Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Нарсаларнинг чуқурлиги ва узоқлигини идрок этиш



Download 4,06 Mb.
bet125/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Нарсаларнинг чуқурлиги ва узоқлигини идрок этиш. Аккомодация ва конвергенция фақат жуда кичик доирада, унча катта бўлмаган масофада, масалан, аккомодация 5-6 метр атрофида, конвергенция 450 метрга қадар амал қилади. Ваҳоланки киши ўзи идрок этаётган нарсаларнинг чуқурлигини ва улар эгаллайдиган бўшлиқни 2500 метрга қадар масофадан туриб фарқлай олади.
Чуқур (ичкари) жойлашганликни баҳолай билишга оид бундай қобилият биринчи қарашда туғма ҳислатга ўхшайди.
Экспериментда эмаклайдиган болани қолдириладиган жойга тўшак ёзилган бўлиб унинг ёнидаги чуқурликнинг уста қалин шиша билан ёпиб қўйилган эди. Эксперимент шуни кўрсатдики, тўшак устида бемалол эмаклаб кетаётган бола шиша ёнига келиб тўхтаб қолади.
Нарсаларнинг чуқурлиги ва олислиги, асосан бинокуляр кўриш орқали идрок қилинади. Олисдаги объектларни (масалан, осмондаги юлдузлар) бинокуляр тарзда қайд этиш чоғида ҳар иккала кўзнинг кўриш чизиқлари параллел бўлади. Бунда узоқдаги нарсаларнинг тасвирлари ўнг ёки чап кўзнинг ёхуд иккала кўзнинг тўрпардаларига баравар тушиш-тушмаслигидан қатъий назар фазонинг ёлғиз бир жойида кўринаверади. Бинобарин, битта кўзнинг тўрпардасидаги баъзи нуқталарга бошқа бир кўзнинг тўрпардасидаги муайян нуқталар тўғри келади. Ҳар иккала кўз тўрпардаларининг симметрик тарзда жойлашган ушбу нуқталари ахборот етказувчи нуқталар деб аталади. Тўрпардалардан бирини иккинчисига қўйганда вертикал ва горизонтал ўқлар бир-бирига мос келадиган нуқталари ахборот етказувчи нуқталардир.
Тўрпардадаги ахборот етказувчи нуқталарнинг қўзғатилиши кўриш майдонида битта объект ҳақида сезги ҳосил қилади. Кўзларнинг ҳар бир ҳолатида тўрпардаларнинг ахборот етказувчи нуқталарига ташқари фазодаги муайян нуқталар мос келади. Фазодаги нуқталарнинг кўзнинг муайян ҳолатида битта объектни кўриш имконини берадиган чизма тасвирини гороптер деб аталади.

Агар нарса тасвири ҳар иккала кўзнинг тўрпарда марказидан ҳар хил олисликда жойлашган ахборот етказмайдиган, ёхуд диспарат нуқталарга тушса, у ҳолда иккала самарадан бири – ё қўшалоқ тасвирлар (агар нуқталарнинг диспаратлиги етарлича катта бўлса) пайдо бўлади, ёҳуд муайян объектнинг қайд этилаётган объектга нисбатан кўпроқ ёки озроқ даражада олислиги (агар диспаратлилик кичикроқ бўлса) ҳақида тасаввур ҳосил бўлади.
Кейинги ҳолатда ҳажмдорлик тасаввур ёки стереоскопик самара ҳосил бўлади.
Бу самарани стереоскоп (икки манзарани чап ва ўнг кўзга алоҳида ажратиб кўрсатишга мўлжалланган аппарат) ёрдамида кузатиш мумкин. Бу манзаралар кўзлар ўртасидаги масофага баравар олисликда жойлашган иккита фотокамера билан алоҳида суратга олиш чоғида юзага келадиган бўрттириб кўрсатилган қўшалоқ тасвирни ҳосил қилади. Шундай қилиб, диспарат тасвир юзага келадики, уни кўраётганда қавариқ тасвир пайдо бўлади.
Агар стереоскопда ўрталарида тасвирларнинг бир-бирига қўшилиб кетишини таъмин эта олмайдиган даражада фарқ бўлган иккита тасвир бериладиган бўлса, у ҳолда ўзига хос бир самара пайдо бўлади: шаклларнинг гоҳ биттаси, гоҳ бошқаси бирин-кетин алмашган ҳолда гавдаланади. Бу ҳодиса бинокуляр мусобақа деган ном билан аталади. Бунда иккала объект баъзан иккала шаклнинг бирга қўшилишидан ташкил топган шаклдай кўринади. Масалан, битта кўзга кўриниб турган панжаранинг сурати ва бошқа кўзга кўринадиган отнинг сурати гўё от панжара устидан сакраётгандек тасаввур туғдириши мумкин.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish