Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet67/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ОЛИМНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИ*


Боғдагул Оташева

Шарқ халқлари қадимдан ўз заковати, илм − тафаккурининг юксаклиги билан бутун дунёга танилган. Илм аҳлини, билим ва маърифатни қадрлаш фазилатининг қон-қонимизга сингиб кетганлиги айни шу ҳақиқат билан чамбарчас боғлиқ.


Бухоро давлат университетининг педагогика факультети декани, профессор Шариф Баротов ҳаёти ва илмий фаолияти мисолида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин.
− Ҳар бир киши фахрланадиган, унинг маънавий таянчи бўладиган муҳим омиллар мавжуд,- дейди профессор Шариф Баротов.- Улуғ пири комил, дунё тамаддудида “Аллоҳ қалбингда, қўлинг ишда бўлсин” деган ғояси билан машҳур бўлган ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд. Туғилиб ўсган қишлоқ фарзанди эканим болалик кезларимданоқ менга ўзгача фахр, ҳаётга ва илм оламига нибатан беқиёс интилиш, қолаверса, яшаш-яратиш завқи ва қатъиятини бағишлаб келади. Мана шу маърифий ҳолат мени илм, эзгулик, яхшилик йўлига бошлаган энг муҳим омил десам янглишмаган бўламан.
Илм – фан уфқи

Бугун нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё ва ҳатто Ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам етук психолог олим сифатида ном қозонган Шариф Баротовнинг илмий фаолияти, вилоят ва республика талабаларининг илмий – назарий ҳамда илмий – амалий анжуманларидаги фаол иштироки, даврий нашрларда эълон қилинган мақолаларидан бошланган. Ўзи ихлос билан таълим олган илм даргоҳи - Бухоро педагогика институтининг педагогика ва психология кафедрасида икки йил ўқитувчи сифатида фаолият юритди.


1990 йил “Кичик ёшдаги ўқувчилар фаолиятини баҳолашнинг ижтимоий – психологик асослари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
У педагогик фаолияти мобайнида ёшларнинг, хусусан, ўқувчиларнинг руҳий дунёсини ўрганиш, уларни психологик жиҳатдан тадқиқ этиш борасидаги илмий изланишларини жўшқинлик билан давом эттирди.
Ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистонда психология фанининг етук мутахассисларидан бири, профессор Ғайрат Шоумаров билан мулоқотлар ва маслаҳатлар жараёни унга докторлик диссертацияси мавзусини танлаш имконини берди. Ниҳоят, узоқ ва машаққатли изланишлар 1998 йили “Ўзбекистонда психологик хизмат ташкил этилишининг ижтимоий - психологик ва илмий – амалий асослари” мавзусидаги докторлик диссертациясининг муносиб ҳимоя қилинишига асос бўлди.

  • Ота боболарга хос хусусиятлар, бебаҳо фазилатлар, албатта кейинги авлодларга ўтиши ижтимой- маънавий ҳақиқат ҳисобланади,- дейди қаҳрамонимиз. – Асрлар давомида аждодларимиз ҳар қандай қийин муаммони илм ёрдамида, билимдонлик, кучли тафаккур билан ҳал этган.

  • Масалан, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби адолатли, эркпарвар ҳукмдорларнинг муҳим фазилати, эзгу ишлари илм- тафаккурга асослангани тарихдан яхши маълум. Қолаверса, бундай маърифатли ҳукмдорлар таниқли олимларни, ориф кишиларни ўз атрофига тўплаганлар. Айтиш жоиз, мустабид тузум даврида бизнинг илмий-маърифий салоҳиятимиз камситилди. Барча соҳадаги тўсиқларни бартараф этиб, кенг ва эркин ҳаёт сари йўл очган мустақиллик илм ва маърифат ривожи учун ҳам катта имкониятлар яратиб берди.

Дарҳақиқат, истеъдодли олим Шариф Баротовнинг илмий ишлари ўз моҳиятига кўра мустақилликни мустаҳкамлаш, ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, улар руҳиятига озодлик ва эрк қадрига етиш келажаги буюк давлатимизнинг порлоқ истиқболига юксак ишонч туйғусини мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларни қамраб олгани билан эътиборлидир.
Таълим берувчи олим Шариф Баротовнинг номзодлик ва докторлик диссертациялари, ўнлаб китоблари, юзлаб мақолалари, маърузалари мазмун- моҳияти, талаб – кўрсатмалари юртимизда психологик хизматни йўлга қўйиш, инсон фаолиятини, унинг характерини баҳолаш, таҳлил этиш, шу асосда айниқса ёш авлоднинг иқтидори ва истиқболини белгилаш тизимини вужудга келтирганини аълоҳида таъкидлаш жоиз, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг профессори, фалсафа фанлар доктори Абдуллажон Бегматов. – Аниқроқ айтадиган бўлсак, таълим соҳасида, жумладан, боғча ва мактабларда “Психолог” мутахассислиги иш – штатларининг жорий этилиши, қолаверса, юртимизда психологик хизмат тизимининг ривожланишида Шариф Баротов илмий ишларининг таъсифи ва кўрсатмалари ўзига хос аҳамият касб этди.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish