Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


Ушбу сатрлар таниқли олим С.С.Бухорийнинг сўз боши билан эълон қилинган



Download 0,54 Mb.
bet63/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

Ушбу сатрлар таниқли олим С.С.Бухорийнинг сўз боши билан эълон қилинган.

Шариф Баротов педагогика ва бошланғич таълим методикаси факультетини тугаллаш арафасида турибди. У факультет комсомол ташкилотининг секретари сифатида толиби илмларнинг ишончини қозонган, камтарлиги, серғайратлиги туфайли талабчан домлалар меҳрига сазовор бўлган, қунт билан шеър машқ этаётгани сабабли институтимиз поэзия шинавандалари дилини забт этгандир.


Шариф шеърлари устоз Шариф Нурхонга манзур бўлиб: “Номимнинг ҳам давоми шонимнинг ҳам давоми бўлинг, ўғлим”- деганди.
Шариф Баротов шеърлари область радиоси, “Бухоро ҳақиқати” газетаси орқали шеърхонларга маълум ва манзур. Лекин азалдан шеърият, илму-урфон ватани Бухорода шеър ёзиб, шоир бўлиб танилиш нақадар машаққат эканлигини Шариф ҳис этади. У ҳали қанча довонларни забт этиши, беҳисоб китоблар мазмунини симариши, саноқсиз тунларни тонгга улаши, беадад тўсиқларни енгиши керак.
Собит эътиқод билан, покиза ният билан, жасорат билан заҳматли йўл сафари хайрли, серсамар қутлуғ бўлғусидир.
Эътиқодинг, ниятинг, йулдошинг бўлсин, Шариф !


Ҳайкалларга қийин

Ҳайкалларга қийин бундай яшамоқ,


Турмоқ мудом бир нуқтада михланиб.
Ҳаёт узра керак ҳайқирмоқ жўшмоқ,
Қўшиқларни тингламоқ керак ёниб.
Ҳайкаллар дунёни кузатар беун,
Кўксида музлаган тилаклар билан
Қандай яшамоқда баъзилар бугун
Ҳайкал бўлиб колган юраклар билан.
***
Юлдузлар сирини айтар тунларга,
Шарпалар оҳиста тўлғонар.
Юлдузлар сирини айтар тунларга
Мусаффо тонг шошиб уйғонар.
***
Юлдузлар сирини айтар дарахтга,
Новдасини тарк этар барглар.
Илдизлар сирини айтар дарахтга,
Баҳорни уйғотар куртаклар.
Кўзлар сир бой бермай сақлайди сукут,
Жам айлаб гоҳ шодлик, гоҳ ғамни
Кўзлар сир бой бермай сақлайди сукут
Туйғуларга кўмиб оламни.
***
Баъзан келажакка мен қўйган қадам
Ҳайратда қолдирар ўтмишни бир дам.
Шу он замонамга кимдир тош отар,
Ҳайҳот! Бу тош менинг қалбимга ботар.
Инсонман – қалбимда гуллайди башар,
Қалбимда дунёнинг ташвиши яшар.

* ушбу мақола ва шеълар “Журъат” рукни остида Бухоро давлат педагогика институтининг “Илғор фан” учун (За передовую науку) № 16 ( 707) 16 июнь 1983 й.) газетасида эълон қилинган.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish