Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси


Фитопланктонлар Бактериялар ва Қисқичбақасимон



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

Фитопланктонлар Бактериялар ва Қисқичбақасимон 
микроскопик сув ўтлари 
Коловраткалар личинкаларни ўстириш даврида катта аҳамиятга эга. 


106 
Зоопланктоннинг муҳим гурухларига, шунингдек, бир хўжайрали 
қисқичбақасимонлар ҳам мансубдир. Улар бир ёзги балиқчаларни 
ўстиришда ва айниқса, бир яшар балиқларда ўта муҳим аҳамият касб 
этади. Зоопланктоннинг истемолчиси карп ва чипор дўнгпешона 
балиқларидир. 
Зоопланктонлардан циклоп ва артемиялар йиртқич турлари 
ҳисобланади. Уларнинг наупли (личинка)лари балиқлар томонидан яхши 
истеъмол қилинади. Бироқ вояга етган циклоп ва артемиялар балиқ 
личинкалари ва ёш балиқчалар учун ўта хавфли кушандадир. 
Сувнинг тубидаги чўкма қатламда яшайдиган бентос организмларига 
мансуб турли ҳашаротларнинг (чивин ва бошқалар) личинка ва ғумбаглари 
қимматли озуқа ҳисобланади. Карп ҳар нарсани еяверадиган балиқ бўлсада 
аммо бентосни хуш кўради. 
Турли ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари 
Оёқоғитма кўлининг сув ўсимликлари зич жойларида қўнғизлар, 
ниначилар ва шунга ўхшаш ҳашаротларнинг катта балиқлар учун озуқа 
сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган, аммо майда балиқчалар учун 
кушанда личинкалари яшайди. Личинка увилдириқдан чиққандан сўнг 
ташқи озуқалар билан озиқланмайди, ривожланиши учун қорин қисмидаги 
суюқликни ишлатади. Жуда қисқа муддатдан сўнг, қорин қисмидаги 
суюкликни ишлатишдан келиб чиққан ҳолда личинкалар ташқи озуқалар 
билан фаол озиқланишни бошлайдилар. Личинкалар дастлаб энг кичик 
планктон организмлар - микроскопик сув ўтлар ва қоловраткалар билан 
озиқланишни бошлайди. 
Тана ўлчамларини ортиб бориши билан бирга уларнинг жағ 
аппаратлари ҳам катталашиб боради. Балиқчалар ўсган сари йирикроқ 
зоопланктон организмлари билан озиқланишга ўтади.
Личинка дастлабки 5 кун мобайнида қоловраткалар билан, 6-10 
кунларда майда шохдормуйловлилар ва копеподалар билан, сўнг йирик 
шохдормўйловлилар ва копеподалар, хирономидалар каби турли 
ҳашаротларнинг личинкалари билан озиқланади. 
Личинкалар балиқча даражасигача ўсгандан сўнг, тут ипак қурти 
ғумбаги ва қорамол ошқозони ичидаги маҳсулотни тўплаб қайта ишлаш 
зарур. 


107 
Юқоридаги маҳсулотларни йиғиб олиб келиб қуйидаги тартибда қайта 
ишлаш мумкин. 
Қуёш яхши тушадиган майдончани танланг. 
Озуқа маҳсулотини темир лист ёки 5-7 см бетон қопламали майдонга 
ёйинг. 
Вақти-вақти билан қатламни қуруқ ҳолга келгунича ағдариб тўринг. 
Қуригандан сўнг майдалаб кукун ҳолатига келтиринг. 
Балиқка бериладиган озуқага зарур миқдорда аралаштириб бериш. 
Ушбу маҳсулотларни қуритишда қўлбола идишлардан фойдаланиш 
ҳам мақсадга мувофиқ. 
Хўжалик ихтиёридаги ингредиентлардан балиқ учун зарур озуқа 
коэффицентини берувчи омухта ем рецептини аниқлаб олиш 
Турли ингредиентлардан зарур миқдорини элакдан ўтказиш 
Ҳосил бўлган масса устига сув (айрим ҳолларда ўсимлик ёки балиқ 
ёғи қуйиб нам ҳолатга келтириш 
Плёнка устида нам массани яхшилаб аралаштириш 
Аралаштирилган нам массани зарур ўлчамлардаги процияларга 
бўлиш. Бунинг учун порцияларни зарур шаклга келтириш (айлана, шарик, 
бўлакчалар). 
Нам массани гўшт майдалагичдан ўтказиб майда гранула шаклига 
келтириш 
Табиий озуқа базасини ривожланиши сув сифатига боғлиқ,. Сув 
ҳолатини яхшилаш учун балиқчилиқда ўғитлаш (органик ва минерал) 
амалга оширилади. 
Балиқларни озиқлантирищда балиқчилар қуйидаги асосий омилларни 
ҳисобга олишлари шарт. 
озуқа хомашёсининг сероблиги 
нархларнинг пастлиги 
озуқавий сифати, шу жумладан хуштаъмлилиги 
яхши ҳазм қилиниши.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish