Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Киши эҳтиёжларининг ривожланиши хусусиятлари



Download 4,06 Mb.
bet75/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Киши эҳтиёжларининг ривожланиши хусусиятлари
Ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракати ҳамиша у ё бу эҳтиёжни қондиришга бевосита йўналтирилган бўлади. Эҳтиёж ҳайвонни фақат фаолликка ундаб қолмасдан, балки ушбу фаолликнинг шаклларини ҳам белгилайди. Мисол учун овқатланиш эҳтиёжи (очлик) ҳайвонда, жумладан, овқатланиш фаоллигини вужудга келтиради − оғзида сўлак ажратила бошланади, овқатни излаш ёки ўлжани пойлаш, эгаллаш ва уни истеъмол қилиш каби жараёнлар юз бера бошлайди. Шартли рефлекс − бу фаолликни янги қўзгатувчилар (масалан, қўнғироқ чалиниши) билан ёки янги ҳаракатлар (масалан, тепкини босиш) билан боғланиши мумкин. Лекин бунда ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракати тузилиши шундайлигича қолади. Қўнғироқнинг чалиниши ташқи қўзғатувчилар оқимидан айнан овқатланиш ҳақида хабар берувчи сигнал сифатида ажралиб туради. Ҳайвон тепкини босишни айнан овқатнинг олинишига олиб келувчи ҳатти-ҳаракат тарзида бажаради. Бошқа сўзлар билан айтганда, ҳайвон энг мураккаб шартли рефлекслар орқали фаолият кўрсатган тақдирда ҳам эҳтиёжлар тўғридан-тўғри унинг психикасининг ҳам акс эттириш, ҳам йўналтириш функцияларини белгилайди. Ҳайвон организмининг талаб-эҳтиёжлари психика теварак-атрофдаги оламга нималарни инъом этиши ва қандай жавоб ҳатти-ҳаракатларини келтириб чиқаришини белгилаб беради.
15.2. Фаолиятнинг психологик назариялари
Қизиқиш мотив сингари борлиқнинг мўъжизакор томонларини билишга, фан асосларини эгаллашга, фаолиятнинг турли туман шаклларига нисбатан ижодий ёндашишни вужудга келтиради, меҳнатга, таълимга масъулият билан муносабатда бўлишни шакллантиради, ҳар қайси яккаҳол (индивидуал) шахсга ишчанлик, ғайрат-шижоат, енгилмас иродани таркиб топтиришга пухта психологик шарт-шароитларни яратади. Қизиқишнинг психологик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёндашил-ганда, қизиқиш, инсонга интилиш, фаоллик, ички туртки эҳтиёжни рўёбга чиқариш манбаи, ролини бажаради.
Қизиқиш муаммоси психологик нуқтаи назардан Л.А.Добринин, Н.Д.Левитов, М.Ф.Беляев, Л.А.Гордон, Л.И.Божович, Н.Г.Мордова, М.Г.Давлетшин, М.В.Воҳидов, Э.Ғ.Ғозиев ва бошқаларнинг назарий методологик хусусиятга эга бўлган асарларида ҳамда махсус экспериментал тадқиқотларида ривожлантирилди. Қизиқишни психологик моҳиятининг дастлабки кўриниши − бу одамлар томонидан англаб етиш ёки тушуниш имкониятидир. Шахс қизиқиш маҳсулини, унинг оқибатини англаш, тасаввур этиш орқалигина объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларга онгли, танлаб муносабатда бўлади. Лекин бу воқелик (англаш, тушуниш) инсонда бирданига содир бўлмайди, балки муайян вақт давомида унда билиш жараёнлари, шахсий фазилатлари, индивидуал-типологик хусусиятлари ривожланиши туфайли юзага келади. Инсон ўз шахсий қизиқишини қондиргандан кейин унда ёқимли ҳис-туйғулар уйғонади, руҳий қониқиш эса ўз навбатида лаззатланиш (праксик) ҳиссини вужудга келтиради, бунинг натижасида фрустрация (руҳий тушкунликка тушиш) унинг шахсиятини эгаллайди.
Қизиқишнинг психологик моҳиятининг учинчи кўриниши − унинг иродавий сифатлар билан умумлашган тарзда вужудга келишидир. Иродавий зўр бериш, муайян қарор бўйича интилиш, баъзи қийинчиликларни енгиш, мустақилликни намоён қилиш хусусиятини қарор топтиради, шахсни мақсад сари етаклайди. Қизиқишнинг психологик моҳиятининг тўртинчи кўриниши уни олий нерв фаолияти хусусиятлари ва темперамент типлари билан бирга мужассамлашган ҳолда намоён бўлишидир. қизиқишнинг нерв-физиологик механизмлари тўғрисида мулоҳаза юритилганда, даставвал рус олими И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотини таъкидлаб ўтиш жоиз, унинг “бу нима?” рефлекси, яъни ориентировка (мўлжал олиш) рефлекси қизиқишнинг моддий негизини тушунтиришда муҳим аҳамият касб этади. И.П.Павлов ва унинг шогирдларидан кейин П.К.Анохин, Н.А.Бернштейн, Б.М.Теплов, В.С.Мерлин, В.Д.Небилицин ва бошқалар инсондаги қизиқишнинг нерв-физиологик механизмларини бош мия катта ярим шарлари пўстлоқида ориентировка рефлекси негизида мураккаб муваққат боғланишларнинг вужудга келишидир, деган тарзда талқин қилдилар. Қизиқишнинг моддий асослари ўзаро индукция қонуни, пўстлоғдаги оптимал қўзғалиш ўчоқи ва динамик стереотиплар (И.П.Павлов), доминанта (А.А.Ухтомский), ориентир мураккаб психофизиологик ҳодиса экани (Э.Н.Соколов) ва бошқалар бўлиб ҳисобланади.
Психологияда қизиқиш мана бундай типларга ажратилиши мумкин: мазмунига кўра: шахсий ва ижтимоий, мақсадига биноан: бевосита ва билвосита, кўламига қараганда: кенг ва тор.
Қизиқишлар даражаси бўйича: барқарор ва беқарор ва бошқалар.
Қизиқишнинг мазмун жиҳатидан ўзаро тафовутланиши қуйидагиларда мужассамлашади: билиш эҳтиёжларининг объектлари қайсилар, билимнинг мазкур фаолият мақсади билан мутаносиблиги; шахснинг яшаётган муҳитига нисбатан муносабати кабилар.
Фаолиятга нисбатан англанилмаган майллар борасида энг кўп ўрганилган масала кўрсатма беришдир. Бу масала грузин психологи Д.Н.Узнадзе ва унинг ходимлари томонидан ишланган. Кўрсатма бериш деганда билиш фаолияти билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларни маълум усулда қондиришга тайёр туриш тушунилади. Талабалар ўқитувчилар берадиган топшириқларни бажаришга доим тайёр турадилар.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish