Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Характерни ўрганишга назарий ва эмпирик ёндашув



Download 4,06 Mb.
bet207/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

29.2. Характерни ўрганишга назарий ва эмпирик ёндашув
Характер борасидаги таълимотлар тарихи узоқ ўтмишга бориб тарқалади. Хусусан, Арасту ва Афлотун киши характерини юзига қараб аниқлашни таклиф қилган эдилар. Уларнинг характерологияси асоси қанчалик содда бўлса, шунчалик ғаройиб фараз ётарди. Кишининг ташқи кўринишида қандайдир ҳайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинарди, сўнгра эса унинг характерини ана шу ҳайвоннинг характери билан айнан бир хил деб қараш керак эди. Жумладан, Арастунинг айтиши бўйича, буқаники сингари йўғон бурун ишёқмасликни билдиради, чўчқаникига ўхшаш тешиклари катта-катта кенг бурун аҳмоқликни, арслонники каби бурун мағрурликни, эчкилар, қўйлар, ва қуёнларники сингари жунининг майинлиги қўрқоқликни, шерлар ва ёввойи чўчқаларники каби жуннинг дағаллиги ботирликни англатади.
Характерни аниқлашнинг бу ва шунга ўхшаш физиологик тизими ақл-садосини биз, масалан, ўрта асрлик Суриялик ёзувчи Абул-Фараж Бар Эбрейда кўрамиз. Унинг китобида шундай кўрсатма мужассамлашгандир: “Йўғон ва калта бўйли киши бўйвол сингари қаҳр ғазабга келиши мойиллигига эга”. Узун ва ингичка бўйли қўрқоқлик аломати. Бундай киши буғу сингари ҳуркадиган бўладики, “Қайси бирининг бўйни жуда кичик бўлса, тулки сингари маккор бўлади”.
29.3. Характернинг шаклланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Характер хусусиятларининг пайдо бўлиши, унинг табиати, ўзгариши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги психологларнинг узоқ давом этиб келаётган мунозаралар мавзуи ҳисобланади ва кўпинча одатдаги онгга хос бўлган мутлақ мулоҳазаларга сабаб бўлади. Индивид характерининг таркиб топган хусусиятлари тизимга эга бўлгандагина социал етукликка эришади. Бу жараён билинмасдан рўй беради ва кишига ҳозир қандай бўлса доимо шундай бўлганига ўхшаб кўринади. Шу тариқа инсон характерининг хусусиятлари унга табиатдан берилган, у туғма ҳисобланади, деган фикр туғилади. Бундай таъкид жуда ҳам кенг тарқалган бўлади: “табиатан қўрқоқ ва аблаҳ эди” ёки “алдамчиликка мойиллик – унинг туғма хусусияти”, ёки ҳатто “уруғ-аймоғи билан шунақа ўзи – тоғасига тортди”. Лекин шундай икки ака-ука бир оилада, гўё бир хил шароитларда тарбияланмоқда. Уларнинг фарқи бир-икки ёшдангина иборат, иккаласи бир мактабда ўқийди, ота-оналари ҳам умуман уларга бир хил қарашади, болалар эса ҳамма соҳада ҳар хил, характерлари бир-бирига сал-пал ҳам ўхшаб кетмайди. Кишига характер туғилиши билан берилади, деган хулоса ҳам бу гапдан унча узоқ эмас.
Ҳаёт киши шахсини ҳатто ўхшаш шароитларда ҳам турли нусхаларга қараб “ўлчайди” деган гапни қандай тушунтириб бериш мумкин? Энг аввало, шу нарсани тан олиш керакки, ҳар хил одамларда ҳақиқатан ҳам “асос қилиб олинган материал” бир хил эмас.
Киши бош мия ишлашининг турли хил хусусиятлари билан туғилади, олий нерв фаолиятининг у ёки бу типини тасарруф қилади. Бу психологик хусусиятлар эмас, балки физиологик хусусиятлардир, лекин улар бир хилдаги таъсирлар болаларда ҳар хил психологик самара келтирувчи дастлабки сабаб бўлиши мумкин. Улар психика ва онг ривожланадиган шароитларни белгилайди. Физиологик шароитлардаги бу фарқлар одамлар характеридаги ҳар хилликнинг атиги биринчи сабабидир.
Характер – кўп жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялаш натижасидир. Характерда кишининг одатлари жамланади. Характер одамлар фаолиятида намоён бўлади, аммо у шу фаолиятда шаклланади. Агар йигит ёки қиз ўзини ўзи танқид қилишни характерни хусусияти сифатида тарбиялашга уринаётган бўлса, улар ўзларига танқидий нуқтаи назардан ёндашишлари керак. Бу улар нафақат бошқаларнинг хатосига эмас, балки ўз хатоларига ҳам муросасиз муносабатда бўлиши керак, уларни хаспўшлашга, улардан кўз юмишга уринмаслик керак, деган маънони билдиради. Психолог П.Блонский ёзганидек, “фақат мувофиқ тарзда яшаган ҳолдагина яшашга ўрганиш мумкин”.
Меҳнат ва ўқиш тўғрисида гапирмаган тақдирда ҳам кундалик турмуш, оиладаги ҳаёт шароитлари инсоний характерлар мактабидир. Педагоглар ва ота-оналар олдида мунтазам равишда масъулиятли вазифа: болалар характерида сезила бошлаган ўзгаришларни ўз вақтида сезиш ва уларни инобатга олган ҳолда хулқ-атвор ва тарбия соҳасида ўз йўлини амалга ошириш вазифаси туради. Афтидан, тарбиявий ишда педагогик усул сифатида қўлланиладиган тақлид(андаза)дан катта рол хавф йўқ. Бу айниқса, болага индивидуал ёндашув амалга ошириладиган ҳолларда чидаб бўлмайдиган нарсадир.
Шундай қилиб, характер − шахснинг ижтимоий муносабатлар тизимига, ҳамкорликдаги фаолиятига ва бошқа одамлар билан муомаласига жалб этиладиган ҳамда шу билан ўз индивидуаллигига эга бўлаётган тириклик пайтида эришган нарсасидир.
Характер кишининг ташқи кўринишига таъсир қиларкан, унинг ҳатти-ҳаракатларида, хулқ-атворида, фаолиятида ёрқин ифодасини топади. Характер тўғрисида аввало одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари асосида ҳукм чиқариш керак. Уларнинг моҳияти ана шу ҳатти-ҳаракатларда анча тўлароқ акс этади.
Барибир кишининг характери тўғрисида унинг ушбу ихтиёрсиз ҳатти-ҳаракатлари, шунингдек унинг ташқи қиёфаси хусусиятлари эмас, балки унинг онгли ва атайлаб қилинган ҳатти-ҳаракатлари ва ишлари ҳал қилувчи, объектив ва шак-шубхасиз маълумотлар беради. Айнан ҳатти-ҳаракатларга қараб биз кишининг ўзи нимани англатиши ҳақида хукм чиқарамиз.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish