Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Идрокнинг нерв-физиологик асослари



Download 4,06 Mb.
bet120/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

19.3. Идрокнинг нерв-физиологик асослари
Идрок ҳам сезги каби рефлектор жараёндир. И.Павлов идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисалар рецепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, муваққат нерв боғланишлари ташкил этишини кўрсатиб берган эди. Ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар комплекс қўзгатувчилар сифатида хизмат қилади. Анализаторларнинг қобиқ бўлмалари ўзагида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб таҳлили ва синтези амалга оширилади. «... Шартли қўзғатувчилар сифатидаги омиллар узлуксиз ва ранг-баранг тарзда ўзгариб турадиган табиат билан уйғунлашган ҳолда гоҳо организм учун ўтамайда қисмлар тарзидаги ярим шарлар бўлиб ажралиб туришар (таҳлил этилар), гоҳо кўплаб турли-туман комплексларга қўшилиб кетишар (синтез қилинар) эди» Таҳлил идрок этиш объектнинг фон ажратилишини таъмин этади. Таҳлил асосида идрок объектининг барча хусусиятлари яхлит образга умумлаштирилади.
Идрок сезгиларга қараганда миянинг анча юксак даражадаги таҳлил қилиш-умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. Таҳлил килмасдан туриб идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. Жумладан, нотаниш хорижий тилда айтилган нутқ бошдан-оёқ товушлар оқими тарзида идрок этилади. Нутқнинг англанилган ҳолда идрок этилиши, яъни у тушунилиши учун нутқни алоҳида ибораларга, моҳият-эътибори билан сўзларга ажратиш шарт. Айни пайтда нутқни идрок этиш жараёнида таҳлил билан баб-баравар тарзда синтез ҳам қилинади, шу туфайли биз алоҳида тарқоқ товушларни эмас, балки сўзларни ва ибораларни идрок этамиз. Муваққат нерв боғланишларининг ўрнатилиши синтезнинг негизини ташкил этади.
Идрокнинг негизи нерв боғланишларининг иккита туридан – битта анализатор доирасида ҳосил бўладиган боғланишлардан ва анализаторлараро боғланишлардан таркиб топади. Биринчи ҳолат организмга битта модалликдаги комплекс қўзғатувчи таъсир этганда кузатилади. Эшитиш анализаторларига таъсир қиладиган алоҳида товушларнинг ўзига хос бирикмасидан иборат куй ана шундай қўзғатувчи бўлиши мумкин. Ушбу комплекснинг ҳаммаси битта мураккаб қўзғатувчи сифатида таъсир қилади. Бунда нерв боғланишлари фақат қўзғатувчиларнинг ўзларида эмас, балки уларнинг вақтга, фазога ва ҳоказоларга тадбиқан муносабатида пайдо бўлади (бу муносабатда бўладиган рефлекс деб юритилади). Натижада катта ярим шарлар қобиғида бирикиш жараёни, мураккаб синтез юз беради.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish