Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

Имкониятлар (О) 
Хавф-хатарлар (Т) 
- қ ў ш и м ч а б а л и қ т у р л а р и н и и ш л а б
ч и қ а р и ш н и т а ш к и л э т и ш ;
- гидробионтларнинг ҳар хил турлари 
ўртасидаги нисбатлар мувозанатига риоя қилиш 
ҳисобига сув ҳавзасининг маҳсулдорлиги 
сақлаб туриш;
- ҳар хил балиқ турларининг ўзаро фойдали 
таъсири ҳисобига ўсиш суръатини ошириш; 
- инновацион технологияларни жорий қилиш ва 
янги корхоналарни ташкил этиш ҳисобига 
балиқ ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш 
ҳамда экспорт ҳажмини кўпайтириш;
- балиқ ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш 
корхоналари тизимида логистик марказлар 
ташкил этиш ҳисобига маҳсулотларни етказиб 
бериш харажатларини камайтириш; 
-инновациялар ва юксак технологияларни 
ривожлантириш асосида рақобатбардошликни 
ошириш. 
- сув таркиби, ишлаб чиқариш 
технологиялари ва бошқа тадбирларга риоя 
қилинмаслиги оқибатида маҳсулдорлигининг 
пасайиб кетиши; 
- йиртқич балиқларнинг кўпайиши ҳисобига 
юқори қийматли балиқларни йўқотиш; 
-техник ва технологик янгиланишларда 
рақобатчилардан орқада қолиш хавфи; 
- малакали мутахассисларнинг етишмаслиги,
тармоқдан кетиб қолиши; 
- балиқчилик маҳсулотлари бозорида 
минтақалараро рақобатнинг кучайиши; 
- электр энергияси, озуқа, ўғит ва бошқа 
саноат маҳсулотлари баҳоси ва балиқ 
маҳсулотлари баҳоси ўртасидаги 
диспаритетнинг юқорилиги;
- тармоқда инвестицияларнинг техник-
иқтисодий жиҳатлари илмий 
асосланмаганлиги. 
Шу 
мақсадда 
Қорақалпоғистон 
Республикасида 
кластерлаш 
салоҳиятини баҳолаш учун Мўйноқ тумани ҳудудида SWOT таҳлили 
ўтказилди. Ушбу таҳлилнинг мазмуни мазкур тизимга кирувчи 


88 
субъектларнинг бир-бирларига ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда 
ижобий ва салбий томонларини, хавф-хатарлар ва имкониятларини 
ўрганишдан иборат. Бунда ҳудудда балиқ етиштириш, қайта ишлаш ва
сотиш ҳамда бошқа фаолият турлари боғлиқ хавф-хатарлар – кластер 
ташкил этиш ва ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатадиган омиллар 
сифатида қаралди (жадвал). 
SWOT- таҳлили натижаларига асосланиб, минтақавий балиқчилик 
кластерини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Бундай 
кластерларни шакллантириш қуйидаги имкониятларни яратади: 
-
Қорақалпоғистон Республикасидаги балиқ ишлаб чиқариш ва қайта 
ишлаш самарадорлигини ошириш, аввало мамлакат аҳолисини сифатли 
балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, қолаверса, экспорт салоҳиятини 
ошириш; 
-
балиқ ишлаб чиқаришни жорий ва стратегик режалаштириш ҳамда 
прогнозлашни такомиллаштириш, давлат ва тадбиркорликнинг ўзаро 
ҳамкорлигини самарали ривожлантириш мехнизмларини ишга тушириш 
орқали балиқ маҳсулотлари бозорининг барқарорлигини таъминлаш; 
-
минтақавий инновацион, инвестицион ва озиқ-овқат хавфсизлиги 
сиёсатинининг мақсадли ва синергетик самарадорлигини кучайтириш, 
тармоқлараро кооперация ва интеграциялашув ҳамда давлат ва хусусий 
сектор шериклигини ривожлантириш; 
-
балиқ маҳсулотлари бозорининг ахборот таъминотини яхшилаш, 
воситачилар сонини қисқартириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш 
интеграциялашувини кучайтириш. 
Шунингдек, 
тармоқнинг 
минтақадаги 
барқарорлиги 
ва 
рақобатбардошлигини ифодалайдиган статистик кўрсаткичлар асосида 
унинг кластерлаш салоҳияти аниқлаш мақсадида қуйидагиларни ҳисоб-
китоб қилиш тавсия этилади:
1. 
Локализация коэффициенти минтақа бўйича балиқчилик 
тармоғининг жами ишлаб чиқаришдаги улушини мамлакат бўйича ушбу 
тармоқнинг жами ишлаб чиқаришдаги улушига бўлиш йўли билан 
аниқланади. Ҳисоб-китоблар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича амалга 
оширилади. 
2. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш коэффициентини аниқлаш учун 
минтақа бўйича балиқ ишлаб чиқаришнинг республика бўйича ишлаб 
чиқариш ҳажмидаги улушини мос равишда аҳоли улушига бўлинади.
3. Минтақа балиқчиликка ихтисослашганлик коэффициенти унинг 
мазкур тармоқ бўйича мамлакатдаги улушини Қорқалпоғистоннинг 
мамлакат ЯИМидаги улушига бўлиш йўли билан аниқланади.
Шундай қилиб, ихтисослашган балиқчилик кластерлари минтақавий 
иқтисодиёт таркибидаги янги тузилма сифатида бир қанча жабҳаларда 
ижтимоий-иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлайди. Жумладан: 


89 

минтақа ( ёки вилоят)нинг инновацион салоҳиятини оширади; 

бутун тармоқ ва кластер иштирокчиларининг самарадорлиги ҳамда 
рақобатбардошлигини оширади; 

минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлайди; 

янги тадбиркорлик субъектларининг барпо бўлади ва қўшимча иш 
ўринлари яратилади. 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish