Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Психология фанининг предмети, мақсад ва вазифалари



Download 4,06 Mb.
bet57/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

12.2. Психология фанининг предмети, мақсад ва вазифалари
Ҳар қандай конкрет фан бошқа фанлардан ўз предметининг хусусиятлари билан фарқ қилади. Психология ўрганадиган ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш янада қийинроқ. Бу ҳодисаларни тушуниш кўп жиҳатдан психология фанини эгаллаш заруратига дуч келган одамларнинг дунёқарашига боғлиқдир. Қийинчилик энг аввало шундан иборатки, психология ўрганадигаи ҳодисалар кишилар ақлида аллақачонлардан буён алоҳида ҳодисалар сифатида бўрттирилиб ва ҳаётдаги бошқа кўринишлардан ажратилиб келинди. Чиндан ҳам шу нарса мутлақо равшанки, менинг ёзув машинкасини идрок этишим қаршимдаги стол устида турган ёзув машинкасининг ўзидан, яъни реал нарсадан мутлақо бошқа ва фарқ қиладиган нарса ҳисобланади; менинг чанғида юришга бўлган истагим ҳақиқатда чанғида юришга нисбатан аллақандай бошқа бир нарсадир; менинг Янги йилни кутиб олиш ҳақидаги хотирам Янги йил арафасида реал тарзда юз берганига қараганда фарқ қиладиган аллақандай бир нарса ҳисобланади ва ҳоказо. Шу тариқа аста-секин турли хил ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурлар таркиб топади ва улар психик ҳодисалар (психик функциялар, хусусиятлар, жараёнлар, ҳолатлар ва бошқалар) деб номлана бошлади. Бу ҳодисаларнинг алоҳида характерга эгалиги уларнинг одамларни қуршаб турган ташқи оламдаги ҳодисалардан фарқ қилишида, инсоннинг ички дунёсига тегишли эканлигида кўзга ташланади. Уларни реал ҳодисалар ва фактларга қарама-қарши қўйиладиган руҳий ҳаёт («психика» деган терминнинг ўзи юнонча «псюхе» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «руҳ» деган маънони билдиради) соҳасига тааллуқли деб ҳисоблашарди. Бу ҳодисалар «идрок», «хотира», «тафаккур», «ирода», «ҳиссиёт» ва бошқа шу каби номлар билан гуруҳларга ажратилиб, ҳаммаси биргаликда психика, кишининг психик, ички дунёси, унинг руҳий ҳаёти ва ҳоказолар деб аталадиган тушунчаларни ҳосил қилади.
Гарчи кундалик мулоқот давомида бошқа одамларни кузатиб борган кишилар хулқ-атворининг турли хил фактлари (ҳаракатлар, қилиқлар, иш бажариш ва ҳаказолар) билан бевосита муносабатда бўлсалар ҳам амалда ўзаро биргаликда ҳаракат қилишга бўлган эҳтиёж уларни ташқи хулқ-атвор ортида яшириниб ётган психик жараёнларни фарқлай билишга мажбур қилган. Кишининг ҳатти-ҳаракатлари замирида ҳамиша унга дастурул-амал бўлган мақсадлар, майллар, у ёки бу воқеадан таъсирланиш замирида эса характерига хос асосий белгилар тушунилган. Унинг учун ҳам психик жараёнлар, хусусиятлар, ҳолатлар илмий таҳлил предметига айланишидан анча илгари кишиларда бир-бирлари тўғрисида содда психологик билимлар тўплана бошлаган. Бу билимлар авлоддан авлодга ўтган ҳолда тилда, халқ ижодиёти ёдгорликларида, санъат асарларида ўз ифодасини топа борди. У, жумладан, мақол ва маталларда мужассамлаша бошлади. «Минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал» (кўз билан кўрган ҳолда идрок этиш ва хотирада сақлаб қолишнинг эшитишга қараганда афзалликлари ҳақида); «Одат − кишининг иккинчи табиатидир» (туғма хулқ-атвор турлари билан рақобат қила оладиган барқарор одатларнинг роли ҳақида) ва ҳоказолар.
Кишининг шахсий ҳаёт тажрибаси ҳам унга психика ҳақида муайян тасаввур бера олади: бирон-бир матнни қайтадан ўқиб чиқиш унинг киши хотирасида яхшироқ сақланиб қолишига ёрдам беришини, гарчи «Такрорлаш − илмнинг онаси» деган мақол унга таниш бўлмаса ҳам ўз шахсий тажрибасидан билиб олади.
Ижтимоий ва шахсий тажрибада юзага келган содда психологик маълумотлар илмий психологиягача яратилган психологик билимларни ташкил этади. Улар анча кенг миқёсли бўлиши, маълум даражада теварак-атрофдаги кишиларнинг хулқ-атворига қараб иш қилишига ёрдам бериши, бир мунча тўғри бўлиши ва воқеликка мос келиши мумкин. Лекин, умуман олганда, бу билимлар тизимлиликдан, теранликдан, исботлиликдан маҳрумдир ва шунга кўра ҳам билимлар киши психикаси тўғрисида одамлар билан уларнинг у ёки бу хилда кутилаётган ҳолатлардаги хулқ-атворини тахмин қилиш имконини берадиган ҳамда илмий, яъни объектив ва ишонарли билимларни талаб қиладиган жиддий (педагогик, даволаш, ташкилий ва бошқа шу каби) иш олиб бориш учун мустаҳкам негиз бўла олмайди.
Психик фаолият механизмлари у ёки бу психик жараённи амалга оширадиган конкрет анатомик-физиологик аппаратларнинг ишлашини тақозо қилгани учун ҳам психология бу механизмларнинг табиати ва ҳаракатини бошқа фанлар (физиология, биофизика, биокимё, кибернетика ва бошқалар) билан биргаликда очиб беради.
Шундай қилиб, психология фан сифатида психиканинг фактларини, қонуниятларини ва механизмларини ўрганади.
Психология фанининг предметини таҳлил қилишда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим. Жумладан, шахс ҳақида фикр юритувчи фанлар сирасига психология ва педагогика фанларини киритиш мумкин. Шунга кўра педагогика шахсни таълим-тарбия жараёнида камол топишини тадқиқ қилса, психология шахсда кечадиган руҳий жараёнларни ўрганади. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки, психология фанининг предметини − шахснинг психикаси ва унинг психологик хусусиятлари ташкил қилади.
Психология асосан психикани кенг доирада тадқиқ қилади. Шунга кўра психиканинг юзага келтирувчи асосий психик фаолиятлари кўрсатилган. Айнан психик фаолиятлар қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
- билиш фаолиятлари: диққат, нутқ, фаолият;
- билиш жараёнлари: сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур;
- шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси: − ҳиссиёт, ирода;
- шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish