Кўриш иллюзиялари. Идрок ҳамиша ҳам объектга оламдаги нарсаларнинг айнан ўзини акс эттирадими? Идрок этишдаги кўплаб хатоларга ва уларга йўл қўйилган шарт-шароитлар асосан кўриш иллюзияларига изохлар
1. Камон ўқининг иллюзияси. Бу бир-бирига келадиган ва бир-биридан фарқланувчи чизиклар принсипи 2 та асослангандир: гарчи иккала ўқ амалда баравар узунликда бўлса ҳам бир-биридан фарқланувчи учлар узунроқ бўлиб туюлади.
2. Темир йўл изларининг хаёлий кўриниши. Гарчи ҳар иккала из ҳам аслида баровар бўлса ҳам бир-бирига тўғри келадиган иккала тўғри из оралиғидаги бўшлиқнинг анча тор қисмидаги чизиқлар узунроқ бўлиб туюлади.
3. Тик чизиқларнинг бошқача кўриниши. Цилиндрнинг устки қисми гарчи унинг кенглиги тик бўйича баб-баравар бўлса ҳам кенгроқдай туюлади.
4. Елпиғич иллюзияси. Параллел ўтадиган чизиқлар марказга якинроқда муҳитнинг таъсири остида қабариқ бўлиб. марказдан узоқроқда эса ичкарисига эгилгандек туюлади.
5. Кесишишиннг иллюзияси. Битта тўғри чизиқда эҳтимол ВХ чизиқлари эмас, балки АХ чизиқлари ўтади.
6. Умумий марказли доираларнинг иллюзияси. Умумий марказли доиралар тўғри чизиқларнинг қисқа бўлаклари (оқ рангда тасвирланган) ушбу доираларни уларнинг муҳит билан кесишган жойидан кесиб ўтганлиги сабабли бурама чизиқ сингари идрок этилади.
Иллюзиялар ҳайвонларда ҳам кузатилади. Ўзини яшириш кўришдаги хомхаёлларнинг амалда қўлланилишига асосланган бўлиб, бу кўплаб йиртқич хайвонлар, балиқлар, паррандалар ва ҳашаротлар учун муҳофаза мосламаси ҳисобланади. Ўзини яширишнинг самарали усулларидан бири мимикрия (ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг улар яшаётган муҳитдан фарқ қилмайдиган тусга шаклга кириши) бўлса, иккинчиси қиёфанинг бузилишидан, яъни ҳайвоннинг ташқи кўриниши шундай ўзгарадики уни сира ҳам билиб ва фарқ қилиб бўлмайди. Зебранинг ёрқин тарғил чизиқлари унинг кўриниши бузилишини кўрсатадигаи мисол бўлиб, ана шу тарғиллик туфайли муайян масофадан туриб ҳайвоннинг ташқи кўринишини аниқ ажратиб олиш қийин бўлиб қолади.
Вақтнинг идрок қилиниши. Вақт ҳам макон сингари материянинг асосий ҳаёт кечириш шаклларидан биридир. Вақтнинг идрок қилиниши воқелик, ҳодисаларининг объектив равишда даволайлигини, тезлигини ва изчиллигини акс эттириш демакдир. Объектив реалликни акс эттираркан, вақтнинг идрок этилиши кишига ўзини қуршаб турган муҳитдан мўлжал олиш имконини беради.
Вақт сарҳисоби фақат инсон учун эмас, балки ҳайвонлар учун ҳам мослашувчанлик фаолиятининг фавқулодда муҳим қисми ҳисобланади.
Одамда вақт чамалаш мия қобиғи бўлмалари ёрдамида рўй беради. Клиник кузатувларда олинган кўплаб маълумотлар вақтни идрок этиш кобиқнинг маълум бир жонида рўй беради. Вақтни сарҳисоб қилишнинг махсус маркази мавжуд, деб тахмин қилишга асос йўқлигини ишонарли равишда тасдиқлади. Вақтни идрок этишнинг бузилишлари қобиқнинг турли бўлмалари лат еганда кузатилади. Вақт яхлит бирлик сифатида амал қиладиган тизимга бирлашган бир қатор анализаторлар ёрдамида идрок қилинади. Вақтнинг идрок этилиши негизини қўзгалиш ва тормозланашнинг ритмик тарзда алмашинуви, марказий нерв тизимида, бош миянинг катта ярим шарларида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг сусаииши ташкил этади.
Вақтни идрок қилишда турли хил анализаторлар иштирок этади, лекин вақтнинг оралиқларини кинсстезик ва эшитиш сезгилари жуда ҳам аниқ ҳисоб-китоб қила олади. И.М.Сеченов кинестезик анализаторларни макон ва вақтга оид муносабатларни идрок этиш органи деб атаган эди. Ҳаракат сезгилари фаолиятнинг ҳодисалар тезлиги ва изчиллигининг етарли даражада аниқ акс эттирилишини таъминлайди. Кинестезик анализатор ритмни идрок этишда алоҳида роль ўйнайди. Ритм деганда психологик нуқтаи назардан бир қатор объектларникг бир қатор омиллар гуруҳи сифатида идрок килинишини тушунилади. Изчил гуруҳлар, одатда битта намуна бўйича ҳосил бўлади ва такрорланиш сифатида идрок этилади. Идрок этилаётган гуруҳларнинг характери кўп жиҳатдан бир қанча омилларга хос хусусиятлар: омилларнинг нисбатан жадаллиги, уларнинг абсолют ва нисбий давомийлиги, вақтдаги ўрни билан белгиланади.