Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet66/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

6.Маркетинг психологияси − янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш корхоналари ва фирмаларни бошқаришни ва улар фаолиятини ташкил этишнинг психологик муаммоларини тадқиқ қилади.
Назорат саволлари:

  1. Руҳ ва онг ҳақидаги антик давр ва ўрта асрлардаги қарашларини тушунтириб беринг.

  2. XVII аср биологик ва психологик билимларни тавсифлаб беринг.

  3. Рефлекс ҳақидаги тушунча ва унинг моҳияти нимадан иборат?

  4. Ассоциатив психологиянинг моҳиятини тушунтириб беринг.

  5. Психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси қандай намоён бўлади?

  6. Психологиянинг соҳаларини санаб беринг.



XIV-БОБ. ПСИХИКА ВА УНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Таянч тушунчалар: онг, психика, онгсизлик, ҳайвон психикаси, интеллектуал ҳатти-ҳаракатлар, инстикт, рефлекс, онг хоссалари, сескануванлик, тропизм, сезувчанлик, фототропизм, акс эттириш шакллари.
14.1. Психика ҳақида тушунча
Психика миянинг хусусиятидир. Сезги, фикр, онг махсус тарзда ташкил топган материянинг олий маҳсулидир. Организмнинг психик фаолияти тананинг кўп сонли махсус аъзолари воситасида амалга оширилади. Улардан баъзи бирлари таъсиротларни қабул қилса, бошқаси уларни сигналларга айлантиради, ҳатти-ҳаракат режасини тузади ва унинг ижросини назорат қилади, учинчи бир хили ҳатти-ҳаракатга куч-ғайрат ва шиддат бағишлайди, тўртинчи хили мушакларни ҳаракатга келтиради ва ҳоказо. Ана шу мураккаб ишнинг ҳаммаси организмнинг ташқи муҳитга фаол мувофиқлашувини ва ҳаётий вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.
Органик дунёнинг амёбалардан то одамга қадар узоқ давом этган эволюцияси давомида хулқ-атвор ва ҳатти-ҳаракатларнинг физиологик механизмлари тўхтовсиз мураккаблашиб, табақаланиб ва шулар туфайли организм муҳит ўзгаришларига тез реакция қила оладиган ва мослашувчан бўла борди.
14.2. Ҳайвон психикасининг ривожланиши
Киши психикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши энг мураккаб муаммолардан бири бўлиб, табиат қонунларининг моҳиятини тушуниб етишга ҳаракат қиладиган тадқиқотчиларни бу муаммо ҳамма вақт қизиқтириб келган. Материалистик йўналишдаги олимлар психиканинг пайдо бўлишини материянинг узоқ давом этган ривожланишининг натижаси деб изоҳлашади. Улар материянинг табиатини тадқиқ қилишаркан, ҳаракат материянинг ҳаёт кечириш усули, унинг таркибан ўзига хос ажралмас хусисияти эканлиги учун ҳам материя ҳаракатининг турли хил шаклларини ўрганадилар. Ҳаракатсиз, ҳамиша мутлақо ҳаракатсизликдаги материя умуман бўлмайди. Оламдаги бутун материя жами ноорганик ва органик табиат ҳаракатланиш, ўзгариш ва ривожланиш ҳолатида бўлади.
Жонсиз, ноорганик материядан тортиб то энг олий ва мураккаб материя ҳисобланмиш киши миясига кадар барча материялар моддий оламнинг ялпи хусусияти − инъикос этиш хусусиятига, яъни таъсиротларга жавоб қайтариш қобилиятига эгадир. Инъикос материянинг мавжуд бўлиш шаклларига боғлиқ бўлади: инъикос ташқи таъсиротларга материянинг таъсир қилиш характери ва мавжуд бўлиш тарзига мувофиқ жавоб қайтаришга қодирлиги билан намоён бўлади.
Жонсиз табиатда ҳаракат жисм ва моддаларнинг механик, физикавий ёки кимёвий таъсири тарзида юз бериши мумкин. Ноорганик табиатдаги ҳаракатнинг оддий мисолларига эътибор қилинг: денгиздаги ғоя сувнинг таъсирига муайян қарши тик кўрсатади − тўлқинлар қояга урилиб қайтади, лекин ғоянинг ўзи ҳам секин-аста емирила бошлайди; қуёш нури сув юзасига келиб урилгач, синиб қайтади; электр разрядлари натижасида озон молекулалари ҳосил бўлади. Жонли материяга ўтишда унинг ҳаракати тарзи ҳам сифат жиҳатидан ўзгаради. Жонли материяга инъикоснинг биологик шакллари хос бўлиб, жонли материянинг маълум бир босқичида эса инъикосининг янги шакли сифатидаги психика пайдо бўлади.
Материя ҳаракатининг биологик шакли – ҳаёт-табиат ривожланишининг сифат жиҳатидан янги босқичидир. Ўлик материядан тирик материяга ўтишни изоҳлайдиган қатор гипотезалар мавжуддир. Улардан бири А.И.Опаринга тегишли бўлиб, унга кўра органик моддалар − атомлари турли шаклларда азотнинг, кислороднинг, водороднинг, фосфор ва олтингугуртнинг атомлари билан боғланган модда − углерод негизида ҳосил бўлган бирикмаларнинг пайдо бўлиши жонли материя пайдо бўлишининг зарур шарти ҳисобланади. Ҳозирги пайтда фанда А.И.Опариннинг гипотезасини тасдиқлайдиган жуда кўп маълумотлар мавжуддир.
Опариннинг гипотезасига кўра, тахминан икки миллиард йил илгари атмосферада эркин кислород ажралиб чиқиб, органик моддаларда фотохимиявий реакциянинг ва фотосинтезнинг юз беришига олиб келди. Биринчи галги океан бамисоли худди органик моддалардан тайёрланган аллақандай «шўрва»га ўхшаш бўлган. Органик бирикмаларнинг ривожланиши жараёнида углероднинг жуда ҳам мураккаб бирикмалари − бениҳоя катта молекулалар пайдо бўлди. Молекулалар шуниси билан ажралиб туришардики, улар таркибий кисмларга осонгина парчаланишарди. Бу бирикмаларнинг мавжуд бўлиб туришини таъминлаш учун муҳит билан доимий модда алмашинуви бўлиб туриши, яъни бу молекулалар муҳитдан янги моддаларни танлаб олиб, чатиштиришлари (ўзлаштиришлари) ва парчаланиш маҳсулини ўзга тусга киритган ҳолда ташқи муҳитга ажралиб чиқаришлари лозим эди. Шундай қилиб, бу бениҳоя катта молекулалар муҳит билан модда алмашинувини автокаталитик тарзда йўналтириб, ўзини-ўзи қайтадан ҳосил қилувчи тизимга айланиб қолишди. Оқсилли молекула билан муҳит ўртасидаги модда алмашинуви аввал бошданоқ фаол жараён эди. Бу бениҳоя катта молекулалар коацерватлар деган ном билан атала бошлади. Коацерват томчилари маълум маънода тўйимли моддалар учун курашда ўзаро рақобат қилишарди, деган тахминлар ҳам бор. Бу томчиларнинг анча қулай кимёвий таркибига ёки структурага эга бўлган баъзи бирлари бошқаларига нисбатан тезроқ ўсди. Улар эртароқ катталашиб, беқарор бўлиб қолишар ва анча майда заррачаларга парчаланиб кетишарди. Сўнгра жараён яна такрорланишда ўсиш, парчаланиш ва ҳоказо. Кимёвий таркиби бир мунча фарқ қиладиган томчиларнинг қўшилиши ҳам содир бўлиб турарди. Шундай қилиб, коацерватлар бир қанча хусусиятларга эга эди, шу туфайли уларни тирик модданинг структураси сифатида қабул қилиш мумкин.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish