Бухоро- 2022 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


-расм. «Икки ўлчамли хромотография» намунаси (схема): 1-Mn



Download 1,47 Mb.
bet32/69
Sana24.10.2022
Hajmi1,47 Mb.
#855827
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69
Bog'liq
1111китоб-АМОНОВ2022 1

24-расм. «Икки ўлчамли хромотография» намунаси (схема): 1-Mn2+, Al3+, 2-Bi3+, Ag+, 3-Fe3+, Co2+, Cd2+. +- Модда эритмаси томизилган жой
Мисол учун, таъкидлаш ўринлики Fe2+, Co2+, Cd2+,Mn2+, Al3+, Bi3+, Ag+ каби бир қатор катионлар аралашмасини битта эритувчи билан ҳеч ҳам ажратиш мумкин эмас. Айнан шунга ўхшаш ҳолатларда «Икки ўлчамли қоғоз хромотография» усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 24-расмда икки хил эритувчи воситада олинган катионларнинг «Икки ўлчамли хромотография» схематик тарзда тасвирланган.
Эритувчи сифатида пиридин ишлатилганда бир қатор катионлар мажмуидан Co2+, Ag+ ва Mn2+ лар умумий Rf=0,80-0,85 қийматда умумий доғларни ҳосил қилади. Агар эритувчи сифатида НNCS-бутил спирти аралашмасидан фойдаланилса, Fe2+, Co2+, Cd2+ ионларидан Rf = 0,98 қийматида битта йирик доғ ҳосил қилади. Мавжуд катионларнинг ҳаммасини бир-биридан ажратиш учун дастлаб НNCS-бутил спирти аралашмасида тажриба ўтказилиб, сўнгра ишлатилаётган хромотография қоғозини 900 буриб (айлантириб), пиридиндан эритувчи сифатида фойдаланиб иккинчи тажриба бажарилади. Натижада 24-расмда кўрсатилгандек хромоторафия ҳосил бўлади.
Кўриниб турибдики, хромотография қоғозида ҳар бир ион айрим-айрим доғ ҳосил қилади, бошқача айтилса аралашмадаги ҳар бир ионнинг ажралиши тўлиқ бўлади. «Икки ўлчамли хромотография» усули кўплаб органик моддаларни ажратишда ҳам ишлатиладиган муҳим физик-кимёвий таҳлил ва тадқиқ усул ҳисобланади.
Анча мураккаброқ аралашмани таҳлил этишда «радиал хромотография» усулидан фойдаланиш самарали деб топилган. Бунда текширилаётган модда хромотография қоғозининг ўрта қисми (маркази)га жойлаштирилади ва унинг устига эритувчи суюқлик томчилаб турилади. Натижада эритувчи молекулалари мазкур нуқтадан атрофга, доира бўйлаб, ўзида эриган моддаларни ташийди. Аралашма таркибидаги компонентлар қоғоз марказидан барча тарафга диффузияланиб, концентрик доира (рангли ҳалқалар) кўринишида тақсимланади.
Мазкур усул билан ҳосил қилинган хромотограмманинг айрим секторларини қирқиб олиб, очилтиргич реагентлари воситасида рангли доғлар ҳосил қилинади. Масалан, органик моддалар учун очилтиргичлар сифатида қуйидаги эритмаларни ишлатиш мумкин:
Кислоталар учун бромкрезол яшил, аминокислоталар учун нингидриннинг бутил спиртидаги эритмаси, альдегидлар учун 2,4 динитрофенилгидразил, альдозалар учун анилин ва фтал кислотанинг бутил спиртидаги эритмаси.
Қоғоз хромотографияси усули орқали аралашмадан ажратилган моддаларни, нафақат сифат, балки миқдорий таҳлил ҳам қилиш мумкин. Бунинг учун қоғозда ҳосил бўлган доғ рангнинг ёрқинлик даражаси (интенсивлиги) –Д ва шу доғнинг майдони S қийматини аниқлаш зарур бўлади. Айнан шу мақсадда қуйидаги тенгламадан фойдаланилади. Яъни С=КSD. Бу ерда С-модда концентрацияси, К-пропорционаллик коэффициенти.
Қоғоз хромотографияси усулини амалда қўллаш шартларидан бири, тажрибада қўлланиладитган тегишли эритувчиларни тўғри танлашдир.
Аниқланадиган модда ва эритувчи қутблилиги ҳамда гидрофиллиги хоссалари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги керак. Акс ҳолда, модда хромотография қоғозининг томчи томизилган жойда қолиб кетиши ёки эритувчидан ажралмай бутун эритувчи фронти бўйича силжишда давом этиши мумкин. Ана шундай муаммолар пайдо бўлмаслиги учун, эритувчиларни танлашда уларнинг элюотроп қаторидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қоғоз хромотографиясидан амалда фойдаланилганда асосан икки хил йўл билан эритувчи танланади:
1. Текшириладиган муайян модда хромотографияси бўйича тегишли адабиётлар билан танишиб, зарур маълумотлар жамланади ва якунида эритувчи танлаб олинади.
2. Гидрофиллиги бир-бирига яқин моддалар учун бир хил эритувчилар системасини ишлатиш мумкин.
Шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, гидрофиллиги анча юқори моддаларни анализ қилишда сув миқдори кўп бўлган эритувчилар аралашмаси (эритмаси)дан бемалол фойдаланса бўлади. Масалан, сув билан тўйинган бутанол (бутил спиртининг сувли туйинган эритмаси), Н-бутанол, сирка кислота ва сувнинг 4:1:5 нисбатдаги аралашмаси, шунингдек 15%ли сирка кислотаси эритувчи сифатида юқорида кўрсатилган мақсадда ишлатилиши мумкин.
Ўртача гидрофиллик хоссасига эга бўлган моддалар одатда қутблилиги ўртача қийматларда бўлган эритувчилар, жумладан бутил ацетат, хлорофром ва шунга ўхшаш органик суюқликлар ёрдамида хромотографик анализга учратилади. Сувда ёки сувли муҳитда деярли эримайдиган, гидрофиллиги ниҳоятда паст бўлган моддаларни хромотографик ажратиш учун кўпинча бензол циклогексан, тетрахлорметан ва бошқа органик эритувчилар ишлатилади.
Хромотографик доғлар кўринишнинг аниқ бўлмаслиги, модда изларининг чаплашиб кетиши, шунингдек, доғнинг бир томонга оғиб кетиши каби ҳолатлар ажратиш жараёнининг паст даражалигидан далолат беради. Бунга асосан қуйидаги сабабларни кўрсатиш мумкин: танланган эритувчиларда текширилаётган моддалар эрувчанлигининг пастлиги, эритма концентрациясининг меъёрий кўрсаткичдан кескин фарқ қилиши (ҳаддан ташқари юқори бўлиши), хромотография қоғозида адсорбция ёки хромотография жараёнида модда диссоцияси юз бериш ва ҳакозолар.
Юқоридагидек ҳолатларда, жумладан, модда адсорбциясининг камайтириш учун қутблилиги юқори даражадаги эритувчини қўшиб ишлаш, диссоцияланишни камайтириш учун эса, системага кучли кислота ёки асос қўшиш йўли билан хромотография ажратишни самарали амалга ошириш мумкин.
Амалиётда қоғоз хромотографияси ёрдамида моддаларнинг қуйидаги синфлари ажратилиши мумкин:
1. Кислородли органик бирикмалар.
2. Азотли бирикмалар.
3. Олтингугуртли бирикмалар.
4. Фосфорли бирикмалар.
5. Витамин. (дармондорилар)
6. Антибиотиклар.
7. Синтетик доривор моддалар.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish