Имо-ишора, мимика, пантомимика, эхологик, яъни акс садо, сигнификация, дактилогик (бармоқ нутқи).
Инсон ер юзасидан ҳаёт ва фаолият кўрсатиш даврининг дастлабки палласида асосий нутқтури сифатида имо-ишора алоҳида аҳамият касб этган. Шунинг учун этник стереотиплар асосида муайян кечинмаларни, маълум ахборотларни шахслараро муносабат жараёнида узатиш ва қабул қилишда ифодаланувчи товушсиз, лекин маъноли, мазмунли нутқ тури имо-ишорали нутқ дейилади. Масалан, ўзбекларда фикрни тасдикдаш олд томонга бош силташ билан ифодаланса, худди шу маънони булғорларда бошни сарак-сарак қилиш англатиб келади. Бир халқда санаш бошмолдоқдан бошланса, бошқасида жимжилоқдан, бирисида бармоқлар букилса, иккинчисида ундай қилинмайди. Аксарият ҳолларда имо-ишора ҳис-туйғусиз намоён бўлади ва шахслараро муносабатнинг туб маънодаги ҳам қуроли, ҳам воситаси функциясини бажариб келган. Лекин уни ҳис-туйғусиз деб номлаш ҳам илмий-амалий қийматини пасайишига олиб келади, бу ҳолат унинг ижтимоий функциясини ўзида акс эттиради, шахслараро муносабат мағзини ташкил этиб келган, баъзида ҳозирги замонда ҳам ундан кенг кўламда фойдаланилади.
Юз ҳаракатлари (физиономия) ёрдамида инсонни инсон томонидан идрок қилиш, ўзгалар фикрига жавоб қайтариш, тана аъзолари рангининг ўзгариши ҳисобига шахслараро муносабатга киришишда намоён бўлувчи новербал нутқ турига мимика дейилади. Табассум, жилмайиш, мийиғида кулиш, лаб қисиш ва чўччайтириш, тил чиқариш, қош учириш ва сузиш, хуллас турли психологик ҳолатларни, айниқса, ҳиссий кечинмаларни акс эттирувчи коммуникатив, интерактив, перцептив хусусиятли нутқ тури мимика бўлиб ҳисобланади. Мимика ёрдами билан ҳақгўйлик, қувлик, ёқтириш ва ёқтирмаслик, самимийлик ва икки юзламачилик, ҳасад, қувонч, қайғу, бахтиёрлик сингари юксак туйғулар намойиш этилади. Хуш ёки нохуш кечинма-лар акс этилаётганлигидан келиб чиққан ҳолда муомала жараёни ёки қисқа муддатли, узоқ муддатли вақт мезонини намоён қилади, аянч, бахт ҳисларини ифодалаб келади. У моно вазиятни, диада, триада, полиада кўринишидаги шахслараро муносабат шаклларини яққол акс эттиради, фикрни узатиш, қабул қилиш, таъсирланиш, руҳланиш каби функцияни бажаради. Ҳаётий тажрибанинг кўпайиши билан ички кечинмаларни (интериоризациялаш) ташқи воқеа ҳодисаларга алмаштириш (экстериоризациялаш) билан якунланади, кўпинча индивидуал ва ижтимоий тарбия вазифасини бажаради.
Юз ҳаракатлари, тана аъзолари, қадди-қомат ёрдами билан фикрларни узатиш, сюжетли қоидали, маъноли, драматик кечинмали новербал нутқ турига пантомимика деб аталади. Ўз моҳияти кўлами билан мимикадан устувор хусусиягга эга бўлиб, ахборотлар, интим ҳолатлар, мураккаб кечинмалар юзасидан ўзгаларга маълумот узатиш тарзида ҳукм суради. Инсонда турмуш тажрибаси ортиб бориши, касбий фаолият мазмунини ролларга ва сюжетга асосланган ҳолда сценарийсини яратиш, вазиятга қараб қисқа ва узоқ муддатли информатив функцияни бажаради. Пантомимика юмор ҳиссини, қўрқинч туйғусини, заҳмат образини, даҳшат кечинмасини ўзида акс эттириб, кўпинча коммуникатив функцияни ижро қилади, ҳиссий алоқа ўрнатиш орқали таассуротлар мукаммаллиги таъминланади.
Новербал нутқни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1) товушсиз: а) имо-ишора, б) мимика, в) пантомимика, г) дактилогик; 2) товушли: а) эхологик (акс садо), б) сигнификация (шартли белгилар, сигналлар, моделлар).
Вербал нутқ туркумини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1) оғзаки, 2) ёзма, 3) монологик, 4) полилогик, 5) ташқи, 6) ички, 7) экспрессив, 8) импрессив, 9) лаконик (қатра, йиғиқ), 10) эпик (ёйиқ), 11) аффектив (жахд ҳолатидаги).
Инсоннинг ижтимоий-тарихий тараққиёти даври тахдил қилинганда генетик келиб чиқиш жиҳатидан бирламчи қаторида оғзаки нутқни келтириш жоиз. Оғзаки нутқ новербал туркумдан кейин пайдо бўлган нутқ туридан бири ҳисобланади ва у шартли равишда қуйидаги нутқ кўринишларини қамраб олади: монологик, диалогик, полилогик, ташқи, ички, экспрессив, импрессив, лаконик (йиғиқ, қатра), аффектив (ҳис-ҳаяжон, жаҳл).
Пауза, мантиқий урғу, темп, тембр, частота, ритмика ва бошқа ташкилий қисмлар ҳамда механизмларни ўзида мужассамлаштирган, тилнинг барча қоидалари, қонунлари, шартли белгилар сифатида хизмат қилишга асосланувчи нутқ тури оғзаки нутқ деб аталади.
Новербал нутқ ўзининг асосий функциясини бажариб бўлганидан сўнг (унинг маълум таркиблари фаолият кўрсатишда давом этиб келмоқда) ахборот узатиш, тажрибаларни эгаллаш, инсонни камол топтириш ва шунга ўхшаган вазифалар табиий равишда оғзаки нутқ зиммасига юкланган. Жарангли, жарангсиз фаол, суст, ҳис-ҳаяжонли, монотон, юксак суръатли, шивирлаш кўринишидаги оғзаки нутқ хусусиятлари ва қонуниятларини ўзида мукаммаллаштирган ҳолда алоқа қуроли, воситаси тариқасида муомала таркибларини акс эттиради. Оғзаки нутқ ўзининг жарангдорлиги, таъсирчанлиги, ахборотларни қабул қилишдаги қулайлиги, узатилишдаги ихчамлиги, толиқишнинг олдини олиш имконияти мавжудлиги унинг кенг қиррали эканлигини билдиради.
Оғзаки нутқнинг дастлабки туридан бири − бу монологик нутқдир. Якка шахснинг ички кечинмаларини тил механизмларига асос-ланган ҳолда акс эттирувчи, унинг ўзига қаратилган (эгоцентрик), таъсирланишини ифодалашга ва ахборот узатишга мўлжалланган нутқ тури монологик нутқдеб аталади. Унда шахсий ҳис-туйғуларнинг ички ва ташқи шакллари уйғунлашади, шунингдек, ўзгалар фикрини ифодали ўқишда ҳам ўз аксини топади. Одатда, монологик нутқда фикрлар қисқартирилмайди, мабодо бу қоида бузилса, ахборот маъносини тушуниш қийинлашади. Ҳис-ҳаяжоннинг ташқи ва ички кечинмалари ҳамда уларнинг механизмлари аниқ, равон, изчил акс эттирилади.
Муайян ахборотларни тартибга келтириш, ғояларни яратиш, фикрий дастурни ишлаб чиқишга мўлжалланган, лекин латент давридаги маълумотлар мажмуасидан тузилувчи нутқ тури ички нутқ дейилади. Ички нутқнинг муҳим хусусиятларидан бири − бу кўлам жиҳатдан ташқи нутқдан кенгроқ эканлигидир. Иккинчи бир хусусияти эса тафаккурнинг механизми функциясини бажаришдир.
Ахборотлар ички моҳиятини ташқи ҳис-ҳаяжон таркиблари билан кучайтирувчи, шахслараро муносабатларнинг яққол ифодаланишини акс эттирувчи, овозли, тил воситаларига асосланувчи нутқ турига экспрессив нутқ дейилади. Ўзининг тезкорлиги ва вазиятбоплиги билан бошқа нутқ турларидан ажралиб туради.
Ички кечинмалар шахсий фикрлаш билан уйғунлашиши туфайли фикрий боғланишни вужудга келтирувчи ҳолатлар, ҳодисалар моҳиятини ички ва ташқи омилларга асосланиб акс эттирувчи нутқ турига импрессив нутқ дейилади. Мулоҳазалар моҳияти шахс кечинмалари билан муносабатга киришиши натижасида ўзига хос воқеликни намойиш қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |