Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet205/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Характер хусусиятлари
Характернинг кишилик тажрибасида қайд этиш ўз ифодасини топган хусусиятлари сони беҳад кўп ва ҳар ҳолда мингтадан ортиқроқни ташкил этади. Шу сабабли характернинг ўзгариб турадиган хусусиятларини санаб ва тавсифлаб ўтириш мақсадга мувофиқ эмас, бунинг устига психологияда аниқ бир таснифлаш схемаси (уларни шахс муносабатларининг юқорида кўрсатиб ўтилганларидан бирига умумий мансублигидан ташқари) йўқ. Характер хусусиятларининг вариантлилиги уларнинг фақат сифат жиҳатидан ранг-баранглиги ва ўзига хослигида эмас, балки миқдор жиҳатидан ифодаланганида намоён бўлади. Бирмунча шубҳали, маълум даражада саловатли, бирмунча виждонли ва самимий кишилар бор. Характернинг у ёки хусусияти миқдорий ифодалилиги охирги маррага етиб ва норманинг энг охирги чегарасига бориб қолган характернинг акцентуацияси (ортиқча урғу берилиши) аталмиш вазият туғилади.
Xарактерга ортиқча урғу берилиши – айрим характер хусусиятларининг кучайиши натижаси сифатида норманинг охирги вариантларидир. Бунда индивидда бошқаларига нисбатан барқарорлик бўлгани ҳолда бир хил строссоген (қаттиқ ҳаяжонланувчи) омилларга заифлик ортиши кузатилади. Киши характеридаги бўш бўғин кўпинча ана шу бўғиннинг фаол ишлашини талаб қиладиган оғир вазиятларда намоён бўлади.
Мазкур индивид характерининг заиф жойларига тегмайдиган барча бошқа қийинчиликларни у ортиқча зўриқмай, на теварак-атрофдагиларга ва на ўзига ҳеч қандай кўнгилсизлик келтирмай бошидан кечириши мумкин. Характернинг акцентуацияси ўта ноқулай вазиятларда патологик зўриқишларга ва шахс хулқ-атворининг ўзгаришларига, психопатияга олиб бориши (характерининг шахснинг адекват ижтимоий мослашувига тўсқинлик қилувчи ва амалда такрорланмайдиган патологияси, гарчи тўғри даволаш шароитларида баъзи тузатишларга берилса ҳам) мумкин, лекин уни патологияга оид деб ҳисоблаш ноўриндир.
Характернинг акцентуцияси (ортиқча урғу берилиши) турларини таснифлаш анча мураккаблик туғдиради ва ҳар хил авторларда номларнинг номенклатураси бўйича бир-бирига мос келмайди (К.Леонгард, А.Личко). Лекин акцентуациялашган хусусиятларнинг тавсифи маълум даражада бир хил бўлиб қолади. Бу ҳар иккала тасниф схемаларидан муваффақиятли терминларни олиб ва бунда психиатрик терминология (“шизофрения” хусусиятлари, “эпиленсия” хусусиятлари ва ҳоказо) билан тўғридан-тўғри ўхшашлик бўлишидан қочган ҳолда ортиқча урғу бериладиган хусусиятлар рўйхатини келтириш имкониятини беради.
Сензитив тип учун қўрқоқлик, одамовилик, тортинчоқлик хосдир. Сензитив ўсмирлар катта ва бунинг устига янги улфатларга қўшилишдан қочишади, тенгқурларининг шўхликларида ва қалтис ишларида қатнашмайдилар, ёш болалар билан ўйнашни афзал кўрадилар. Улар назорат қилинадиган ишдан қўрқишади, айрим вақтларда хато қилиб синфдошларининг кулгусига сабаб бўлиш ёки ҳаддан зиёд яхши жавоб билан ҳавасини келтиришдан хавфсираб, синф олдида жавоб беришдан ийманишади. Сензитив ўсмирларнинг ўзларининг норасоликларини ҳис қилиши гиперкомпенсация реакциясини айниқса ифодали қилади. Улар ўзлигини тасдиқлашни ўз хулқ-атворининг бўш жойида, уларнинг қобилиятлари яхшироқ намоён бўладиган соҳаларда изламайдилар, балки ўзларининг жуда ҳам норасоликларини айниқса сезадиган жойларда излайдилар. Қизлар ўзларининг қувнокликларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Журъатсиз ва уятчан болалар бетакаллуфлик ёки ҳатто атайлаб такаббурлик ниқобига кириб олишади, ўз куч-қуввати ва иродасини кўрсатишга интилишади. Қачонки, вазият улардан дадил қатъийлик кўрсатишни талаб қиларкан, улар шу захотиёқ ожизлик қиладилар. Агар улар билан ваколат берувчи муносабат ўрнатиш иложи бўлса ва ҳамсуҳбатининг хайрихоҳлиги ва мададини ҳис қилса, у ҳолда ниқоб билан ухлаш ҳам “сув текин” ҳаёт бўлиб чиқади, гоҳ гина-қудратга тўлиб-тошиш ва виждон азоби, нозик туйғу ва ўзига нисбатан ҳаддан зиёд юксак талаблар қўяди. Кутилмаганда иштирок этиш ва ҳамдардлик билдириш манманликнинг ўрнига ўтиши ва шариллаб оқаётган кўз ёшини шунчаки қуруқ нарса қилиб кўрсатиши мумкин эди (А.Личко).

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish