88
субъектларнинг бир-бирларига ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда
ижобий ва салбий томонларини, хавф-хатарлар ва имкониятларини
ўрганишдан иборат. Бунда ҳудудда балиқ
етиштириш, қайта ишлаш ва
сотиш ҳамда бошқа фаолият турлари боғлиқ хавф-хатарлар – кластер
ташкил этиш ва ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатадиган омиллар
сифатида қаралди (жадвал).
SWOT- таҳлили
натижаларига асосланиб, минтақавий балиқчилик
кластерини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Бундай
кластерларни шакллантириш қуйидаги имкониятларни яратади:
-
Қорақалпоғистон Республикасидаги балиқ ишлаб чиқариш ва қайта
ишлаш самарадорлигини ошириш, аввало мамлакат аҳолисини сифатли
балиқ маҳсулотлари
билан таъминлаш, қолаверса, экспорт салоҳиятини
ошириш;
-
балиқ ишлаб чиқаришни жорий ва стратегик режалаштириш ҳамда
прогнозлашни такомиллаштириш, давлат ва тадбиркорликнинг ўзаро
ҳамкорлигини самарали ривожлантириш мехнизмларини ишга тушириш
орқали балиқ маҳсулотлари бозорининг барқарорлигини таъминлаш;
-
минтақавий инновацион, инвестицион ва озиқ-овқат
хавфсизлиги
сиёсатинининг мақсадли ва синергетик самарадорлигини кучайтириш,
тармоқлараро кооперация ва интеграциялашув ҳамда давлат ва хусусий
сектор шериклигини ривожлантириш;
-
балиқ маҳсулотлари бозорининг ахборот таъминотини яхшилаш,
воситачилар сонини қисқартириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш
интеграциялашувини кучайтириш.
Шунингдек,
тармоқнинг
минтақадаги
барқарорлиги
ва
рақобатбардошлигини ифодалайдиган статистик кўрсаткичлар
асосида
унинг кластерлаш салоҳияти аниқлаш мақсадида қуйидагиларни ҳисоб-
китоб қилиш тавсия этилади:
1.
Локализация коэффициенти минтақа бўйича балиқчилик
тармоғининг жами ишлаб чиқаришдаги улушини мамлакат бўйича ушбу
тармоқнинг жами ишлаб чиқаришдаги улушига бўлиш йўли билан
аниқланади. Ҳисоб-китоблар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича амалга
оширилади.
2. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш коэффициентини аниқлаш учун
минтақа бўйича балиқ ишлаб чиқаришнинг республика бўйича ишлаб
чиқариш ҳажмидаги улушини мос равишда аҳоли улушига бўлинади.
3. Минтақа балиқчиликка ихтисослашганлик
коэффициенти унинг
мазкур тармоқ бўйича мамлакатдаги улушини Қорқалпоғистоннинг
мамлакат ЯИМидаги улушига бўлиш йўли билан аниқланади.
Шундай қилиб, ихтисослашган балиқчилик кластерлари минтақавий
иқтисодиёт таркибидаги янги тузилма сифатида бир қанча жабҳаларда
ижтимоий-иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлайди. Жумладан:
89
−
минтақа ( ёки вилоят)нинг инновацион салоҳиятини оширади;
−
бутун тармоқ ва кластер иштирокчиларининг самарадорлиги ҳамда
рақобатбардошлигини оширади;
−
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлайди;
−
янги тадбиркорлик субъектларининг барпо бўлади ва қўшимча иш
ўринлари яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: