳисоблаш керак. Бу бирлик уларнинг фақат ташқи боғланишида ва ўзаро бир-бирига боғлиқлигида (материални яна қайта эсга тушириш таърифлари кўп жиҳатдан, масалан, уни эсда олиб қолиш, шунингдек, эсда сақлаш ва унутиш хусусиятлари билан белгиланади) эмас, балки уларнинг ўзаро бир-бирига ўтишдаги ва бир жараённинг иккинчи жараёнга диалектик тарзда ўтишларидаги янада якинроқ муносабатларга ўз таъсирини ўтказади.
Эсда сақлаб қолиш – унутиш жараёнлари ҳам худди шундай тарзда таҳлил қилиниши мумкин. Лекин бунинг учун улар энг аввало айнан жараёнлар сифатида англанилган бўлиши керак. Жумладан, эсда сақлаб қолиш индивид фаолиятида хотира материалининг иштирок этиш, функцияси сифатида тушунилиши мумкин. Бундай иштирок этиш англаб етилмаган ҳолда юз бериши ҳам мумкин. Лекин кишининг ҳар қандай ҳаракатига унинг шахсига оид жамики тажрибаси таъсир қилади. Шу маънода у ёки бу материалнинг хотирадан кўтарилиши (унутилиши) унинг фаолият доирасидан чиқиб қолишини англатади, холос. Бошқача сўзлар билан айтганда, бутунлай унутиш бўлмайди. Психологик жиҳатдан бу психиканинг муайян мазмунини қисқа муддатли хотирага, англаб етилган доирага кўчиришда қийинчилик туғилганлигини (ёки кўчириб бўлмаслигини) англатади, холос. Бу тушунча одатда айнан ана шундай маънода (кўпроқ ёки озроқ даражада батамом унутиб кўйиш маъносида) ишлатилади. Бироқ жараён сифатидаги унутиш генетик жиҳатдан олганда диққатнинг объектдан чалғитилишдан бошланади. Диққатнинг А объектидан Б объектига ҳар қандан тахдитдаги кўчирилишининг ўзига хос тарзда унутилишини англатади. Шунинг учун ҳам фақат қайта эсга туширишдаги қийинчилик (ёки эсга тушириб бўлмаслиги) билан боғлиқ нарсаларгина эмас, балки муайян пайтда тажрибанинг муҳимлиги англанилмаётган, онгда иштирок этмаётган жамики мазмуни ҳам унутилган бўлади. Шундай қилиб, унутиш ҳар қандай психик жараённинг, шу жумладан, ҳар қандай хотира жараёнининг ҳам бир жиҳати ҳисобланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish