Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet52/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Р.Мейлининг шахс хислатлари:

  1. Ўзига ишониш - ишончсизлик.

  2. Ақл-заковат билан мулоҳазалаш - тор фикрловчи.

  3. Онгли дунёқараш - келажакни ўйламаслик.

  4. Мулоҳаза қилиш, ўзини тута билиш, барқарорлик - сохталик, тез берилувчанлик.

  5. Хотиржамлик - тажанглик.

  6. Кўнгилчанлик - айёрлик, сурбетлик.

  7. Яхшилик, сабр-тоқатлилик - худбин, ўзбошимчалик.

  8. Дўстона, гапга кирадиган, эпчил - бир нарсага қаттиқ ёпишиб оладиган, золим, майдагап.

  9. Самимийлик, кўнгилчанлик – ёвузлик, сурбетлик.

  10. Ҳақиқатпарварлик - ҳайбаракачилик.

  11. Иродалилик - иродасизлик.

  12. Соф виждонлилик, тартиблилик - виждонсизлик, бетартиблик.

  13. Изчиллик, мантиқийлик, интизомлилик - оқибатни ўйламаслик, тарқоқлик.

  14. Ишончлилик - ишончсизлик.

  15. Улғайиш - организмнинг етилмай қолиши.

  16. Одоблилик - одобсизлик.

  17. Киришимлилик - одамови.

  18. Қувноқлик - ғамгинлик.

  19. Мафтункорлик - ихлоси қайтганлилик.

  20. Дилкашлик - писмиқ.

  21. Фаоллик - сусткашлик.

  22. Мустақиллик - конформлилик

  23. Экспрессивлик - вазминлик

  24. Хилма-хил қизиқишлар - тор қизиқиш.

  25. Таъсирчанлик - совуққонлик.

  26. Жиддийлик - бетайинлик.

  27. Ҳалоллик - алдамчилик.

  28. Тажоввузкорлик - оқ кўнгиллилик.

  29. Тетиклик - қувноқлик.

  30. Оптимизм - умидсизлик (пессимизм).

  31. Ботирлик - қўрқоқлик.

  32. Олий ҳимматлилик – зиқналик;

  33. Эркинлик - тобелик.

Анъанавий ҳаёт мазмунинг муаммолари фалсафанинг предмети ҳисобланади. Файласуфлар одам ҳаётининг мазмуни нима ва у қандай бўлиши кераклиги масаласини ечадилар ва ҳ.к. Мавжуд психология фанлари тизими доирасида, ҳозирча қатъиян ҳаётий - мазмуний муаммоларга йўналтирилган, аниқ таърифланган, махсус тизим йўқ. (бунга ўхшаганларнинг бир қисми биологик сабабдан тортиб ғоявий сабабгача бўлган барча босқичларни кўриб чиқадиган руҳланиш (мотивация) назариясини ўз ичига олади). Шунинг учун ҳаёт мазмунининг муаммоси билан алоҳида мактаб − экзистенциал психология шуғулланади. «Экзистенция» тушунчасининг ўзи, сўзма-сўз таржима қилганда “пайдо бўлиш”, “вужудга келиш”, “шаклланиш” маъноларини англатади. Бу бутун экзистенциализмнинг моҳиятини нафақат психология ва психотерапияда, балки фалсафа, санъат, адабиёт ва ҳоказоларда ҳам аниқ акс эттиради. Унда одам психодинамик механизмлари, хулқ-атвор шакли, табиий ва шахсий сифатларининг статик тўплами сифатида эмас, балки доим бор бўлган ва бўлувчи мавжудот сифатида асосий рол ўйнайди.
Психологияда экзистенциал йўналиш ХХ асрнинг биринчи ярмида Европада иккита ғоянинг чегарасида вужудга келди: бир томондан бу ўша пайтда одамнинг ҳолис ва илмий таҳлилининг кўрсатмаси ва детерминистик қарашлари билан ҳукмронлик қилган кўплаб психолог ва терапевтларнинг қаноатланмаслиги бўлса, иккинчи томондан бу психология ва психиатрияга катта қизиқиш уйғотган экзистенциал фалсафанинг шиддатли ривожидир. Натижада психологияда Карл Ясперс, Людвиг Бинсвангер, Медард Босс, Виктор Франкл кабилар томонидан тақдим этилган янги – экзистенциал оқим вужудга келди. Экзистенциализмнинг психологияга таъсири асл экзистенциализм йўналишининг шаклланиши билан чегараланиб қолмади. Жуда кўплаб психологик мактаблар у ёки бу миқёсда мана шу ғояларни ўзига сингдирдилар.
Айниқса, Э.Фромм, Ф.Перлс, К.Хорни, С.Л.Рубинштейнларнинг экзистенциал мотивлари жуда кучли. Шундай қилиб экзистенциал психология қуйидагиларни ўрганади:
1) ўлим, ҳаёт ва вақт муаммоларини;
2) танлаш ва жавобгарлик эркинлиги муаммоларини;
3) ёлғизлик, севги ва мулоқот муаммоларини;
4) мавжудликнинг мазмунини қидириш муаммоларини.
Экзистенциал психологиянинг асосий предмети – одамзод ҳаётининг мазмуни, уни йўқотиш, ўзгартириш ва эришишнинг шарт-шароитлари. Виктор Франкл, Ролло Мэй, Джеймс Бьюджентал каби муаллифлар томонидан экзистенциал фалсафа асосида ишлаб чиқилган умумпсихологик назариялар ва психологик практиканинг методологик асослари бугунги кунда экзистенциал психологиянинг чўққилари ҳисобланади.
Психологияда В.Франкл яратган экзистенциал таҳлил ва логотерапия назарияси одам табиатига, шахснинг нормал ривожининг механизмлари ва патология (ғайритабиийлик)га, шахс ривожидаги аномалларни яхшилаш йўли ва услубига бўлган тиббий, фалсафий ва психологик қарашларнинг мураккаб тизимини ўз ичиги олади.
Психолог Франклнинг назарияси уч асосий қисмга бўлинади: мазмунга интилиш ҳақидаги таълимот, ҳаёт мазмуни ҳақидаги таълимот ва эркинлик иродаси ҳақидаги таълимот. Мазмунга интилишни ва одам ўз ҳаётининг мазмунини англашини В.Франкл барча инсонларда мавжуд бўлган ва шахс ривожи ва феъл-атворини ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган туғма мотивацион ғоя сифатида кўриб чиқади. В.Франклнинг фикрича, ҳаётий кузатувлар, клиник амалиётлар ва эмпирик маълумотлар шуни ўз ичига оладики, одам яшаши ва фаол ҳаракат қилиши учун ўзининг қилмишлари эга бўлган мазмунга ишониши керак.
Психология ва психотерапияда экзистенциал йўналишнинг ёрқин вакиллари швецариялик психиатрлар Людвиг Бинсвангер ва Медард Босс. Улар ўз концепсиясини немис файласуфи Мартин Хайдеггернинг экзистенциал назарияси асосида ишлаб чиқишган.
Бинсвангер ва Босс талқинидаги экзистенциал психология бир қатор ўзига хосликлар билан ажралиб туради. Аввало, улар психологияга табиий фанлардан сабабийлик тамойилининг олиб кирилишига қарши чиқдилар. Улар фикрича, инсон ҳаётида ҳеч қандай сабаб-оқибатга асосланган муносабатлар йўқ. Асосан, хулқ-атворнинг кетма-кетлиги мавжуд бўлиб, бу кетма-кетлик орқали сабабийликни келтириб чиқариб бўлмайди.
Шундай қилиб, Бинсвангер ва Босс талқинидаги экзистенциал психология казуалликни рад этган ҳолда, поситивизм, детерминизм ва материализмни ҳам инкор қилади. Ушбу олимлар таъкидлашича психология бошқа фанларга ўхшамайди ва улар каби модел асосида қурилиши керак эмас. У ўз методини (феноменология) ва тушунчаларини (ҳаётдаги мавжудлик, мавжуслик модуслари, эркинлик, маъсулият, айланиш, транстенденция, маконийлик, темпораллик ва б.қ.) талаб қилади. Бинсвангер ва Босс экзистенциал назариясининг марказий тушунчаларидан бири мотивациядир. Мотивация доим сабаб ва оқибат муносабатларини тўғри ёки нотўғри тушунишни талаб қилади. Бир хил воқеа тури сабаблар оқибатида юзага келиши мумкин, шу жумладан табиий омиллар туфайли, лекин фақат инсонгина мазкур ҳаракатни амалга ошириш, бирор бир мақсадга эришиш учун мотивацияга эга бўлади. Турли индивидлар турли мақсадларга эришиш учун бир хил ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга инсон томонидан у ёки бу мақсадга эришиш бир неча босқичлардан иборат бўлиши мумкин ва бу босқичнинг ҳар бири ўз оқибатига эга бўлади. Умуман олганда, мазкур ҳолатда инсон мотивациясини тушуниш инсон хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатини англашнинг бош мезони бўлади. Бинсвангер ва Босс концепцияси субъект (руҳ) ва объект (тана, муҳит, материя) ўртасидаги дуализмга салбий қарайди. Ушбу фикрни биринчи бўлиб Декарт илгари сурган ва кейинчалик инсон кечинмалари ва ҳаракатларини муҳит стимуллари ҳамда тана ҳолати нуқтаи назардан кўриб чиқишда кенг қўлланила бошланди. Экзистенциал назария индивиднинг дунёда бирлигини таъкидлайди ва бу бирликни бузувчи ҳар қандай қарашни фалсификация ва инсон воқелигини ягона оқимини бўлиб ташлашга бўлган уриниш дея баҳолайди. Босс сўзларига кўра, экзистенциал психология мақсади − инсоннинг боғлиқлик структурасини юзага чиқаришдир. У ёзади: “Боғлиқлик фақатгина бузилмаган бутунликда мавжуд; боғлиқлик бутунликдан келиб чиқади”.
Экзистенциал психологиянинг ушбу йўналиши шунингдек, феноменлар ортида уларни тушунтириб бериши ёки аниқлаб бериши мумкин бўлган нимадир бор, деган фаразни ҳам инкор этади. У инсон хулқ-атворини анъанавий бўлган “Мен-концепция”, онгсиз, психик ва жисмоний энергия, инстинктлар, мия электрик жараёнлари, архетиплар ва бошқалар орқали талқин қилишни тан олмайди. Бинсвангер ва Босс феномен моҳиятини тушунтириб беришмайди, улар фақат феномен борлигини тан олишади ва психологиянинг бош вазифасини уларни чуқур ёритиш, тушунтириш ёки исботлаш эмас деб айтиб ўтади. Бу тадқиқотчилар ҳар қандай психологик назарияларга салбий муносабатда бўлганлар, зеро, назария остида доим у ёки бу фараз ётади, мазкур олимлар учун эса инсон томондан ҳис қилинган, унинг бошидан ўтган ва англаб етилган ҳодисалар ҳақиқийдир, илмий фаразлар эмас. Бу йўналиш тарафдорлари фикрича ўрганиш бу ҳеч қандай гипотеза ва стериотипларсиз кўра олишдир.
Бинсвангер ва Босс индивидга ҳудди буюмдек қарашга қарши чиқдилар. Улар фикрича, инсонга бундай муносабат нафақат психологияга инсонларни ҳаётдаги мавжудлиги позициясидан англаш имконини бермайди, балки охир оқибат шахс дегуманизацияси кўринишида намоён бўлади. Улар инсонларнинг технисизм, бюрократия, механизация натижасида четга чиқиб қолиши, узлатга чекиниши ва бузилиши ҳақида сўз юритган. Олимлар нуқтаи назарига кўра, инсонлар билан буюм каби муносабатда бўлганда, улар ҳам ўзларини эга бўлиш, назорат қилиш, форма бериш, ишлатиш мумкин бўлган буюм деб ҳисоблай бошлашади. Натижада бундай инсонлар ҳақиқий инсон ҳаётини яшаб ўтишга қодир бўлмай қоладилар. Инсон ўз ҳатти-ҳаракати учун эркин ва маъсулдир. Босс айтадики, эрк бу инсонлар эга бўлган нимадир эмас, бу шундоқ ҳам мавжуд ҳодиса. Бинсвангер ва Босс экзистенциал фалсафасида жуда катта ўрин инсон ўлими мавзусига ажратилган. Мазкур мутахассислар асарларида ўлим олдидан қўрқув ҳаёт масаласидан кам ўрганилмаган. Бинсвангер ва Босс концепциясининг фундаментал тушунчаси “дунёда мавжудлик” (Дасеин) дир.
Инсон мавжудиги дунёсининг 3 даражаси бор: 1) билогик ёки жисмоний атроф-муҳит (ландшафт); 2) инсоният муҳити 3) инсоннинг ўзи, унинг танаси. Инсон мавжудлигининг моҳияти масаласига тўхталар экан, Бинсвангер ва Босс инсонларнинг ўзи дунё моҳияти эканлигини, улар ўз дунёсига эга эканлигини, аммо доимо бу дунё чегарасидан чиқишга ҳаракат қилишини айтиб ўтади. Мазкур ҳолатда, дунё чегарасида ортидаги мавжудлик ҳақида сўз борар экан, олимлар ўзга – нариги оламда яшашни назарда тутмаганлар, балки мавжуд бўлган муҳитидан янги дунёга, муҳитга ўтиш ҳақида фикр юритганлар.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish