Шахс типлари: назариётчи, иктисодчи; эстетик; социал; сиёсатчи;
А.Маслоу шахс назарияси. Маслоу Абрахам Харольд (1908-1970) гуманистик психология асосчиларидан бири бўлган америкалик психолог бўлиб, у психологияга мотивацияларнинг иерархик моделининг муаллифи сифатида кириб келган. Бу иерархия асосида унинг туғма ва универсаллиги ҳақидаги ғоялар ётади.
Маслоу иерархияси асосий мазмунига кўра, эҳтиёжларни ҳеч қачон “ҳамма нарса ёки ҳеч нарса” тамойили асосида қондириб бўлмайди. Эҳтиёжлар бир-бирига қисман мос келади ва инсонда бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ поғонадаги эҳтиёжларга мотивация уйғониши мумкин.
1960-йиллар бошларида Маслоу қўл остида бир қанча гуманистик ёндашув вакиллари бирлашиб, психологиядаги икки муҳим интеллектуал оқим бўлган психоанализ ва бихевиоризмга қарши гуманистик психологияни яратадилар. Гуманистик психология кучли ташкил қилинган назарий тизим бўлмасдан, уни шахсга ва клиник психологияга назарий муносабат билдирувчи ўзига хос гуруҳ деса ҳам бўлади. Маслоу ўз йўналишини психологиядаги учинчи куч деб номлаган. Бу ёндашув вакиллари инсон табиатининг аниқ келиб чиқиш концепцияларини ажратиб ўрганишган. Амалий жиҳатдан эса бу ёндашувлар ғарб фалсафий тафаккури тарихида ўзининг чуқур илдизига эга. Гуманистик психологиянинг илдизи экзистенциал фалсафа илдизларига бориб тақалади. Уни Серен Кьеркегор (1813-1855), Карл Ясперс (1883-1969), Мартин Хайдеггер (1889-1976) ва Жан-Поль Сартр (1905-1980) каби бир қанча Европалик файласуф ёзувчилар ҳисобланади.
Гуманистик психологиянинг намоёндалари Эрик Фромм, Гордон Оллпорт, Карл Рожерс, Виктор Франкл ва Ролло Мей каби машҳур психологлар ҳисобланади. Гуманистик психология намоёндаларининг фикрича, инсон ҳеч қачон бир жойда қотиб қолмайди, у ҳар доим ривожланишга имкон топади. Коллежнинг юқори курс талабаси ўзининг тўрт йил аввалги ўспиринлик даврига қараганда ҳозир бошқача. Унинг фикрлаши, дунёқараши ўзгарган. Уни яна тўрт йилдан сўнг учратсангиз у ўз ҳаётининг янги йўлларини эгаллаган, масалан, ўзининг касбий каръерасига эга бўлган ёки оилали, фарзандли бўлган бўлиши мумкин. Шу йўсинда эркин мавжудот бўлмиш инсон бу хаётда яшаши учун ўзининг кўпгина имкониятиларини очиши зарур.
Маслоу учун шахснинг марказий хусусияти бу унинг умумийлиги ва бир бутунлигидадир. Яхши назарияда ошқозон ёки тиш ёки бош оғриғи каби реаллик мавжуд эмас. Фақатгина индивидиум эҳтиёжи мавжуд. Агар бир киши оч дейлик. Унинг ўзи ниманидир егиси келади, ошқозони эмас, агар у киши бирор нарса тановвул қилса, ўзи еган бўлади. Унинг ошқозони эмас. Демак у киши ўзи бутунликда эҳтиёжини қониқтирган бўлади, фақатгина ошқозонининг эҳтиёжини эмас.
Яъни Маслоунинг фикрига кўра, мотивация битта бутун инсонга таъсир қилади, унинг алоҳида организмига эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |