Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet151/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Ҳиссий билиш ва тафаккур. Билиш фаолияти сезиш ва идрок қилишдан, бошланади ва кейин тафаккурга ўтиб кетиши мумкин. Бироқ истаган тафаккур, ҳатто энг ривожланган тафаккур ҳам ҳамиша ҳиссий билиш билан, яъни сезги, идрок ва тасаввурлар билан боғланган бўлади. Тафаккур фаолияти ўзининг бутун “материалини” фақат битта манбадан, яъни ҳиссий билишдан олади. Тафаккур сезгилар ва идрок қилиш жараёнлари орқали ташқи олам билан бевосита боғланади ҳамда шу тариқа оламни акс эттиради. Бу акс эттиришнинг тўғрилиги (адекватлиги) амалий фаолият орқали табиат ва жамиятни амалий ўзгартириш жараёнида узлуксиз текширилиб турилади.
Оламнинг сезгиларимиз ва идрокларимиз орқали бизга ҳар куни берилаётган ҳиссий тасвири жуда зарур, лекин олам тасвирини чуқур, ҳар томонлама билиш учун етарли эмас. Биз бевосита кузатаётган воқеликнинг бу ҳиссий тасвирида турли нарсалар, ҳодисалар, воқеалар ва бошқа шу кабиларнинг мураккаб ўзаро таъсирлари, уларнинг сабаб ва натижалари, ўзаро бир-бирига ўтишлари ҳали мутлақо етарли равишда ажратилган эмас. Бизнинг идрокимизда ўзининг хилма-хиллиги ва бевоситалиги билан намоён бўладиган бу ҳамма ўзаро муносабатлар ва алоқалар чигалини фақат биргина ҳиссий билиш ёрдами билан «ечиб» бўлмайди. Масалан, аллақандай бир танага тегиб турган қўлдан келаётган ҳаракат сезгиси ана шу тананинг ҳарорат ҳолатини бир хилда характерлаб бера олмайди. Мана шу ҳарорат сезгиси, биринчидан, мазкур нарсанинг иссиқлик ҳолати билан, иккинчидан, кишининг ҳолати билан (иккинчи ҳолда ҳамма гап қандай танага – иссиқроқ нарсагами ёки совуқроқ нарсагами қўлини тегизиб турганлигига боғлиқ) белгиланади. Мана шу содда мисолнинг ўзидаёқ ҳиссий билиш учун юқорида кўрсатилган боғлиқликнинг ҳар иккиси бўлинмаган бир бутун ҳолатда намоён бўлади. Идрок қилиш жараёнида субъект (одам) билан билинаётган объект ўртасидаги ўзаро таъсирнинг умумий мажмуи натижаларигина берилган бўлади. Лекин яшаш ва ҳаракат қилиш учун аввало ташқи оламдаги нарсаларнинг ўзи қандай эканлигини, одамга қандай бўлиб кўринишидан қатъий назар ва умуман уларни билиб бўлиш ёки билиб бўлмаслигидан қатъий назар, объектив суръатда билиш керак.
Киши тафаккур жараёнида сезги, идрок ва тасаввур маълумотлардан фойдаланаркан, шу билан бирга, ҳиссий билиш чегарасидан четга чиқади, яъни ташқи оламдаги шундай ҳодисаларни, уларнинг хусусиятлари ва ўзаро муносабатларини билан бошлайдики, улар сезгиларимизда бевосита мутлақо берилмаган бўлади ҳамда унинг учун умуман бевосита кузатиш мумкин бўлмайди. Масалан, ҳозирги замон физика фанининг энг мураккаб муаммоларидан бири элементар заррачалар назариясини яратишдир. Бироқ бу ғоят майда заррачаларни, ҳатто ҳозирги замондаги энг қудратли микроскоп ёрдами билан ҳам кўриб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, уларни бевосита идрок қилиб бўлмайди; уларни кўриш мумкин эмас – улар ҳақида фақат тафаккур қилиш мумкин. Абстракт, мавҳум бавосита тафаккур туфайли, бундай кўзга кўринмайдиган элементар заррачаларнинг воқеликда ҳақиқатан борлиги ва муайян хусусиятларга эга эканлигини исботлаш мумкин бўлди. Бевосита кузатиб бўлмайдиган заррачаларнинг бу хусусиятларини ҳам тафаккур жараёнида тўғридан-тўғри йўл билан эмас, балки бошқача йўл билан, яъни бавосита йўл билан билинади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish