Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ЗИЁ БОР ЖОЙДА ЗУЛМАТ ЧЕКИНУР



Download 0,54 Mb.
bet59/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ЗИЁ БОР ЖОЙДА ЗУЛМАТ ЧЕКИНУР


Акмал Луқмонов,
Ғиждувон Тиббиёт коллежи бўлим бошлиғи,
Халқаро психология фанлари академияси мухбир аъзоси


Эзу фикр, эзгу сўз, эзгу амал. (“Авесто”дан)
Инсон умри унинг қилган амаллари билан ўлчанади. У қанчалик яшамасин унинг ҳаётини илму-ҳунари, хулқи, одоби ва инсонийлик хислатлари безаб туради. Чунки илм инсонга саодат бағишлайди. Зеро, илм сарҳад билмайди.
Ўзининг ҳалол меҳнатига, болажон табиати билан ёшларга маърифат нурини таратишга ўз умрини бағишлаган Шариф Баротовни мен 2001 йилдан буён биламан. Учрашувимизнинг дастлабки кунлариданоқ менга илмий тадқиқот мавзусини ҳеч иккиланмай психология соҳасида ўрганилмаган, мамлакатимиздаги давлат дастурларига мос – соғлом авлодни шакллантириш масаласига оид ҳомиладор аёлларга психологик хизмат кўрсатиш юзасидан танлаганликлари Устознинг нечоғли узоқни кўра билишларидан далолат беради. Буни қарангки, мана бир неча йил ўтса ҳамки, мамлакатимизда соғлом авлодга, уни дунёга келтиришга, унга ғамхўрлик қилишга ва шакллантиришга бўлган эътибор кучайгандан кучаяптики, камайгани йўқ. Шахсан Президентимиз ташаббуслари ва раҳнамоликларида соғлом авлод тарбияси давлатимиз сиёсатининг бош масалаларидан бўлиб келмоқда. Бу мақсадларнинг негизида албатта, аёлга эътибор, онага эътибор масалалари турибди.
Мен, мазкур тадқиқот ишини бажаришим жараёнида Шариф Рамазоновичнинг кўрсатмаларига доимий равишда амал қилиб келдим, кам бўлганим йўқ. “Ҳомиладор аёлларга психологик хизмат кўрсатишнинг илмий-амалий асослари” мавзуидаги докторлик диссертациям устоз раҳбарликларида якунланиш арафасида. Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, яқинда “Ҳомиладор аёллар психодиагностикаси ва психокоррекцияси” номли монографиям ҳам устознинг бевосита раҳбарликлари ва масъул муҳаррирликлари, қолаверса, амалий ёрдамлари билан нашрдан чиқди. Менинг бир қанча илмий мақолаларимга ҳам тақризларни Шариф Рамазонович шахсан ўзлари ёзганлар. Илмий ишларимни бир неча маротаба ўқиб, тузатиб маромига етказиб, йўл-йўриқ бериб мени мана бугунги даражада ютуқларга эришишимда Шариф Рамазоновичнинг хизматлари беқиёсдир. Айтишдан чарчамайман: Менинг барча ютуқларим бошида устозим Шариф Рамазонович турибдилар!
Бугун ўзининг 55 ёшини нишонлаётган барчамизга азиз ва барчамизга бирдек меҳрибон Баротов Шариф Рамазоновични қутлаш мен учун ҳам шараф, ҳам ифтихордир. Юзлаб шогирдлари сингари менинг ҳам кўнглимдаги бир қанча тилакларим борки, у ҳам бўлса Устозга мустаҳкам соғлиқ, баркамоллик, фарзандлари ва шогирдлари камолини кўриб юриш, уларнинг ютуқларидан завқланиб яшаш, ҳузурланиш насиб этсин дейман.
Халқимизда бир нақл бор. Зиё бор жойда зулмат чекинур. Илм йўлини танлаган, илмга умрини бахшида қилган одамлардан зулмат ва қоронғулик чекинар экан. Ҳамиша нур ва ёруғлик, тафаккур ва билим таровати уларнинг юзида қалқиб тураркан. Зеро, илм ва маърифат, эзгулик ва зиё ҳамиша қалбимиз дурдонаси бўлиб қолаверади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish