Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet160/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Тафаккур психологияси предмети.

  2. Тафаккур операциялари ҳақида тушунча.

  3. Тафаккур сифатларининг психологик тавсифи.

  4. Тафаккур турлари ҳақида мулоҳазалар.



XXIII-БОБ. НУТҚ
Таянч тушунчалар: новербал нутқ, имо-ишора, мимика, пантомимика, дактилогик нутқ, товушли нутқ, эхологик (акс садо), сигнификация (шартли белгилар, сигналлар, моделлар), вербал нутқ,. оғзаки нутқ, ёзма нутқ, монологик нутқ, полилогик нутқ, ташқи нутқ, ички нутқ.
23.1. Нутқ тўғрисида умумий тушунча
Инсоният тараққиёти тарихида тил туфайли акс эттиришнинг имкониятлари қайта қурилади, олам одам миясида янада аниқ, равшан инъикос эттириладиган бўлади. Тилнинг пайдо бўлиш муносабати билан ҳар бир алоҳида шахс жамиятининг ижтимоий-тарихий тараққиётида, жараёнида тўплаган тажрибаларидан фойдаланиш имконияти туғилади. Тил ёрдами билан ҳар бир инсон шахсан ўзи ҳеч қачон дуч келмаган нотаниш ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, шароитлар юзасидан билим олишга эришади. Худди шу боисда тил одамга кўпчилик ҳиссий ва интеллектуал таъсирлар ҳамда таассуротлар тўғрисида ўзига ўзи ҳисобот бериш имкониятини яратади. Инсон тил ёрдами билан бошқа одамларга ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакка зид нарсалар, воқелик юзасидан ахборот, хабар, маълумот бериши уларга ижтимоий тажриба моҳияти, кўникма ҳамда малакаларни ўтказиши, узатиши мумкин.
Маълумки, ҳайвонлар, жониворлар ўзларининг индивидуал тажрибаларини ўз туркумидаги бошқа намояндаларга ўтказишга ёки беришга мутлақо қобил эмаслар. Улар, айниқса, ўз туркумларидаги ав-лоднинг илгариги тажрибаларини ўзлаштириш қобилиятига эга эмаслар, чунки мавжудотлар туғма ирсий белгиларга, инстинктларга ва шартсиз рефлексларга асосланадилар, холос.
Биосфера ва неосфера тўғрисидаги маълумотлар, қонуниятлар, ҳаракатлантирувчи кучларни билиш ва эгаллашда қисқа ижтимоий-тарихий давр оралиғида ғоят улкан ютуқпарга эришувчи инсоннинг ҳайвонот оламидан муҳим фарқи шундан иборатки, биринчидан, одамнинг шахсий индивидуал тажрибаси умуминсоний тажриба билан узвий уйғунликка эга, иккинчидан, тажриба маҳсулотлари муайян даражада сакданади, учинчидан, мазкур тажрибалар такомиллашиб, модификациялашиб боради, тўртинчидан, уларнинг моҳияти, тузилиши қўлёзмаларда ўз аксини топади.
Одамдаги шахсий индивидуал тажрибанинг умуминсоний тажриба билан боғликдиги кишиларда тилнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Тил оддий қилиб тушунтирилганда сўз ва белгилар тизими ҳамда мажмуасидан иборатдир. Инсон томонидан у ёки бу фаолиятнинг бажарилиши белгилар, аломатлар хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, унинг маҳсулдорлиги, муваффақияти тил таркибларининг аҳамиятига бевосита алоқадордир. Масалан, ҳайдовчи учун кўча қоидалари, математик учун формулалар, оператор учун сигналлар (семиотика — зета юнонча «белги») белгилар, символлар, аломатлар вазифасини бажариб, фаолият учун регулятор сифатида хизмат қилади.
Шунинг учун белгилар ва уларнинг аҳамияти инсоннинг юксак психик функциялари (яъни идрок, хотира, тафаккур, хаёл)нинг воситасидир. Одатда, белгилар турли-туман бўлишидан қатъи назар, уларнинг энг муҳими − бу сўздир. Ҳар бир сўз маълумот, хабар, ахборот вазифасини бажаради ва муайян мазмунни ўзида акс эттиради (масалан: машғулот, дафтар, ёмғир ва бошқалар).

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish