Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet59/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

12.4. Психологиянинг асосий методлари
Маълумки, ҳар қандай фан ўз предметига эга. Психологиянинг предмети психика бўлиб, у обектив оламни психик ҳодисалар асосида акс эттириб, юзага келган ва шаклланган образ субъект фаолиятини, хулқ-атворини мақсад сари йўналтиради.
Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодиса қонуниятларини билиш учун малум бир методлардан фойдаланади. И.П.Павлов “Методнинг қўлида тадқиқот тақдири ётади” деган эди. Методлар тизими фаннинг умумий методологиясига бирлашади.
Методологияни кенг маънода оладиган бўлсак, у маълум тизимга эга бўлган ва билимларни излаб топишга қаратилган, мантиқан кетма-кетликка эга бўлган методлардир. Кўпчилик олимлар бу атамани илмий метод тушунчасига мос тарзда тушунадилар ва фойдаланадилар, методология фақат илмий тарзда қабул қилиниши деб такидлайдилар.
Методология (юнонча methodes − билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли, логос − тушунча, таълимот) амалий фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари, усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги талимотдир. Методлар − психологияни ўрганиш усуллари ва йўллари йиғиндиси, “Метод” бу билиш, англаш йўли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади. (С.Л.Рубинштейн).
Методология − услубиёт деб илмий тадқиқот тамойиллари тизимига айтилади. Айнан, методология тўпланган фактлар билимнинг реал ва ишончли асосига қай даражада хизмат қилиши мумкинлигини аниқлайди.
Расмий нуқтаи назардан, методология реал ҳаёт ҳақидаги билимлар мазмуни билан боғлиқ бўлмай, балки билимларни ташкил этиш борасидаги жараёнлар билан иш кўради. Шунинг учун “методология” термини, одатда, тадқиқ этилган процедура, техника, усуллар мажмуини ва маълумотлар тўплаш, уларни қайта ишлашни англатади.
Методологияни моҳиятан тушуниш тадқиқот предмети доирасидаги эвристик (яъни, изланаётган) функцияни амалга ошириш асосланади. Ҳар қандай назарий билимлар тизими нафақат предмет доирасидаги тасвирлаш ва тушунтириш мазмунига эга бўлади, балки, бир вақтнинг ўзида янги билимлар изланишида қурол ҳисобланади.
Предмет доирасидаги объектив ҳаётни акс эттирувчи назария қанчалик тамойил ва қонунларни шакллантирса у шунчалик воқеъликнинг ўрганилмаган қирраларига кириш усулларини кўрсатади. Гегелнинг таъкидлашича: - “Ҳар қандай фан амалий мантиқдир”.
А.Н.Куприян назариянинг 3 та асосий методологик функцияларини ажратиб кўрсатади: мўлжалланган, башоратланган, классификацияланган таснифий. Биринчиси, тадқиқотчи ҳаракатини маълумотлар олишга йўналтирса; иккинчиси, баъзи махсус соҳаларда ўзига хос боғлиқликни тиклашга суянади; учинчиси эса хусусият ва алоқаларни намоён қилиш йўли орқали фактларни тизимлаштиришга ёрдам беради.
Ҳар бир фан тараққиётининг асосий шароитларидан бири унинг маълум даражада мумкин қадар объектив, аниқ ишончли услубларга эга эканлигидир. Метод − услубнинг маъноси бирор нарсага бориш йўли демакдир. Умуман психологияда инсон психикасини тадқиқ қилишда методларнинг турли таснифи мавжуддир. Тадқиқот методларини илмий жиҳатдан таҳлил қилган рус психологи Б.Г.Ананьев мазкур методларни хусусиятларига қараб классификасия қилган.
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган:

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish