Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet154/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

22.4. Тафаккур жараён сифатида
Тафаккурни психологик жиҳатидан тадқиқ қилиш ундай ё бундай билиш жараён сифатида натижаларининг ҳосил бўлишига олиб келадиган ички, яширин сабабларини ўрганиш демакдир. Тафаккурнинг бундай натижалари, маҳсулотлари, масалан, қуйидаги омиллардир: мазкур ўқувчи масалани ечдими ёки ечмадими; ўқувчида масалани ечиш ғояси, режаси, тахмини юзага келдими ёки келмадими; ўқувчи маълум билимларни, амал усулларини ўзлаштирдими ёки ўзлаштирмадими; ўқувчида янги тушунчалар ва бошқа шу кабилар таркиб топдими ёки таркиб топмадими. Психология ташқи жиҳатдан майдонга чиқадиган ана шу фактларнинг ҳаммасини ички, яъни фикрлаш жараёни жиҳатидан очишга ҳаракат қилади. Бунинг билан психология психик ҳодиса ва воқеаларнинг ички, спицифик сабабларини ўрганади, бу ички, специфик сабаблар психик ҳодиса ва воқеаларни фақат тасвирлаб ва ифодалаб бериш билан чекланмай, балки уларнинг қонуниятларини уқтириб беради. Бунда психология фани диалектик материализмнинг детерминизм принципига (яъни сабабий боғланиш принципига) асосланади: ташқи сабаблар ички шароитлар орқали амал қилади. Бошқача қилиб айтганда, масалан, истаган педагогик таъсир одамга тўғридан-тўғри ва бевосита эмас, балки бавосита равишда, гўё ўзича мазкур одамнинг психик ҳолати орқали, яъни одамнинг ҳиссиётлари, фикрлари ва бошқа шу каби ҳолатлари билан боғлиқ равишда таъсир қилади.
22.5. Ақлий операцияларнинг асосий турлари
Анализ ва синтез. Тафаккур жараёни аввало анализ, синтез ва умумлаштиришдир. Анализ – объектнинг у ёки бу томонларини, элементларини, хоссаларини, боғланишларини, муносабатларини ва бошқа шу кабиларни ажратиб олиб, ўрганилаётган объектни ҳар хил компонентларга (тарбиявий қисмларга) бўлиш демакдир. Масалан, ўқувчи ёш техниклар тўгараги машғулотларида қандайдир механизм ёки машинанинг ҳаракат қилиш услубини тушунишга уриниб, даставвал бу механизмнинг ҳар хил элементларини, бўлакларини ажратади ва уни алоҳида қисмларга бўлиб ташлайди. Бошқача қилиб айтганда, мана шу оддий ҳодисалар ўқувчи ўрганаётган объектни бўлакларга ажратиб, таҳлил қилади.
Бирон-бир нарсани анализ қилиш давомида бу нарсанинг ғоят муҳим, аҳамиятли, қизиқарли ва бошқа шу каби муайян бир хусусиятлари жуда кучли қўзғатувчи бўлади ва унинг учун бундай хусусиятлар олдинги қаторга чиқиб оладилар. Бундай қўзғатувчилар кучли қўзғалиш жараёнини (даставвал бош миянинг пўстлоқ қисмида) юзага келтиради ва индукциянинг физиологик қонунига кўра шу нарсанинг кучсиз қўзғатувчи ҳисобланган бошқа хусусиятлари табақалаштирилувини тормозлаштиради. Шундай қилиб, анализ психик жараённинг физиологик асосини бош миянинг юқори қаватларидаги қўзғалиш билан тормозланиш ҳодисалари ўртасида маълум муносабат ўрнатиш ташкил этади.
Бир бутун нарсани анализ қилиш натижасида ажратилган компонентларни бирлаштириш синтездир. Синтез жараёнида бўлинаётган объектнинг ажратиб олинган элементларини бирлаштириш, жой-жойига қўйиш юзага келади. Масалан, ўқувчи механизмнинг ажратиб олинган қисмларини бир-бири билан таққослайди, улар ўртасида алоқа ўрнатади ва бир қисмнинг бошқа қисмларга қандай таъсир қилишини тушуна бошлайди. Натижада синтез амалга оширилади, яъни ҳар турли элементлар ўртасида алоқа ва ўзаро муносабат ўрнатилади. Бош миянинг пўстлоқ қисмида муваққат нерв боғланишларининг ҳосил қилиниши синтезнинг физиологик асосини ташкил этади.
Анализ билан синтез ҳамма вақт ўзаро боғлиқдир. Улар ўртасидаги ажралмас бирлик таққослаш билан боғлиқ бўлган билиш жараёнининг ўзидаёқ яққол намоён бўлади. Теварак-атрофдаги олам билан танишишнинг дастлабки босқичларида турли объектлар аввало таққослаш йўли билан билиб олинади. Иккита ёки бир неча нарсаларни ҳар қандай таққослаш уларни бир-бири билан солиштириб кўришдан ёки муносибини топишдан, яъни синтездан бошланади. Ана шундай синтез қилиш акти давомида таққосланаётган ходисалар, нарсалар воқеалар ва бошқа шу кабилар анализ қилинади, уларнинг умумий ва фарқланувчи томонлари ажратилади. Масалан, бола сут эмизувчилар синфининг турли намоёндаларини ўзаро таққослайди ва ўқитувчининг ёрдами билан секин-аста бу ҳайвонларнинг энг умумий белгиларини ажратади. Мана шундай қилиб, таққослаш умумлаштиришга олиб келади.
Таққосланаётган нарсаларни умумлаштиришда – уларни анализ қилиш натижасида – қандайдир умумийлик бўлади. Турли объектлар учун умумий бўлган бу хусусиятлар икки хил бўлади: 1) ўхшаш тарздаги умумийлик ва 2) муҳим белги тарзидаги умумийлик. Масалан, ниҳоят даражада ҳар хил нарсалар ўртасида ҳам қандайдир ўхшашликни топиш мумкин; чунончи, рангининг умумийлигига қараб олчани, гулни, қонни, хом гўштни, пиширилган қисқичбақани ва бошқа шу кабиларни бир группага, бир синфга бирлаштириш мумкин. Бироқ улар ўртасидаги бу ўхшашлик (умумийлик) юкорида кўрсатилган нарсаларнинг ҳақиқий муҳим хусусиятларини мутлақо ифодаламайди. Бу хилда ўхшашлик нарсаларнинг фақат ташқи, жуда юзаки, муҳим бўлмаган белгиларига асослангандир. Объектларнинг ана шундай юзаки, чуқур бўлмаган таҳлили натижасида қилинадиган умумлаштириш катта қимматга эга бўлмайди ва унинг билан бирга, ҳамиша янглишмовчиликларга олиб келади. Юзаки, фақат ташқи хусусиятлар анализига асосланган умумлаштириш кит ҳақида, масалан чуқур хато хулоса чиқаришга, яъни кит сут эмизувчи ҳайвон эмас, балки балиқдир деб хулоса чиқаришга олиб келади. Мазкур ҳолда бу объектларни таққослаш уларнинг умумий белгилари орасидан фақат ўхшаш томонларини ажратади, аммо муҳим томонларини ажратмайди (ташқи кўриниши, танасининг балиққа ўхшаш шакли ва шу кабилар). Аксинча, таҳлил натижасида муҳим томонлари сифатида умумий хусусиятлари ажратилса, ундай пайтда китнинг балиқларга эмас, балки сут эмизувчи ҳайвонларга мансублиги ўз-ўзидан равшан бўлади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish