Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ 
БОСҚИЧИ – ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ” 
Шакиржанова К.Т., 
п.ф.н., профессор, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт 
университети, Чирчиқ ш.
 
Хотин-қизлар жисмоний тарбияси ва спорт машқлари тана аъзоларининг оддий ёки мураккаб 
ҳаракат фаолиятлари, айниқса нозик, нафис, назокатли кўрк-амалларини намойиш этишнигина эмас, 
балки ҳаёт ва турмушдаги турли хил юмуш, жисмоний меҳнатларга лаёқатли қилиб тарбиялашнинг 
муҳим босқичи, йўналишларидан бири дейиш мумкин.
Ҳозирги кунда жисмоний тарбия ва спортнинг соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашдаги 
хусусиятларини онгли равишда тушуниш жараёнлари хотин-қизларга тобора кенг сингиб бормоқда. Ўз 
соғлигининг қадрига етадиган аёллар уй (ҳовли) шароитида, ўйин майдонлари, ҳиёбонларда юриш 
(сайр), югуриш, соғломлаштириш машқ-ўйинларини бажариш билан узоқ умр кўриш мақсадини 
кўзламоқдалар. Имконияти бўлган ва қизиққонлар эса соғломлаштириш марказларида (тренажёр, сув 
ҳавзаси, теннис-бадминтон ўйин майдонлари ва ҳ.к.) мунтазам шуғулланишга одатланмоқда.
Жисмоний машқлар билан фаол шуғилланиш жараёнларини таҳлил қилиш, намунали холатларни 
оммалаштириш энг зарур бўлган масалалардан бирига айланмоқда. Тадқиқот ишининг ушбу масалага 
қаратилиши мавзунинг долзарблигидан далолат беради дейиш мумкин. Шу сабабдан хотин-қизлар 
спортини ривожлантиришга йўналтирилган ҳаракат стратегияси дастури доирасида муаммони 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
214 
ўрганиш, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари ҳисобланади. Бу йўлда 
эса қуйидагилар тадаб этилади:
-
Республика миқёсида олиб борилаётган давлат сиёсати, жисмоний тарбия ва оммавий спортни 
ривожлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий манбаларни ўрганиш;
-
оила муҳити, меҳнат жараёнида хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган 
эътибори, қизиқиши, амалдаги фаолиятларини кузатиш, сўровномалар асосида мулоқотда бўлиш;
-
тадқиқот натижаларини аниқлаш ва мулоҳазалар юритиш каби усуллардан фойдаланиш;
-
тадқиқот ишлари шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли 
ўртасида 2012-2017 йиллар давомида олиб борилди ва унда 500 нафарга яқин аёллар 
(ишлайдиганлар-200 киши, уй ишлари, болалар тарбияси билан банд бўлганлар – 300 киши) иштирок 
этди.
Тадқиқот натижалари ва хулосалар.
1.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов аёллар ҳақида “... жонкуяр, меҳнаткаш ва 
фидойи опа-сингилларимиз бугунги кунда ҳам турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, оила, маҳалла, 
эл-юрт ўртасида тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга катта ҳисса 
қўшаётганлигини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз”,- деб юксак баҳо берган эди.
ЎзР Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорида (3 июль 2017 й.) хотин-қизлар спорти алоҳида қайд этилган. 
Қарорнинг - 1 иловасида “...хотин-қизларни жисмоний тарбия билан мунтазам равишда шуғулланишга 
жалб этиш” (58 банд, 15 бет), “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишлаб “Аёллар спорт 
фестивали”ни 4 босқичда (маҳалла, туман-шаҳар, ҳудуд, республика) ўтказишни жорий этиш; “Отам, 
онам ва мен – соғлом оиламиз”, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини бажарганларга 
гувоҳнома ва нишонлар билан тақдирлаш (16-17 бетлар) каби вазифалар белгиланган.
Табиийки, бу тадбирлар аёлларнинг спортга бўлган қизиқиши, эътибори, муносабатларини 
ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Яна бир томони шундаки, Республика телеканалларида хотин-қизларнинг республика ва халқаро 
спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, совринли ўринни эгаллаётганликлари доимо намойиш этиб 
келинмоқда. Шунингдек, эрталаб ва бўш вақтларда бажарилиши лозим бўлган умумривожлантирувчи 
гимнастика машқлари, рақслар асосида хилма-хил ҳаракатларни бажариш, тренажёрларда 
бажариладиган оддий ва мураккаб машқлар ҳам намуна сифатида кўрсатиб борилмоқда.
Тадқиқот жараёнида хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабатлари ва 
мулоҳазаларини аниқлашда баъзи ижобий ва салбий хусусиятларга гувоҳ бўлдик, яъни:
-
ўқимишли, зиёли ва турли давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, таълим ва тиббиёт 
муассасаларида меҳнат, хизмат қилувчилар орасида эрталаб гимнастика машқлари, бўш ва кечки 
пайтларда рақслар билан мунтазам шуғулланувчилар оз эмас (45-50%);
-
уй юмушлари, турмушдаги зарур бўлган ишлар, болалар тарбияси билан банд бўлиб касбий 
йўналишларда меҳнат қилмайдиганлар (касб-ҳунари йўқлар) орасида онгли равишда жисмоний машқ-
ўйинлар, рақслар билан доимо шуғулланувчилар ҳам учраб туради (30-35%); 
-
жисмоний машқ-ўйин ва рақсларнинг ҳаракатчанлик, саломатликни мустаҳкамлашдаги 
афзалликларига беэътибор (60-65%), истак-хоҳиши кам (55-60%) ва ҳожат-эҳтиёж талаб этмайдиганлар 
(30-35%) ҳам кўпроқ деса бўлади.
Бунинг асосий сабаби эса халқимиз менталитети (эркакларга намойиш этмаслик, уятчанлик, одат 
эмаслиги ва ҳ.к.), ўз соғлиғига беэътибор бўлиш (75-80%), машқ турлари ва уларни бажариш 
йўлларини яхши билмаслик (65-70%), махсус қўлланма ва тавсияномаларни ўқимаслик (75-80%), 
телекўрсатувлардаги соғломлаштириш машқларини кўриб бормаслик (55-60%), билимлар бўлса ҳам 
уларга амал қилмаслик (55-60%) ҳисобланади.
Меҳнаткаш, хизматчи аёллар, уй бекалари ва ҳатто кексалар учун соғломлаштириш машқ-
ўйинлари мажмуасини услубий қўлланма сифатида оммалаштириш ҳаётий зарурат деса бўлади. Шу 
асосда ҳар бир телеканалларда ижодий ёндашган ҳолда турли ёш гурухига мансуб аёллар учун энг 
муҳим бўлган машқ-ўйинларни бошқа лойиҳалар, дастурларга қўшиб намунавий видеотасвирлар 
орқали намойиш қилиб бориш лозим.
Хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенгайтириш, янада 
ривожлантиришнинг энг муҳим тадбири эса маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғини кенгаши 
таркибидаги хотин-қизлар комиссияси фаолиятини жонлантириш, аҳолига манзур бўлган спорт 
мусобақаларини (тез юриш, югуриш, гимнастика машқлари, бадминтон, теннис, волейбол, ҳаракатли ва 
эстафетали ўйинлар) тез-тез ўтказиб туриш, қатнашчиларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш 
ишларини ташкил қилишдан иборатдир.
Яна бир тавсия шундаки, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб, ўз соғлигини 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish