Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet152/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

22.2. Тафаккур ва нутқ
Кишининг тафаккур фаолияти учун унинг фақат ҳиссий билиши билан ўзаро боғлиқлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмай, балки тил билан, нутқ билан ўзаро боғлиқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда инсон психикаси билан ҳайвонлар психикаси ўртасидаги принципиал фарқлардан бири намоён бўлади. Ҳайвонларнинг элементар, жуда содда тафаккури ҳамма вақт фақат ҳайвоний ҳаракат тафаккурилигича қолади; улар ҳеч вақт мавҳум, бавосита билиш даражасига етмайди. Уларнинг, яъни ҳайвонларнинг тафаккури айни чоқда гўё кўз ўнгиларида турган нарсаларни бевосита идрок қилиш билан иш кўради. Ана шундай примитив тафаккур аёний ҳаракат тарзидаги нарсалар билан муносабатда бўлади ва бундай аёний ҳаракат доирасидан четга чиқмайди.
Фақат нутқ пайдо бўлгач, билинаётган объектдан маълум бир хусусиятни ажратиб олиб, уни махсус сўз ёрдамида тасаввурда ёки тушунчада мустаҳкамлаш, қайд қилиш имконияти туғилди. Тафаккур сўзда ўзининг зарурий моддий қобиғига эга бўлади, тафаккур фақат сўз орқали бошқалар учун ва ўзимиз учун ҳам бевосита реалликка айланади. Инсон тафаккурини, у қандай шаклда амалга оширилмасин, тилсиз амалга ошириб бўлмайди. Ҳар қандай фикр нутқ билан чамбарчас боғлиқ ҳолда пайдо бўлади ва ривожланади. У ёки бу фикр қанчалик чуқур ва асосли суратда ўйланган бўлса, у сўзларда, оғзаки ва ёзма нутқда шунчалик аниқ ҳамда яққол ифодаланган бўлади. Ва, аксинча, қандайдир фикрнинг сўз орқали ифодаланиши қанчалик кўп такомиллаштирилган, сайқалланган бўлса, шу фикрнинг ўзи шунчалик яққол ва тушунарли бўлади.
Таффаккурнинг ижтимоий табиати. Тафаккурнинг тил билан узвий, чамбарчас боғлиқлиги инсон тафаккурининг социал, ижтимоий-тарихий моҳиятини очиқ-ойдин намоён қилиб беради. Билиш инсоният тарихи давомида эгалланган барча билимларнинг изчиллигини зарурий тарзда тақозо қилади. Билимларнинг бу тарихий ворислиги уларни қайд қилиш, мустаҳкамлаш ва эсда сақлашда бир кишидан бошқасига, авлоддан-авлодга ўтказиш йўли билангина содир бўлиши мумкин. Билишнинг бундай барча асосий натижаларининг ана шундай қайд қилиниши тил ёрдами билан китобларда, журналларда ва бошқа шу кабиларда амалга оширилади. Буларнинг ҳаммасида инсон тафаккурининг социал табиати жуда намунали суратда намоён бўлади. Кишининг ақлий тараққиёти инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида ҳосил қилган билимларини ўзлаштириши жараёнида муқаррар равишда амалга оширилади. Индивиднинг оламни билиш жараёни илмий билимларнинг тарихий тараққиёти билан юзага келган, бевосита ифодаланган, бунинг натижаларини ҳар бир индивид таълим олиш давомида ўзлаштиради; бу эса кишининг инсоният билан муносабатининг айнан ўзидир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish