13-МАВЗУ. ЛОГИСТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИДА ТОВАР БЕЛГИЛАРИ ВА СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ
Режа:
Логистик хизмат кўрсатиш мажмуида товар белгилари.
Товар белгисини танлаш ва ишлаб чиқиш.
Товарга узоқ муддатли қулайликни яратиш бўйича замонавий технологиялар.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва товарлар ҳамда хизматларни сертификациялаш.
1. Логистик сервис мажмуида товар белгиси.
Яқин-яқингача истеъмолчилар маҳаллий маҳсулотлар қадоғида баъзида бор бўлган ва логистик сервис тизимини шакллантирган товар маркаси, белгиси, бошқа товар ва корхона белгиларига унчалик алоҳида эътибор бермасди. Товар тақчиллиги эса харидорга товарни танлаш, сотишларни ахборот билан таъминлашда инжиқлик қилиш имконини бермасди, танлашнинг ўзи эса маҳсулот тури ва нархига нисбатан жуда аҳамиятсиз эди. Бош устига қадоқдаги товарнинг реклама-ахборот таъминоти ҳам соддалаштирилган эди: унда товарнинг тайёрланган муддати, фойдаланиш вақти, тайёрловчи ва минтақа баҳоси кўрсатилар эди, холос.
Бозор муносабатига ўтиш истеъмолчидан товарга нисбатан муносабатнинг юзага келган бир хиллигини қайта кўриб чиқишни талаб қилди, тайёрловчи корхоналарга эса рақобат шароитида истеъмолчилар хулқ-атвори асосларини ҳисобга олиш ва бозорнинг анъанавий усуллари ёрдамида товар ҳамда корхона учун ўзининг шахсий индивидуал имижини шакллантиршга тўғри келди.
Истеъмолчиларнинг асосли хусусиятларини ҳисобга олиш уларни кўп сонли параметрлар бўйича табақалаштиради. Ушбу параметрлардан бири – бу истеъмолчиларнинг янги товар ва қадоқдаги товарнинг марка хусусиятларига мослашувчанлиги бўйича сегментациялаш ҳисобланади.
Истеъмолчиларга кам ҳаражат билан хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайдиган товар ҳаракатининг самарали тизимини яратиш, ундан оқилона фойдаланиш шакли логистиканинг муҳим вазифаси саналади. Логистика тизими турли корхоналарни бошқаришда кенг қўлланилмоқда. Ушбу тизим тақсимлаш каналини танлаш ва шакллантиришда корхонанинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш асосига пойдевор қўяди.
Маркетинг назарияси истеъмолчиларни товарни қабул қилишга мослашиши бўйича қуйидаги ўзига хос гуруҳларга бўлади ва ушбу товарнинг у ёки бу бозор учун сон нисбатини ва товар гуруҳларини олдиндан тахмин қилиш, кейинчалик эса сотилаётган товар сиёсати асосида тузатиш мақсадга мувофиқдир:
- новаторлар – таваккалчиликка, тажрибага мойил, одатда ўз имкониятларини эксклюзив ва корхона товарларини, кўпинча импорт товарларни сотиб олишда амалга оширувчи юқори ижтимоий мақом ва юқори даражали даромадга эга истеъмолчилар тоифасига кирадиган шахслар;
- янги товарга тез кўникадиган, таваккалчиликка унчалик мойил бўлмаган, ўйлаб иш тутадиган ва нозик табиатли, бироқ ижтимоий хусусиятлари бўйича юқоридаги гуруҳга ўхшаш одамлар;
- янги товарга осон кўникадиган, таваккалчиликка мойил бўлмаган, эҳтиёткор, товарлар, уларнинг хусусиятларини пухта ўрганадиган, ундаги марка ва ахборотни синчковлик билан текширадиган истеъмолчиларнинг кичик гуруҳи;
- янги товарга аста-секин кўникадиган, товарни харид қилишда ўта эҳтиёткор, барча янгиликларга мутаасиб (консерватив), ўзгаришларни маъқулламайдиган, тақлидга мойил, одатда кам даромад ва унчалик обрўли касбга эга бўлмаган истеъмолчиларнинг катта гуруҳи;
- ретроград, яъни ўта қолоқ - ҳар қандай ўзгаришга жуда салбий қарайдиган, етарли даражада тасаввурга эга бўлмаган, янги товарга таъсирчансиз истеъмолчилар.
Харидорларнинг у ёки бу ўзига хос хусусиятларини билиш ва ҳисобга олиш қобилияти сотувчига уларни ушбу маҳсулот айнан керак бўлган маҳсулот эканлигини ва уни харид қилиб тўғри қилаётганини далиллар билан ишонтириш имконини беради. Тайёрловчи ва сотувчи ушбу мураккаб вазифани у ёки бу реклама воситалари ёрдамида ҳал этиши мумкин. Унинг энг муҳим элементларидан бири – бу товар белгисидир.
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси – бу битта юридик ёки жисмоний шахсларнинг товар ва хизматларини бошқа юридик ёхуд жисмоний шахсларнинг шу каби товарларидан ажратиб турувчи белгилардир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номи тўғрисида”ги қонуни чиқарилган.
Товар белгиси бозор муносабатларининг керакли элементи, логистик сервис хизмат кўрсатишнинг эса энг муҳим элементларидан бири саналади ва уни иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда кўпинча “гапирмас сотувчи” дейишади. Жаҳон амалиётида товар белгиси суғурта полиси ёки акция сингари бозорнинг ўзига хос хусусиятига айланди.
Биринчи товар белгиларининг пайдо бўлиши ўрта асрларда рўйхатга олинган. Ўша пайтда ҳунармандлар ва савдогарлар бирлашмаси (гильдия) ҳар бир товар тайёрловчидан маҳсулотга тегишли белги қўйишни талаб этарди. Бундан бир йўла бир қанча мақсад кўзланган:
ишлаб чиқарилган товар муаллифлиги кузатилган;
товар сони назорат қилинган, бу солиқ ҳаракатларини енгиллаштирган;
товар сифати назорат қилинган, бу тайёрловчига эътироз билдириш имконини берган;
таниқли усталарнинг маҳсулотини сохталаштириш, қалбаки ишлаб чиқаришга тўсиқлар қўйиш. Айниқса азалданоқ дори-дармон ишлаб чиқарувчилар маҳсулот маркасига нисбатан ўта талабчан бўлган.
Товарни маркалаш тарихи ҳар бир мамлакатда ўз миллий илдизи ва хусусиятларига эга. Бироқ кўпчилик муаллифлар товарни маркалаш ҳақидаги дастлабки мулоҳазалар энг қадимги даврга таалуқли деб ҳисоблайди: масалан, Ниневия ғиштлари, қадимги Греция сополи ва Рим сув ўтказгич қувурларидаги тамғалар.
Товар маркаси – бу бозорда турли сотувчилар томонидан таклиф этиладиган маҳсулот ёки хизматни идентификация қилувчи ном, белги, рамз (расм) ёхуд уларнинг мажмуидир. Маркаларни белгилашнинг тўртта тури маълум.
Савдо белгиси – бу жонлантирилган товар маркаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |