Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


АЁЛЛАР СПОРТИ НАФОСАТ ВА ШИЖОАТ НАМУНАСИДИР



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
АЁЛЛАР СПОРТИ НАФОСАТ ВА ШИЖОАТ НАМУНАСИДИР 
Муратова Г.С., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
 
 
Барчамизга маълумки инсон саломатлиги барча иабиий неъматлар ичида энг олий неъматдир. 
Унинг қадрига етиш соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳар бир онгли, маънавий шахсни олий 
мақсадидир. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ўсиб келаётган қиз болалар организмининг 
жисмоний ривожланиншини ўрганиш борасида юртимизда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистонда хотин-қизлар спорти ҳаракатини ривожлантириш борасида малакали 
мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Яхши биламизки, барча эришаётган ютуқларимизда хотин-қизларнинг муносиб ўрни бор. Бу 
иқтисодиёт соҳасими, маънавият ё таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш ёки илм-фан соҳаси, маданият ва 
спортда бўладими, бари-барида аёлларимизнинг улкан ҳиссасини доимо сезиб турамиз. Шу боис ҳам 
мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашга, 
уларнинг саломатлигига, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. 
Бундан йигирма бир йил олдин Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташкил топиши ҳам 
ардоғимиздаги фуқароларга кўрсатилган юксак эътибор ва ғамхўрлик нишонаси бўлган эди, десак 
янглишмаймиз. 
Пойтахтимизда 
бўлиб 
ўтган 
Ўзбекистон 
хотин-қизларининг 
республика 
конференцияси анжуманда юртимизда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг соҳаларда эришаётган 
ютуқлари, уларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини 
тарғиб этиш каби қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди. 
Шу ўринда эътироф этиш жоизки, Ўзбекистонда хотин-қизлар спортига қаратилаётган эътибор 
уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлашга, ўртача умр кўриш даражасининг ўсишига, соғлом 
фарзанд дунёга келишига муҳим омил бўлмоқда. Айтиш мумкинки,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли, 2003 йил 3 июндаги “Ўқувчи талаба-
ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш 
тўғрисида”ги 244-сонли қарори умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари 
ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талаба-ёшларига жисмоний тарбия ва спорт билан доимий, 
узлуксиз тартибда шуғулланиш имконини берди. 
Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга 
ихтисослашган ягона олий таълим муассасаси ҳисобланган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия 
институти мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида аёлларни спортга ошно этиш мақсадида амалга оширилган 
ишлпр таҳсинга лойиқ. Бундан ташқари, биринчи Президентимизнинг 2011 йил 4 августдаги 
Фармойишидан келиб чиқиб, умумтаълим мактаблари , касб-ҳунар коллежлари ва академик 
лицейларда спорт билан шуғулланувчи қизларга Президент совғаси — спорт формалари 
формаларининг тақдим этилиши, “Соғлом она — соғлом бола” тамойили асосида амалга оширилаётган 
чора-тадбирлар шулар жумласидандир. Аниқ мақсадга йўналтирилган бу эзгу саъй-ҳаракатлар 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish