Бухоро- 2022 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Нейтраллаш усули учун қўлланиладиган индикаторли электродлар



Download 1,47 Mb.
bet28/69
Sana24.10.2022
Hajmi1,47 Mb.
#855827
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69
Bog'liq
1111китоб-АМОНОВ2022 1

6.3. Нейтраллаш усули учун қўлланиладиган индикаторли электродлар
Кислота ва асосларни титрлаш учун фойдаланиладиган электродлар, одатда, водород иони концентацияси [H+] га нисбатан индикаторли ҳисобланади. Нейтраллаш жараёнларида эритма рНейтраллаш жараёнларида эритма рН ини аниқлаш учун амалда хингидрон электроди шиша ва сурмали электродлар каби индикатор электродлардан фойдаланилади.
Хингидрон электроднинг ишлаш тартиби (принципи)
Хингидрон – С6Н4 О2С6Н4 (ОН)2 Хинон ва гидрохинонларнинг эквимолекуляр бирикмаси бўлиб, унинг сувли эритмаси вақт ўтиш билан (статик ҳолатда) аста секин ташкил ташкил этувчи модда –хинон ва гидрохинонларга парчаланади яъни эритмада:
С6Н4О2 + 2Н+ + 2 е → С6Н6(ОН)2 кузатилади
Хинон гидрохинон

Агар бироз хингидрон эриган эритмага Pt электродини туширилса оксидланиш- қайтарилиш системаси вужудга келиб, унинг потенциали қ1йидаги тенглама билан ифодаланади:


ЕхқЕ0 +
Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, хингидрон экивмолекуляр бирикма ҳисобланиб хинон ва гидрохинонларнинг концентрациялари эритмада бир хил бўлади. Шунинг учун электрод потенциали фақат водород иони конетрацияси [ Н2] га боғлиқ бўлади: ЕхқЕ0 + бундан яна шундай хулосага ҳам келиш мумкин: хингидрон электродидан ишқорий эритмаларда фойдаланиш мумкин эмас. Чунки эритмада Н+ (водород иони) умуман бўлмайди. Айтиш жоизки, хингидрон электроди. рНқ 0-8 бўлгандагина яхши натижаларга эришилади.
Сурмали электрод Sв\Sв2O3 - иккинчи тур электрод ҳисобланиб, Sв метали ва унинг қийин эрийдиган оксидидан иборат, мазкур электрод водород иони [Н+] конценрациясини аниқлаш учун жуда қулай, чунки Sв метали оксиди сув ва кислоталарда жуда кам эрийди.
Сурмали электрод ўзининг кам эрийдиган оксиди бўлганидаводород электроди вазифасини ўтайди. Аммо сурмали электрод тўла қайтарилмайдиган электр токи ҳисобланиб Нернст тенгламасига тўла бўйнсунмайди.
Шиша электроди бундай системада электрод вазифасини шишадан ясалган шарча бажаради, унинг диаметри 15-20 мм бўлиб, девори қалинлиги 0,06-0,1 мм га тенг. У маълум таркибдаги, яъни ишқорий металлар –Na 1ки Li тутган маъсус шишадан тайёрланилади. Агар шарча маълум рН ли эритма билан тўлғазилиб, рН бошқа қийматда бўлган текшириладиган бирор эритмага туширилса шарча юза сиртида маълум потенциал содир бўлади. Унинг қиймати шарик ичидаги ташқи эритмалар рН лари фарқига ўзгариши мумкин. Шиша девор Н+ ионига нисбатан қайтариладиган электрод вазифасини ўтайди, яъни водород ўрнини босади. Шиша электроди рН 0 дан 12 бўлган кислота ва ишқор эритмалари билан ишлаш учун жуда қулай ҳисобланади.
Чўкма ҳосил қилиш ва комплекс бирикмаларни олиш учун ишлатиладиган индикаторли электродлар. Чўкма тушириш ва комплекслар ҳосил қилиш жараёнлари учун кумуш ва симобли электродалрини қўллаш мақбул ҳисобланиб, улар Ag ва Hg тузлари эритмасида Hg /Нg+ ва Аg/Аg+ системаларини содир этади. Кумуш ва симобли электродлар воситасида, авваломбор, Аg+ ҳамда Нg2+ концентрациялари шундан кейин кумуш ва симоб (I) ионлари билан қийин эрувчи туз ҳамда комплекслар ҳосил қилинадиган бошқа ионлар аниқланади. Чўкма тушиш ва комплекслар ҳосил бўлишида қўлланиладиган электродлар мавжуд бўлиб, улар асосан ўзларининг қийин эрийдиган тузлари билан қопланган ҳолда бўлади. Мисол қилиб хлор кумуш симоб кумуш, сульфидсимонли ва бошқаларни кўрсатиш мумкин, жумладан:
Аg| Аg Cl|Cl-, Аg\ Аg2 S|S-2
Hg|Hg2 Cl2|Cl-, Hg|HgS| S-2. ва ҳоказою бундай электроднинг потенциал қийматлари уларнинг эритмадаги метал ионлари концентрациялари орқали топилади.
Оксидланиш-қайтарилиш усулининг индикаторлари электрод-лари.
Индикаторли титрлаш усулида электродлар сифатида олтин (Au), (Pt) платина (Pd), палладий, каби металлардан фойдаланилади. Айниқса улар орасида Pt дан сим пластинка ва сетка (панжара) кўринишида тайёрланган электродлар кўп қўлланилади. Ҳар қандай оксидланиш-қайтарилиш жараёни пайтида Pt дан тайёрланган индикаторли электрод, ўзига маскур оксидланиш-қайтарилиш системасига хос потенциалини қабул қилади. Масалан, Fe+2 ни эритмасини калий биоформатнинг бифоматнинг Cr2O7-2 аниони билан титрланган металларнинг оксидланиш- қайтарилиши кузатилади: Fe2+ + Cr2 O7- Fe+3+Cr+3 Бунда, эритма Fe+2 конценрацияси узлуксиз камайиб Fe+3 ортади. Ана шундай ҳолатда Pt электрод потенциали темирнинг оксидланиш-қайтарилиш системаси потенциалига мос бўлади. Яъни Е =Fe3+/Fe2+. Эквивалент нуқтадан сўнг эритмада Fe2+ деярли бўлмайди, аммо системага ортиқча киритилган калий бихромат хромнинг оксидланиш-қайтарилиш системасини содир этади, яъни E = Cr2O72–/Cr3+. Эквивалент нуқтада потенциал сакраши (унинг қийматини кескин ўзгариши) титрлаш туганини кўрсатади.
Қиёслаш электродлари ёки стандарт электродлар.
Электродлар жараёнларида ўзгармас (турғун) ион концентрациясида 2-тур электродлар қиёслаш (солиштириладиган) электродлар вазифасини ўтайди. Уларга мисол қилиб, каломел электроди Hg/Hg2Cl2/KCl, симоб сульфати электроди Hg/H2SO4/H2SO4, кумуш хлорли электрод Ag/AgCl/NaCl ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ҳар қайндай индикаторли электроддан, агар титрлаш пайтида унинг потенциали ўзгармаса қиёслаш электроди (солиштириладиган – стандарт электрод) сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Бунинг учун индикаторли электродларни титрланадиган таркиблари бир хил бўлган эритмаларга тушриб, «электролтик калит» деб аталадиган воситалар орқали туташтирилади. Айрим ҳолларда, ҳатто стандарт электродни титрланиши керак бўлган эритмага восита жойлаштириб тажрибада ўтказишга ҳам тўғри келади.
Хулоса қилиш мумкинки, электрокимёвий анализлар олиб борилганда, текшириладиган бирикмалар даставвал эритма ҳолига ўтказилиб, электр ўтказувчанлиги хоссалари ўрганилади. Бунда барча эътибор сўзсиз модданинг электрокимёвий потенциаллари қийматига қаратилган десак, ҳатто бўлмайди.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish