Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet58/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ЧИНАКАМ МАТОНАТ ТИМСОЛИ


З.С.Элов,
Бухоро вилоят ИИБ Катта лейтенанти

Мен устоз Шариф Рамазоновичдан қандай яшашни, яъни чинакам бахтга инсон ўз меҳнати билан эришиши кераклигини, ўз билим-малакасини мунтазам ошириб бориши кераклигини ўргандим. Бунда устозимнинг ҳаёт йўллари ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Устоз менга ҳар жиҳатдан ибрат бўлган, ҳаётга йўлланма берган, илм йўлида йўналиш бера оладиган ва тиргак бўла оладиган, қўллаб-қувватлаган, ёрдам берган чинакам матонат тимсоли ҳисобланадилар. Устоз Шариф Рамазонович ўзининг самарали илмий фаолияти давомида меҳрибон устоз, талабчан раҳбар ва бошқа ижобий сифатлар эгаси сифатида нафақат республикамизда балки хориж мамлакатлари илм аҳли орасида ҳам ҳурматга сазовордирлар. Мен устозимнинг психология соҳасида самарали меҳнат қилиб , изланиб, олимликнинг барча заҳмати, қувончу ташвишларини бошдан кечирган инсон эканлигини алохида таъкидлайман. Шариф Рамазонович сиз босиб ўтган йўл ибратли ҳаёт йўлидир. Бу йўлда чидам, ҳалоллик, холислик ва садоқат кўрсатган инсонгина саодатга, жамоатчилик, дўсту шогирдлар ва яқинларининг ардоғига сазовор бўлиш бахтига эга бўлади.


Устоз Шариф Рамазонович! Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлайман. Сизга узоқ умр, мустахкам соғлик, яқинларингиз бағрида, шогирдларингиз ардоғида бўлишингизни тилаб қоламан.
ҚАЛБ МЕЪМОРИ
З.Ҳ.Қораев,
курсдош дўсти
Дунё сизнинг билан ободдир бу кун Бошим ерга теккунча қиламан таъзим Дўстнинг каломи сизгадир бу кун Сиздан миннатдорман азиз курсдошим.


Ватанимиз пойдеворини янада мустаҳкамлаш, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшиш мамлакатимиздаги барча фуқароларнинг муқаддас бурчидир. Буни бажариш учун тадбиркор, ишбилармон кишилар каби ўқитувчилар ҳам куч- қувватларини, билим ва маҳоратларини ишга солиб чин юракдан, сидқидилдан меҳнат қилишмоқда. Чунки ҳамма ривожланган мамлакат ютуқларида онгли ва етук ёшларнинг хизмати жуда катта бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Шунинг учун юртбошимиз Ислом Каримов мамлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг саводхон, пухта билим, маҳоратли касб-ҳунар эгаси бўлишларига катта аҳамият бериб келмоқдалар. Ўзбекистон равнақи, тараққиёти йўлида хизмат қилаётган иқтидорли шогирдлар тайёрлаш билан ном қозонган устозлар талайгина. Шундай азиз ва мўътабар устозлардан бири комил инсон ва таниқли олим Шариф Рамазонович Баротов бугун 55 ёшда. Албатта бу шодиёна Бухоро Давлат Университетининг ҳам ўзига хос шодиёнасидир. Қолаверса Шариф Рамазонович Баротов 30 йилдан ортиқ фалияти давомида мазкур олий даргоҳнинг маънавий-маърифий, илмий ва ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда алоҳида фидоийлик ва жонкуярлик намуналарини кўрсатиш билан жамоанинг юксак эътирофига сазовор бўлган олимлардан биридир. Дунёда шундай одамлар бўладики, уларнинг ҳаёт йўли, яшаш тарзи, бир умрлик фаолияти ва ўзига хос ижтимоий фаоллиги барчага ўрнак бўлиши билан бирга атрофдагилар қалбида эзгулик уруғини сепади. Бу уруғ фақатгина жамият тараққиётига хизмат қилиш баробарида ўзининг сермаҳсул меваларини берверади. Зеро, бу ҳаётда ҳазрати инсон умри, қилган ишлари, хотираси ва саодати абадийдир. Бу абадият замирида эса илму-маърифат, инсон шаъни, ғурури ва фидоийлиги мужассамдир. Дарҳақиқат, устозлик олий қадрият, юқори мақомга эга. Унга эришиш учун эринмай меҳнат қилиш ва тер тўкиб ишлашга тўғри келади. Бемисл меҳнат, тинимсиз изланиш, билим жавоҳирларини йиғиб уни шогирдларига улашиш устозлик обрўсини улуғлайди. Шариф Рамазонович Баротов педагогик фаолияти давомида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблариги мос равишда юксак малакали кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшди. Республикада юксак салоҳиятга эга бўлган ягона “Психология” илмий журналининг асосчиси, халқаро илмий анжуманлар ташкилотчиси ва раҳбари. Мамлакатимизда психология фанининг ривожланиши, олий ва ўрта таълим соҳаларида иш олиб бораётган мутахассисларни психологик билимлар билан қуроллантириб психология фанини тарғиб қилиш масъулиятли ва хайрли ишга раҳбарлик қилиб келмоқда. Беназр олим Шариф Рамазонович Баротов ўзи сабоқ бераётган минглаб талаба, юзлаб шогирдлар ва докторантлар, дўстлари, ҳамкасбларига ўз билимларини беминнат эҳсон қилишдан чарчамайдиган буюк қалб эгасидир. Камтарин инсон, нодир фазилатлар эгаси, забардаст олим Шариф Рамазонович Баротов кўплаб монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини ўз шогирдларига етказиб берди. Эзгуликни амал қилиб олган азиз ва мукаррам устоз шогирдлари камолотини, беғараз ҳаётини, бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатини кўриш орзусида яшаб, ижод қилиб, уларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Зеро, олам мураккаб, одамлар ундан ҳам мураккаб. Бу мураккабликлар ўз навбатида юксак ахборотлашган технологиялар асри бўлмиш XXI аср психологияси учун долзарб муаммолардан биридир. Шахснинг ривожланиши ва ижтимоийлашуви муаммоси доирасида одамларнинг бир-бирига таъсир кўрсатиши, инсоният ижтимоий хулқини бошқариш масаласини долзарб қилиб қўймоқда. Узоқ ва бой тарихга эга бўлган психология фани кейинги ўн йилликларда мамлакатимизда кескин ривожланиб бормоқда. Бунда таниқли олим Шариф Рамазонович Баротовнинг хизмати беқиёсдир. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, республикамизнинг, қолаверса чет эл психолог олимлари Шариф Рамазонович Баротовни жуда яхши танийди, билади ва чуқур ҳурмат қилади. Устоздаги оддийлик, самимийлик илмга ва илму фозилларга нисбатан жуда катта ҳурмат-эҳтиром билан қараши, уларни қўллаб-қувватлаши айниқса диққатга сазовордир. Чунки устоз психология фани соҳаси бўйича барча эълон қилинган илмий ишлар, ҳар бир тадқиқотни батафсил ўқиб мутоола қилиб ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, қимматли маслаҳатларини, беназир кўмагини аямайди. Устоздаги дўстларига ва шогирдларига нисбатан талабчанлик, меҳрибонлик ва масъуллик каби ноёб ва қадрли фазилатлар алоҳида таҳсинга сазовордир. Шунинг учун ҳам юртимиздаги барча вилоятларда ҳамда чет мамлакатларда Ш. Р. Баротов деганда барчанинг кўз ўнгида чинакам устоз, ҳақиқий дўст, бағрикенг раҳбар, юксак ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлган донишманд олим сиймоси гавдаланади. Дарҳақиқат юртимиз азал-азалдан олимлар, орифлар, фузалолар, донишмандлар юрти ҳисобланади. Дўстимиз устоз, мураббий, тарбиячи Шариф Рамазонович Баротов ҳам юртимизнинг мана шундай фахрли ва азиз-у муборак фарзандларидан ҳисобланади. Шариф Рамазонович Баротов нафақат устоз олим, оиласининг севимли ёри, фарзанд-у дилбандларининг бағрикенг падари бузруквори, севимли ва шириндан шакар невараларининг азиз ва меҳрибон бобожонидир. Мен азиз дўстим Шариф Рамазонович Баротов билан чин қалбимдан фахрланаман. У кишига, оиласига, фарзандлари-ю набираларига бахт-саодат, соғлик-саломатлик, осойишта тўкин ҳаёт, узоқ умр, ижодий фаолиятларига янада етуклик ва муваффақият тилайман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish