Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet74/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Эҳтиёжларнинг турлари
Кишининг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий, ҳам шахсий характерга эгадир. Бу, биринчидан, ҳатто шунчаки тор маънодаги шахсий характерга эга бўлиб туюладиган (масалан, озиқ-овқат билан боғлиқ) эҳтиёжларни қондириш учун ҳам ижтимоий меҳнат тақсимотининг маҳсулидан (дастурхонга нон селекциячилар, агрономлар, тракторчилар, комбайнчилар, элеваторларнинг ходимлари, тегирмончилар, новвойлар, сотувчилар ва бошқа шу каби одамлар меҳнат ғайрат-шижоатларининг моддийлашган маҳсули сифатида келиб тушади) фойдаланилишида ўз ифодасини топади. Иккинчидан, киши ўз эҳтиёжларини қондириш учун мазкур ижтимоий муҳитда таркиб топган воситалар ва усуллардан фойдаланади, ҳамда муайян шарт-шароитларга эҳтиёж сезади. (Бир парча гўштни истеъмол қилиш учун ҳеч бўлмаганда ўша гўшт тегишли усулда тайёрланган бўлиши лозим. Кишида ликопча, пичоқ ва вилка, баъзи бир гигиена талабларига риоя қилиш ва шу кабиларга эҳтиёж туғилади.) Ва ниҳоят, учинчидан, кишининг кўпгина эҳтиёжлари унинг тор маънодаги шахсий талаб-эҳтиёжларидан кўра кўпроқ киши ўзи мансуб бўлган ва биргаликда меҳнат қиладиган жамиятнинг, жамоанинг, гуруҳнинг эҳтиёжларини ифодалайди − жамоа эҳтиёжлари кишининг шахсий эҳтиёжлари тусини касб этади.
Бу жараён қуйидаги мисолда ўзининг ёрқин ифодасини топиши мумкин. Йиғилишда маъруза қилишдан иборат жамоат топшириғига эга бўлган ўқувчи маърузага уни тайёрлашнинг ўзи, айтайлик, қизиқарли китобни ўқишга қараганда ҳам жозибалироқ машғулот эканлиги сабабли эмас, балки у жамоанинг талабини бажаришга ўзида жуда зўр эҳтиёж сезаётганлиги учун ҳам ғоят пухталик билан тайёргарлик кўради.
Эҳтиёжлар келиб чиқишига ва предметига кўра фарқланади.
Келиб чиқишига кўра эҳтиёжлар табиий ва маданий бўлиши мумкин.
Табиий эҳтиёжларда кишинипг фаоллик касб этаётган фаолияти, унинг ҳаёти ва унинг авлоди ҳаётини сақлаш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган шарт-шароитларга бўйсунганлик ифодаланади, барча одамларда овқатланишга, сув ичишга, қарама-қарши жинснинг мавжуд бўлишига, ухлашга, совуқдан ва ҳаддан зиёд иссиқдан сақланишга ва ҳоказоларга табиий эҳтиёж бўлади. Агар табиий эҳтиёжлардан қайси бири бирон даражада узоқ вақт давомида қондирилмасдан қолса, одам муқаррар равишда ҳалок бўлади ёки сулоласини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлади.
Гарчанд табиий эҳтиёжлар (уларнинг сонига кўра) одамнинг ҳайвон аждодларидаги ва ибтидоий одамлардаги каби тарзда қолган бўлса ҳам лекин улар ўз психологик моҳиятига кўра ҳайвонларнинг табиий эҳтиёжларидан тубдан фарқ қилади. Эҳтиёжларни қондиришнинг усуллари ва қуроллари ўзгарибгина қолмасдан, энг муҳими, эҳтиёжларнинг ўзи ўзгариб бормоқда.
Маданий эҳтиёжларда одамнинг фаол фаолияти инсоният маданиятининг маҳсулига боғлиқ эканлиги ифодаланади; унинг илдизлари бутунлай кишилик тарихининг сарҳадларига бориб тақалади. У ёки бу хилда таркиб топган маданият шароитларида бирон-бир табиий эҳтиёжни қондириш воситаси бўлиб хизмат қиладиган нарсалар (вилка ва қошиқ, овқатни ейиш учун ишлатиладиган чўплар) ҳам, шунингдек бошқа одамлар билан меҳнат ва маданий муносабат боғлаш учун, кишининг мураккаб ва ранг-баранг ижтимоий ҳаёт кечириши учун зарур бўлган нарсалар ҳам маданий эҳтиёжлар объекти ҳисобланади. Турли иқтисодий ва ижтимоий тузум шароитида кишида унинг тарбиясига ва хулқ-атворнинг кенг ёйилган ҳамда удум бўлган одатлари ва шаклларини ўзлаштиришига боғлиқ ҳолда турли хилдаги маданий эҳтиёжлар туғилади. Агар кишининг маданий эҳтиёжлари қондирилмаса, у ҳалок бўлмайди (табиий эҳтиёжлари қондирилмаган шароитда ана шунақа бўлиши мумкин эди), лекин ундаги одамийлик сифатлари жиддий зарарланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish