Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Идрок негизида ҳосил бўладиган муваққат нерв боғланишлари ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар хусусиятларининг объектив боғланишлари асосида таркиб топади



Download 4,06 Mb.
bet121/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Идрок негизида ҳосил бўладиган муваққат нерв боғланишлари ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар хусусиятларининг объектив боғланишлари асосида таркиб топади.
Анализаторлар ўртасида ҳосил бўладиган боғланишлар туфайли биз идрокимизда нарсалар ва ҳодисаларнинг бунинг учун махсус мослашган анализаторлар бўлмаган хусусиятларини (масалан, нарсанинг ҳажми, солиштирма оғирлиги) ҳам акс эттирамиз. Унинг учун ҳам биз идрок қилганимизда оламни сезгиларимизга нисбатан чуқурроқ билиб оламиз.
Шундай қилиб, идрок образининг тузилишидаги мураккаб жараён негизини анализаторлар ичида ва анализаторлор ўртасида қўзғатувчиларни алоҳида билдирадиган энг яхши, шарт-шароитлар яратилишини ҳамда мураккаб яхлит ҳолдаги нарса хусусиятларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракатининг ҳисобга оладиган боғланишлар тизими ташкил этади.
19.4. Идрокнинг хусусиятлари ва турлари
Идрокнинг классификация қилинишида ҳам худди сезгилардаги каби идрок қилишда иштирок этувчи анализаторлардаги мавжуд фарқларга асосланилади. Идрок этишда қайси бир анализатор устунроқ келганига мувофиқ тарзда кўриш, эшитиш. пайпаслаб кўриш, кинестезик, ҳидлаш ва таъм билиш, йўли билан идрок қилиниши фарқланади.
Идрок қилиш жараёни, одатда ўзаро биргаликда ҳаракат қиладиган бир қанча анализаторлар воситасида содир бўлади. Ҳаракат сезгилари у ёки бу даражада идрокнинг барча турларида иштирок этади. Мисол тариқасида тери туюши ва кинестезик анализаторлар иштирок этадиган пайпаслаб туриб идрок этишни кўрсатиш мумкин. Шунга ўхшаб эшитиш ва кўриш орқали идрок этишда ҳаракат анализаторлари ҳам иштирок этади.
Идрокнинг ҳар хил турлари соф ҳолида камдан-кам учрайди, одатда улар бир-бирлари билан уйғунлашиб кетади ва натижада идрокнинг мураккаб турлари ҳосил бўлади. Жумладан, ўқувчининг дарс пайтида матнни идрок қилиши кўриш, эшитиш, кинестезик идрокларни ўз ичига олади.
Материянинг мавжуд бўлиш шакллари – фазо, вақт ва ҳаракат идрокни таснифлашнинг бошқа тури учун асос бўлади. Бундай тарздаги таснифлашга (классификациялашга) биноан фазони идрок этиш, вақтни идрок этиш. ва ҳаракатни идрок этиш алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Ҳаракат идроки – идрок этилаётган объектни текшириш ва унинг ўзига айнан ўхшайдиган нусхасининг яратишга йўналтирилган ўзига хос ҳаракатдир. Идрокнинг муҳим қисми ҳаракатлантирувчи, (мотор) жараёнлардан иборатдир. Нарсани пайпаслаб ҳис этадиган қўлларнинг ҳаракатлари, нарсанинг кўринадиган шаклини кузатувчи кўзларнинг ҳаракати, эшитиладиган, овоз чиқарадиган ҳиқилдоқнинг ҳаракати ва ҳоказолар шулар жумласига киради.
Қўл ва кўзларнинг ишида кўпгина умумийликлар мавжуд. Кўзлар худди қўллар каби суратни ва нарсанинг шаклини изчиллик билан текшириб чиқади, «ушлаб кўради». И.М.Сеченов шу ҳақда шундай деб ёзган эди: «... Гап нарсаларнинг шакли ва ҳажми ҳақида боряптими ёки уларнинг олислиги ва нисбий жойлашганлиги хакида боряптими, бундан қатъи назар, кўзнинг кўриш пайтидаги ва қўлларнинг пайпаслаш чоғидаги ҳаракатланувчи таъсиротлари моҳият эътибори билан мутлако бир хилдир...»13 Қўл кўзларга ўзининг пайпаслаб ҳис этиш усулларига «ўргатади», бундай пайпаслаб ҳис этишнинг ўзига хос стратегияси ва тактикасидан «сабоқ» беради.
Қўлнинг пайпаслаб сезиш ва кўзнинг кўриш жараёнидаги ҳаракат функцияларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, улар иккита катта соҳага ажралади. Биринчисига қидирувчи, йўлловчи ва тузатувчи ҳаракатлар киради. Улар ёрдамида идрок этиш учун тайинланган объектни кидириш, кўзни (ёки қўлни) «бошланғич марра»га каратиш, ана шу маррани тўғрилаш амалга оширилади. Иккинчи соҳага образни ҳосил қилишда, объектларнинг фазодаги таърифини аниқлашда, таниш объектларни топишда ва шу кабиларда иштирок этадиган ҳаракатлар киради. Бу хусусан, синестик ҳаракатлар, перцептив ҳаракатлардан иборатдир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish