Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet133/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Сўз-мантиқ хотирада иккинчи сигналлар тизими асосий роль ўйнайди. Сўз-мантиқ хотира бошқа турдаги хотираларнинг ривожига таянган ҳолда уларга нисбатан етакчи бўлиб юзага чиқади ва хотиранинг бошқа барча турлари ривожи унинг ривожига боғлик бўлиб қолади. Таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириб олишларида сўз-мантиқ хотира етакчи рол ўйнайди.
Ихтиёрсиз ва ихиёрий хотира. Хотиранинг юкорида кўриб чиқилгаи турларида, шунингдек, унинг фаолият замирида шаклланиб, сўнгра фаолиятнинг бамисоли қонуний хусусиятлари бўлиб қоладиган таърифлари акс этгандир. Киши хотирасининг у ёки бу хилдаги тузилиши эндиликда фаолиятнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига: мотивларига, мақсадларига, усулларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам гавдаланиши мумкин.
Аммо хотирани фаоллик билан олиб борилаётган фаолиятнинг ўз хусусиятларига тўғридан-тўғри боғлиқ турларига бўлиниши ҳам мавжуддир. Жумладан, фаолият мақсадларига қараб хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига ажратилади.
Бирон нарсани эсда олиб қолиш ёки эслаш учун махсус мақсад бўлмаган ҳолда эсда олиб қолиш, ва яна қайта эсга тушириш ихтиёрсиз хотира деб аталади. Олдимизга биронта мақсад қўйиб эсда олиб қолганимизда ихтиёрий хотира ҳақида гап боради. Сўнгги ҳолатда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари ўзига хос тарздаги мнемик ҳаракатлар сифатида юзага чиқади.
Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира шу билан биргаликда хотиранинг ривожланишидаги иккита изчил босқични ҳам ўзида акс эттиради. Ҳаётимизда ихтиёрсиз хотира нақадар катта ўрин эгаллашини ҳар бир киши ўз тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотира асосида тажрибамизнинг ҳажми жиҳатидан ҳам, ҳаётий аҳамияти жиҳатидан ҳам асосий қисми махсус мнемик ният-мақсадлар қўйилмасдан ва куч-ғайратлар сарфланмасданоқ таркиб топади. Аммо киши фаолиятида кўпинча ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қолади. Ана шундай шароитларда зарур нарсаларни атайлаб ёд олиш ёки эслаб қолиш имконини берадиган ихтиёрий хотира роль ўйнайди.
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира. Эсда олиб қолишнинг энг дастлабки, ҳали ташқи таъсирларнинг излари мустаҳкамлангунига қадар ва шунингдек улар айни ҳосил бўлаётган пайтида юз берадиган жараёнлар кейинги вақтларда тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда. У ёки бу материал хотирада сақланиб қолиши учун у субъект томонидан тегишли равишда мушоҳада қилинган бўлиши керак. Бундай мушоҳада учун муайян вақт талаб қилинади, унга изларни консолидациялаш (бирлаштириш) вақти деб айтилади. Субъект томонидан бу жараён гўё хозиргина бўлиб ўтган воқеа-ҳодисанинг акс садоси тарзида кечирилади: бевосита идрок этмаётган нарсани биз бирон дақиқа мобайнида гўё ҳали ҳам кўраётгандай, эшитаётгандай бўламиз ва ҳоказо (у кўз ўнгимизда тургандай, қулоғимизга эшитилаётгандай бўлаверади ва ҳоказо). Бу жараёнлар беқарор ва асли ҳолига қайтувчандир, лекин улар шу қадар ўзига хосликка эга ва тажриба орттириш механизмлари амал қилишидаги роли шу қадар аҳамиятлидирки, уларни ахборотни эслаб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туширишнинг алоҳида бир тури ҳисобланади. Бу жараён қисман муддатли хотира деган ном олди.
Хотиранинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотирага бўлиниши янгилик ҳисобланади. Илгари бунга маълум даражада бевосита ва бавосита деб аталмиш бўлиниш тўғри келарди. «Бевосита эсда олиб қолиш» деган атама орқали субъектнинг гўё бирон-бир даражадаги фаоллигисиз юз берадиган эсда олиб қолишнинг бамисоли автоматик хусусияти таъкидланар эди. Бевосита эсда олиб қолиш озми-кўпми даражада тарқалган муайян усуллар ва воситаларнинг қўлланилишини тақозо этарди. Ҳозирги пайтда хотирани бевосита ва бавосита турларга ажратиш, афтидан, батамом барҳам топган бўлиши керак. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, ҳатто қисқа муддатли эсда олиб қолиш ҳам, маълум бўлишича, объектнинг муайян даражадаги фаоллигини ва тегишли усуллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бошқача сўзлар билан айтганда қисқа муддатли эсда олиб қолиш ҳам бевоситалик билан бир хилдадир. Унинг усулларини ўзини-ўзи кузатиш орқали намоён қилиб бўлмайди, негаки у юксак даражада автоматлашган ички ҳаракатлардан иборатдир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish