Брендинг – бу реклама берувчи, амалга оширувчи ташкилот, шахсий бренд-имиж – товар ёки товарлар оиласининг мўайян товар белгиси билан маркаланган шаклни яратиш ва истеъмолчи онгига кенг кўламда сингдириш бўйича реклама агентлигининг маркетинг тадқиқотларга асосланган ҳамкорликдаги ижодий ишидир.
Брендинг ёрдамида кўп нарсага эришиш мумкин. Хусусан, брендинг қуйидагилар имконини беради:
мўайян бозорда сотишларнинг режалаштирилган ҳажмини сақлаб туриш ва ушбу бозорда истеъмолчи онгида товар ёки товар оиласи шаклини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли дастурни амалга ошириш;
товарлар турларини кенгайтириш натижасида фойда олишни кўпайтириш ва уларнинг жамоат қиёфаси ёрдамида татбиқ этиладиган умумий ўзига хос хислатлари тўғрисидаги билимларни оширишни таъминлаш;
реклама материаллари ва кампаниясида товар тайёрланган мамлакат, минтақа, шаҳар маданиятини акс эттириш, товарни сотиш мўлжалланган истеъмолчилар талабларини, шунингдек, у сотилаётган ҳудуд хусусиятларини ҳисобга олиш;
реклама аудиториясига мурожаат қилиш учун учта ўта муҳим омил – тарихий илдиз, бугунги кун воқелиги ва истиқболдаги тахминлардан фойдаланиш.
Шу билан бирга, брендингни самарали амалга ошириш оддий иш эмас. Брендингни самарали амалга ошириш у ҳамкорлик қилаётган реклама берувчи ва реклама агентлигининг нафақат касбий билимлари ҳамда тадбиркорлик маданияти, балки уларнинг интеллектуал мулк, товар белгилари, дизаёнлар, матнлар билан ишлай олишлигига ҳам боғлиқ.
Реклама бўйича кўпчилик ғарб мутахассислари яқин йилларда директ-маркетинг реклама фаолиятининг қолган барча турларини сиқиб қўяди ва маркетинг коммуникацияси соҳасида ҳукмрон бўлади, деган бир хил фиркни билдирмоқда. Жаҳон бозорида директ-маркетинг оммавий ахборот воситаларидаги рекламага нисбатан уч марта самарали ривожланмоқда ва бу реклама агентликлари учун унга қараганда икки марта даромадлидир.
Ушбу ҳодисанинг сабабларидан бири шундан иборатки, ҳамма жойда компьютерлаштириш туфайли авваламбор ҳал этиб бўлмайдиган масала – реклама кампаниясида ҳар бир истеъмолчига якка тартибга ёндошган ҳолда оммавий қамраб олишни бирлаштиришни ҳал этиш имкони юзага келди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш, сотиш, коммуникацияга янги мафкура олиб келган ва маркетинг соҳасида универсиал ёндошишни бекор қилган “демассификация” содир бўлди. Бозор кўплаб қисмларга бўлиниб кетди.
Директ-маркетингнинг моҳияти реклама агентликлари воситачилигида ишлаб чиқарувчи ва шахсан таниқли истеъмолчилар ўртасида узоқ муддатли ўзаро фойдали ҳамда ривожланадиган ҳамкорликни ўрнатишдан иборат.
Реклама таъсирига учрайдиган мақсадли гуруҳларни топиш учун анъанавий тарзда сегментация (бўғимлаш) услубидан, яъни бир хил эҳтиёжни кўзда тутган ижтимоий-аҳолишунослик хусусиятлари билан ўхшаш истеъмолчиларни ажратишдан фойдаланилади. Директ-маркетингда эса аксинча, аввал эҳтиёж аниқланади, кейин индивидуаллашадиган ва реклама жараёнида идентификацияланган тескари алоқага киритиладиган тегишли истеъмолчилардан гуруҳлар шаклланади.
Директ-маркетинг – бу маркетингнинг барча реклама воситалари ва уларни тарқатишнинг барча каналларидан фойдаланадиган услубидир.
Реклама агентлигининг директ-маркетинг соҳасидаги ишларининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
истиқболли харидорларни шахсан ажратиш ва улар билан бевосита икки томонлама муомалани ўрнатиш;
ушбу харидорлар билан индивидуаллашган алоқани мунтазам сақлаб туриш;
даромадни яхшиланган товарлар ва хизматларнинг янги таклифларини, шунингдек, янада самаралироқ реклама мурожаатларини синаб кўриш йўли билан кўпайтириш.
Директ-маркетинг бугунги кунда кўплаб саноат, сервис хизмат кўрсатиш ва реклама корхоналари сармоялар сарфлаётган тармоқ ҳисобланади. Зеро, директ-маркетинг имкониятли харидорларни топиш, уларни реклама берувчи корхонага мурожаат қилишга ишонтириш, уларни дўстлаштириш ва сезиларли даромадлар олган ҳолда улар билан шахсий, дўстона муносабатда ҳамкорликда иш олиб бориш имконини беради.
Маҳаллий экспортчилар учун ташқи иқтисодий рекламани ривожлантиришнинг бугунги бочқичида “директ-маретинг” тушунчаси таркибига кирувчи катта валюта маблағларни талаб этмайдиган ва шу билан бирга жуда самарали тўғридан-тўғри почта жўнатишлари катта аҳамиятга эгадир.
Директ-маркетингнинг истеъмолчилар кампанияси билан йўлга қўйган идентификацияланган ва назорат қилинадиган алоқалари уларга сарфланган маблағларнинг самарадорлигини тўғри аниқлаш имконини беради. Директ-маркетингнинг рекламанинг бошқа турларига нисбатан асосий афзаллиги ва фарқи ҳам ана шунда.
Do'stlaringiz bilan baham: |