Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Ихтиёрсиз ва ихтиёрий қайта эсга тушириш



Download 4,06 Mb.
bet141/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Ихтиёрсиз ва ихтиёрий қайта эсга тушириш. Аслида, танишдан фарқли ўлароқ, қайта эсга туширилаётган объектни эсга тушириш қайта идрок қилинмаган ҳолда амалга оширилади. Қайта эсга тушириш, гарчи бу фаолият қайта эсга туширишга атайлаб йўналтирилган бўлмаса ҳам, одатда киши муайян пайтда амалга ошираётган фаолиятнинг мазмунидан келиб чиқади. Бундай тарзда қайта эсга тушириш ихтиёрсиз эсга тушириш бўлади. Бирок у ўз-ўзидан бирон бир турткисиз юз бермайди. Нарсаларнинг идрок этилиши ўз навбатида, муайян ташқи таьсирлар остида ҳосил бўлган тасаввурлар, ўй-фикрлар ихтиёрсиз эсга туширишга туртки бўлади. Ихтиёрсиз қайта эсга тушириш ҳатто тасодифий идрок қилинган объектлар туфайли содир бўлган тақдирда ҳам, алғов-далғов бўлмасдан, балки йўналтирилган тусда бўлади. Бунда қайта эсга туширилган тимсоллар ва ўй-фикрларнинг йуналиши ҳамда мазмуни бизнинг ўтмишдаги тажрабамизда таркиб топган боғланишлар билан белгиланади.
Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш объектларни тасодифий идрок қилиш билан юзага келмай, балки у муайян пайтда киши бажараётган маълум бир фаолиятнинг мазмуни билан юзага келса йўналтирилган ва уюшган бўлиши мумкин. Жумладан, кишида ўқиган китобнинг мазмуни таъсири остида унинг ўтмишдаги тажрибасини ихтиёрсиз тарзда қайта эсга тушириши анча йўналтирилган ва уюшган бўлади. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ихтиёрсиз эсга туширишни худди ихтиёрсиз эсда олиб қолиш каби бошқариш мумкин ва лозим. Ўқитувчи дарсни қанчалик тизимли ва мантиқий қилиб ташкил этса, ўқувчиларнинг дарс пайтида ўтмишдаги тажриба мазмунини ихтиёрсиз эсга туширишлари ҳам шунчалик кўп даражада уюшган бўлади.
Ихтиёрий қайта эсга тушириш киши қайта эслаш юзасидан ўз олдига кўядиган вазифага кўра содир бўлади. Материал яхши мустаҳкамланган ҳолларда у осонгина қайта эсга тушади. Бироқ баъзан керакли нарсаларни эслай олмаймиз ва бунда муайян қийинчиликларни енгиб фаол қидирув ишларини олиб боришимизга тўғри келади. Бундай қайта эсга тушириш эслаш деб аталади.
Эслаш ҳам худди ихтиёрсиз эсда олиб қолиш каби жуда мураккаб ақлий иш бўлиши мумкин. Яхши эслай олишга ўрганиш лозим бўлади. Ўз билимларидан самарали фойдалана олишга тайёрлик ана шунга боғлиқдир. Одатда, яхши эсда олиб қолиниши яхши қайта эсга туширилишини таъминлайди. Лекин эслашнинг муваффақиятли бўлиши, кўп жиҳатдан, эслаш қандай шароитларда ва қандай амалга оширилганига боғлиқ бўлади.
Эслашнинг муваффақиятлилиги эслашнинг қандай усулларидан фойдаланилганига боғлиқдир. Эслаш усуллари орасида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: эсланиши лозим бўлган материалнинг ўринини тузиш; ўзида тегишли объектларнинг образларини фаол намоён қилишга интилиш, керакли нарсани қайта эсга туширишга бошқа йўллар билан олиб келувчи билвосита боғланишларни атайлаб ҳосил қилиш.
Эслашнинг муваффақиятлилиги эслаш вазифасини бажаришнинг қанчалик асослаб берилганига жиддий равишда боғлиқдир.
Эслаш ўтмишдаги таъсиротларни оддий қайта эсга туширишдан иборат эмас. Илгари ўзлаштирилган билимлар қайта эсга туширилганида янги билимлар билан боғланади, янгича тартибга солинади, чуқур англаб етишади. Қайта эсга тушириш ҳодисасига эслаш имкониятига ишонч катта таъсир кўрсатади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish