а) муҳандислик психологияси − инсон билан машина ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш масалалаларини ҳал қилади ва асосан операторларнинг фаолиятини ўрганади;
б) авиация психологияси − учишга ўрганиш жараёни ва учиш мосламаларини бошқаришда инсон фаолиятининг психологик қонуниятларини ўрганади;
в) космик психология − вазнсизлик ҳолати, фазовий тасаввурлар чалкашиб кетган вақтда ва организмга жуда кўп ортиқча таъсирлар юкланган пайтда асаб ва руҳий зўр бериш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда одам фаолиятининг хусусиятларини ўрганади.
Педагогик психология − унинг предмети ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганиш, ўқувчилар тафаккурини тараққий топиши, интеллектуал фаолият малакалари ва усулларини ўзлаштириш жараёнини бошқариш масалаларини ўрганади. Педагогик психология бўлимлари қуйидагилардир:
а) таълим психологияси;
б) тарбия психологияси;
в) ўқитувчи психологияси;
Тиббиёт психологияси − шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги тармоқлари мавжуд:
а) нейропсихология − психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
б) психофармакалогия − доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига таъсирини ўрганади;
в) психотерапия − беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини ўрганади;
Юридик психология − ҳуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади.
Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси − жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-атворини, руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология − жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан шуғулланади.
Ҳарбий психология − кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.
Спорт психологияси − спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, уларнинг психологик жиҳатдан тайёрлигининг шарт-шароитлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
Савдо психологияси − асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий этган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади.
Санъат психологияси − санъат асарларининг яратилишида фаолият-нинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари, мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини ўрганади.
Илмий ижодиёт психологияси − илмий фаолиятнинг психологик хусусиятлари, ижодиётда интуиция ва илҳомни тадқиқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |