Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet55/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги





УСТОЗГА ЭҲТИРОМ


Э. М. Мухторов,

психология фанлари номзоди, доцент


Ҳаётда инсон барча эзгу ишларни амалга ошириш тартибини унинг ўзидан олади, буюк инсонлар, эл орасида ҳурматга сазовор бўлган, она юрти, жонажон халкига хизмат қилиш йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган касб эгаларига, қолаверса энг шарафли касб эгаларидан эл саломатлиги учун кунни кун тунни тун демаган тиббиёт ходимлари ҳамда мамалакат келажаги ва юртининг эртанги тақдирини белгиловчи ёшларнинг таълим-тарбияси учун ўзини бевосита масъул деб билган педагоглик касбини орзу қилмаган инсонни учратмаслик мумкин эмас. Шу туйғулар менга ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлса керак, Бухоро давлат тиббиёт институтида талабалик давримдаёқ илм қилишга, фан номзоди, фан доктори бўлишдек ширин орзулар миямда доминант ўчоқ бўлиб қолаверди. 1999 йилдан иш фаолиятимни Ғиждувон тиббиёт коллежи (аввалги Ғиждувон тиббиёт билим юрти)да ўқитувчиликдан бошладим. 2000 йилдан коллежнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчисининг менга топширилиши ўқувчи ёшлар орасига янада чуқурроқ киришга уларнинг ташвиш ва муаммолари билан янада кўпроқ шерик бўлишга мажбур қилди. 2004 йилда коллеж директори, қадрдон устозим Мухторов Мурод Худойбердиевичнинг номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олишлари мендаги ўша туйғуларнинг ўт олишига сабаб бўлди эҳтимол. Кунларнинг бирида коллеж директорининг хонасига кирганимда домла газета ўқиётиб, менга газетада бугун психология соҳасига бағишланган адабиётлар ва илмий тадқиқот ишларининг кўрсаткичи бошқа соҳаларга нисбатан кам эканлигини, мана сен учун жуда ҳам мос бўлган йўналиш деб бердилар. 2005 йилнинг феврал ойида биология фанлари номзоди, доцент Акрамов Азим ака(нафақага чиққунга қадар Бухоро давлат университетида ишлаганлар) билан университет ҳузуридаги педагог ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази раҳбари Мухтор Амонов олдига келдик (Мухтор Амонов Азим ака Акрамов билан бир факультетда ишлаганлар, мен М. Амонов билан Бухоро тиббиёт институтида ўқиган талабалик давримдан танишмиз). Мухтор Рахматович Амоновга эзгу ниятларимизнинг моҳиятини тушунтирдик, Мухтор Рахматовичнинг ёнларида эзгу ниятларимизнинг яна бир хайриҳоҳи И. Каримов (Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин) ҳам бўлардилар. Мухтор Рахматович бизнинг режамиздан хурсанд бўлиб, университетда психология соҳасида бир забардаст, ёш олим борлиги тўғрисида илиқ фикрлар билдирдилар, бизга натижани билиш учун кейинги ҳафтанинг сешанба куни келишимиз айтилди.


Кейинги ҳафтанинг сешанба куни тушликдан сўнг университет ҳузуридаги педагог ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказига келдик, Мухтор Рахматович домла билан гаплашиб қўйганликларини ва бугун биз билан учрашишга рози бўлганликларини айтдилар, қўнғироқ қилиб, домлага бизни келганимизни билдирдилар, орадан ўн беш минутча ўтгач марказга ёш, сочлари оқ, ўртача гавдали киши шиддат билан кириб келди, хонадагиларнинг бариси туриб Акрамов Азим ака, Мухтор Рахматович, Исмоил Каримовлар билан илиқ кўришилди ва кўришиш давомида домланинг Шариф Рамазонович Баротов эканликларини билдим. Шу ерда тахминан бир соатча суҳбатлашдик, суҳбат чуқур сўрашиш ва бироз кулги ҳазиллар билан бошланди, бу менга домланинг хайрихохликлари борлигини билдирди, Мухтор Раҳматович мақсадга ўтиб, домлага мени таништирдилар, муносабатни яхши томонга йўналтириш мақсадида Мухтор Рахматович мақтовни ҳам роса ошириб юбордилар, сўнг менга Шариф Рамазоновични таништирдилар, мен танишганимдан хурсандлигимни билдирдим, сўнг эзгу мақсадларим тўғрисида, шу йўналишда режа тузиб амалий ёрдам беришларини илтимос қилиб сўрадилар, Акрамов Азим ака ва Исмоил Каримовлар ҳам суҳбатга қўшилиб Мухтор Рахматовичнинг фикрларини қўллаб қувватладилар, бу менинг устоз билан илк танишишим эди. Устозларнинг илтимосларига Шариф Рамазонович бир оз иккиланиш билан розилик билдирдилар. Шу учрашув мен ва Шариф Рамазонович ўртамиздаги узтоз шогирдликдек муқаддас ришталарни боғлади. Биз кейинги ҳафтада учрашишга келишиб Азим ака Акрамов билан хурсанд ҳолда Ғиждувонга қайтиб кетдик. Кейинги ҳафтада келишувимизга асосан кафедрада учрашиб, бир соатдан кўпроқ менинг номзодлик диссертацияси тўғрисидаги тасаввурларим ва танланадиган мавзу тўғрисида суҳбатлашдик. Орадан олти ойча вақт ўтди, бу орада устоз билан тахминан ўн мартадан ортиқ учрашиб, диссертация мавзуси ва тахминий лойиҳасини келишиб олдик, аммо бу даврда устознинг шиддатлилик, талабчанлик ва ишга нисбатан инжиқлик билан ёндашиш хусусиятларини сезмадим, бундан шундай хулосага келдим-ки, демак, устоз ўтган олти ой давомида мени зимдан кузатганлар, ўрганганлар. Устознинг раҳбарлик фаолиятлари иккинчи олти ойликдан бошланди, шу даврда коллежда директорнинг амалиёт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлайман, бахтни қаранг-ки, коллежимиз директори ҳам ўта талабчан раҳбар, шу даврда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширишнинг учинчи босқичи бораётган давр, ҳар кунги вазифалар, ўрта махсус касб ҳунар таълимини текшириш, таҳлил қилиш давом этаётган даврлар эди. Бир кун, бир соат коллеждан кетиб бўлмасди.
Коллежда вазифаларнинг кўп бўлишиги қарамай, мени номзодлик диссертацияси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш ҳамда мавзуга алоқадор диссертациялар билан бирма-бир танишиб чиқиш учун ўн кунга Навоий номидаги давлат кутубхонасига Тошкент шаҳрига юбордилар. Диссертация ҳимояси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш ва аудиторияга адаптация ҳосил қилиш мақсадида гоҳида устоз билан Ихтисослашган кенгашга илмий семинар ва диссертация ҳимояларида иштирок этиш учун Тошкентга поездда бориб келамиз, йўлда устоз ва мен ўртамизда мавзуга оид савол – жавоблар бўларди. Агар саволларга жавоб бўлмаса ёки жавобдан бўлмаса танбеҳ эшитардим, шу жиҳатдан устоз билан сафарга чиқиш мен учун қийноқли эди. Илмий семинарга тайёрланиш ва маърузада нутқнинг равон бўлишини таъминлаш мақсадида университетнинг психология таълим йўналиши талабаларига аудиторияларда мавзу юзасидан кўп сонли маърузалар ўтишга мажбур қилардилар. Бундай репитициялар диссертация ҳимоясидан олдинги даврда ҳам кўп марта такрорланган. 2008 йилда “Ўсмирларда психологик муҳофаза” номли илмий монография тайёрланди, монографияни энди сифатли қилиб нашрдан чоп этиш масаласи турарди, устоз: Эркинжон монография илмий жиҳатдан мазмунли этиб тайёрланди энди республикамизнинг нуфузли нашриётларидан бири “Фан” нашриётидан қисқа вақтда сифатли ва жозибадор қилиб чиқаришимиз керак, деган вазифа қўйдилар. Олдимизга қўйилган вазифани адо этиш учун Тошкент шаҳрига бориб, нашриётни топиб, нашриёт директори Абдужаббор исмли йигит билантанишиб, қисқа муддатда монографиянинг дунёга келишига эришдик, мазкур монография республикамизнинг етакчи олимлари эътирофига сазовор бўлган. Бу ўринда устознинг сизнинг хоҳишингизни инобатга олмаган ҳолда ўта талабчанлик хусусиятларини алоҳида таъкидламоқчиман.
2009 йилнинг 27 мартида диссертациянинг муҳокамаси Бирлашган ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги методологик семинарга қўйилди. Семинарда диссертация муҳокама қилинди, семинар аъзолари томонидан диссертациядаги мавжуд бир қатор камчиликлар кўрсатиб ўтилди, бу камчиликларни тузатиш учун вақт берилди. Бу орада йигирма кунларча вақт ўтди. Кўрсатилган камчиликларни тузатиб, (семинар баённомасига семинар ўтказувчи комиссия раиси психология фанлари доктори, профессор Васила Каримова эди, ўша вақтда у кишига Республика Оила илмий амалий маркази раҳбари лавозимида ишлар эдилар) имзо қўйдириш учун учун Марказга кирганимда диссертацияда ҳали тузатиладиган жойлари мавжуд деб баённомага имзо қўйишни хохламадилар. Мен эса ҳар кун бир марта камчиликларни тузатдим деб домланинг олдиларига кираман, домла менинг мурожаатимни инобатга олмайдилар, шу зайлда Оила илмий амалий маркази олдида уч кун турдим. Шу учинчи кун соат 14.00да Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлади, агарда менинг қўлимдаги баённома тайёр бўлса, у муҳокамага бугун қўйилади ва диссертациянинг ҳимоя санаси белгиланади, агар тайёр бўлмаса семинар баённомаси муҳокамага июнь ойида қўйилади ва Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг аъзолари июл, август ойларида таътилга чиқади, диссертация ҳимояси яна олти ойга орқага қолади. Бундай ҳолга тушмаслик учун бугун семинар баённомасини В. Каримовага имзолатиб олиш жуда ҳам зарур эди.
Шу куни эрталаб Ихтисослашган кенгашнинг навбатдаги семинарига қатнашиш учун устоз Тошкентга келганлар, телефон орқали уланиб устозга ҳолатни тушунтирдим, устоз таксига ўтириб, Оила илмий амалий маркази биносига келдилар, бу тахминан соат ўн иккилар чамаси, аниқласак бугун хизмат сафарига Сурхандарё вилоятига самолётда В. Каримова соат 13.00да жўнаб кетар эканлар, устоз билан дарҳол таксига ўтириб Тошкент халқаро аэропортига бордик, мен аэропорт эшиги олдида қолдим, устоз эса ҳужжатларни олганча аэропорт ҳудудига кириб, депутатлар кутиш жойидан топиб ҳужжатларни имзолатиб чиқдилар. Тошкент аэропортидан В. Каримовани тўғри Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига келдик, ҳужжатларни илмий семинар котибига бериб, бугуннинг ўзидаёқ муҳокамага қўйдирдик ва ниҳоят ҳимоя куни этиб, 16 июн белгиланди. Орадан қирқ кунча вақт ўтиб 16 июн келди, ҳимоя муваффақиятли ўтди, иш юз фоиз овоз билан маъқулланди. Бу ерда устознинг шиддатлилик хусусиятларини алоҳида таъкидламоқчиман.
Ихтисослашган кенгаш йиғилишларида, семинарларда кўп марта иштирок этганман, кенгаш аъзолари 15 кишидан иборат бўлиб, уларнинг барчаси Тошкент шаҳар олий ўқув юртлари профессор олимлари, фақат кенгашнинг бир нафар аъзоси- устоз вилоят олий ўқув юртларидан таклиф этилган ягона олим, ҳолбуки республика вилоятларида 15 дан ортиқ олий ўқув юртларининг психология соҳаси бўйича фан номзодлари, фан докторлари фаолият олиб бормоқда эди. Бу борада устознинг ўз илмий фаолияти маҳсули сифатида 200 дан ортиқ илмий мақола, рисола ва монографияларининг чоп этилиши ҳамда 3 та докторлик ва 19 номзодлик диссертацияларига расмий оппонентлик қилганликларини айтиш мумкин. Шунингдек, республикада ягона саналган, бугунги кунда нафақат республикада, балки Мустақил давлатлар хамдўстлиги республикаларида ўзининг нуфузига эга бўлган 2011 йилдан чоп этила бошлаган ва бугунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг илмий журналлари қаторига киритилган “Психология” журналининг ташкил этилиши ҳам устоз ташаббуси ва ташкилотчилигининг бир намунасидир. Шунинг билан бирга дунёнинг элликка яқин давлатларининг психолог олимларини ўзига бирлаштирган Психология Фанлари Халқаро Академияси(МАПН) билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бугунги кунда устоз Психология Фанлари Халқаро Академиясининг 2013 йил 25 апрелдаги 04–сонли баённомасига асосан Академиянинг Ўзбекистондаги (Бухоро ш.) регионал бўлим бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу ҳамкорлик натижаси сифатида Академиянинг расмий журналлари “Вестник интегративной психологии”, “Седьмая волна психологии”да мамлакатимиз психолог олимлари, катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрларнинг илмий натижалари юзасидан илмий мақолалари ҳеч бир қийинчиликсиз чоп этилиб келинмоқда, бу ўз навбатида ёш олимларимиз учун яна бир имконият ва тараққиёт омили ҳамдир. Шунингдек айни вақтда Ўзбекистонлик уч нафар психолог олимлар (, Ғ. Шоумаров, Ш. БаротовН.Сафаев) Психология Фанлари Халқаро Академиясининг ҳақиқий аъзолигига(академиги), ўндан ортиқ олимларимиз эса Академиянинг мухбир аъзоси этиб сайланган, жумладан, ўзимнинг ҳам шулар қаторида эканлигимдан бахтиёрман. Дунёнинг таниқли психолог олимлари Психология Фанлари Халқаро Академиясининг президенти Владимир Васильевич Козлов, Артур Владемирович Петровский, Сергей Борисович Малих, В.А. Мазилов ва Психология Фанлари Халқаро Академиясининг А. А. Мухаммеджанов номидаги Марказий-Осий бўлими (Қозоғистон) раҳбари Тастан Тастанбек Рысдаулетулы каби дунёнинг таниқли психолог олимлари билан бевосита илмий ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги устознинг Республикамиз ва МДҲ давлатлари психологлари орасида танилган, етук олим эканлигидан дарак деб биламан. Устоз раҳбарлигида Бухорода психология фанининг долзарб муаммолари бўйича 10 дан ортиқ халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар ўтказилган, жорий йилнинг 11-12 март кунлари ҳам Психология Фанлари Халқаро Академияси билан ҳамкорликда “XXI аср психологияси” Халқаро симпозиумнинг ташкил этилиши ва Халқаро симпозиумда МДҲ давлатларидан йигирмадан ортиқ машҳур психолог олимларнинг ҳамда мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари ва йирик психолог олимлар келиши кутилаяпти. Бу ўринда устознинг ўз соҳасида илмий мактабини яратган серқирра олим, фан фидойиси ва жонкуяри эканликларини таъкидламоқчиман.
2011 йилнинг июн ойлари устоз қўнғироқ қилиб, эртага эрталаб, университетга кафедрага келишимни айтдилар, эрталаб учрашдик, устоз менга; “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида анчагина ишлаб қўйдингиз, фан номзоди бўлдингиз, энди сизнинг ишлаш жойингиз коллеж эмас, балки олий таълим, сиз коллежда қоладиган бўлсангиз соҳадан узоқлашасиз, ўз устингизда ишламайсиз, олим сифатида тараққиётингиз бўлмайди, шунинг учун янги ўқув йилидан бошлаб кафедрага келинг, биргаликда ишлаймиз, илмий фаолиятни ҳам ҳамкорликда давом эттирамиз” дедилар. 2011 йилнинг августидан кафедрада иш бошладим, Кафедрада бир йилча ишлаганимдан сўнг 2012 йилнинг август ойида менга Педагогика факультетининг ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида ишлаш таклифини бердилар, бу таклифни университет раҳбарияти ҳам қўллаб қувватлади, мен бу таклифга рози бўлдим. Мана тўрт йилдирки, устоз билан ҳам устоз-шогирд, ҳам раҳбар ва ходим анъаналарини сақлаган ҳолда ишлаб келаяпмиз, бу ўринда устознинг шогирдлар тақдирига, шогирдлар тараққиётига ва келажагига бефарқ бўлмаган устоз эканликларини таъкидламоқчиман.
Мен юқорида таъкидлаб ўтган жиҳатлар қаторида устозда яна самимийлик, берилган топшириқлари аъло даражада адо этишга уриниш, тезкорлик, вазиятга қараб иш тутиши, камтар, зукко, ишбилармон ташкилотчилик, зиддиятли вазиятларда унинг ечимини топа олиш каби қобилиятлари тўғрисида кўплаб гапириш мумкин.
Устоз нафақат илм-фан фидойиси, нафақат раҳбар, шунинг билан бирга намунали оила сардори, фарзандларга ибратли ота, қариндошлар учун кўмакдош биродар, набиралар учун фахрли бобо ҳамдир.
Шу фурсатдан фойдаланиб, устозга 100 ёшга киришларини, олдга қўйилган вазифаларни адо этишда, забардаст шогирдлар тайёрлашда, кўплаб илмий асарлар яратиш йўлида мустаҳкам соғлик ва шижоат тилайман.


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish