Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet58/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

12.3. Психология фанининг тамойиллари
Ҳозирги мустақиллик шароитида психологияга бўлган талаб-эҳтиёж жуда кучайиб кетди. Ёшлар маънавиятини бойитиш учун уларнинг дунёқараши, тафаккури, иродаси, умуман олганда онгини ўстириш жуда зарур. Бунинг учун экспериментал психологик тадқиқот ишларини кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини янги педагогик ва инновацион технологиялар асосида қайта қуриши лозим. Ҳозирда Республикамиз университетларининг психология бўлимлари, кафедра, лабораториялари илмий фикрлар марказига айлантирилмоқда.
Мазкур муассасаларда психологик тадқиқотлар ўтказилиб, психик жараёнлар, ҳолатлар, шахснинг индивидуал хусусиятлари, ҳиссий-иродавий соҳасига доир назарий ва амалий билимлар қўлга киритилди. Айниқса, фан соҳасида тадқиқотлар шу даражада кўпайдики, улар маълум қонун қоидага таяниши лозим. Шу боис олиб борилаётган изланишларга асос бўлиши учун тамойиллар ишлаб чиқилди.
Шунга кўра психологиянинг тамойиллари қуйидагича:
1. Детерминизм тамойили;
2. Онг ва фаолият бирлиги тамойили;
3. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши тамойили.
Тамойил − маълум фаолиятни бажаришда таяниладиган дастлабки қоидалар тизимидир.
Детерминизм тамойилига кўра, психика яшаш шароити билан белгиланади ва шароит ўзгариши билан ўзгаради. Ҳайвонлар психикасининг тараққиёти табиий сараланиш билан, одам психикаси тараққиёти эса ижтимоий тараққиёт қонунлари билан белгиланади.
Онг ва фаолият бирлиги тамойилига кўра, онг ва фаолият бир-бирига қарама-қарши ҳам, айнан бир нарса ҳам эмас. Улар бир бутунликни ташкил этади. Онг фаолиятни ички режасини, дастурини ташкил этади. Бу тамойил психологларга инсон хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатлари ва фаолиятларини ўрганиш орқали ҳатти-ҳаракатлардан кўзланган мақсадларга, муваффақиятларга эришишни таъминловчи ички психологик механизм, яъни психикани объектив қонуниятларини очишга имкон беради.
Психика ва онгнинг фаолиятда тараққий этиш тамойилига кўра, психикага тараққиёт маҳсулоти ва фаолият натижаси деб қаралса, уни тўғри тушуниш ҳамда тушунтириб бериш мумкин. Бу тамойил Л.С.Выготский, С.Л.Рубинштейн, В.М.Теплов каби психолог олимлар ишларида ўз аксини топган. Л.С.Выготский таълим психикани ривожлантиришга йўналтиришини, П.П.Блонский эса тафаккурнинг кичик мактаб ёшида ўйинлар билан ўспиринлик ёшида ўқиш билан боғлиқ тарзда ривожланишини таҳлил қилди. С.Л.Рубинштейн “Онг фаолиятда пайдо бўлиб, фаолиятда шаклланади” деган эди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish