Бухоро- 2022 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Полярографик анализ бўйича лаборатория ишлари



Download 1,47 Mb.
bet21/69
Sana24.10.2022
Hajmi1,47 Mb.
#855827
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
1111китоб-АМОНОВ2022 1

5.4. Полярографик анализ бўйича лаборатория ишлари
5.4.1. Рух билан аралашган қўрғошин ва кадмий миқдорини аниқлаш
Рух металида кам миқдорда қўрғошин, кадмий ва бошқа элементлар аралашган бўлади. Рухнинг энг юқори сортларини 0,002 % кадмий қўрғошин бўлади, ц-3, ц-4 маркасида кадмийнинг миқдори 0,2%, қўрғошин миқдори 1-2% гача боради.
Одатда рух водород хлорид кислотасида эритилиб, олинган эритмада полярографик анализ қилинади. Биринчи бўлиб қўрғошин ионлари, кейин кадмий ва охирида рух ионлари қайтарилади. Буларнинг қайтарилищ ярим тўлқинлар потенциаллари -0,44,-0,64 ва -1,02 в.
Стандарт эритмалар тайёрлаш: 25-30 мл ҳажмдага 1:1 нисбатда суюлтирилган азот кислотасида 1 г кадмий метали эритилади ва қайнаш орқали азот оксидлари йўқотилади. Совитилган эритма ўлчов идишига қуйилиб ҳажми 1 л га етказилади. Бундай эритманинг 1 мл. да 1 мг кадмий бўлади.
Қўрғошин учун стандарт эритма худди шундай тайёрланади.
Хлорли рух-«фон» эритмасини тайёрлаш: Бунинг учун 1:2 нисбатда суюлтирилган 500 мл НСд да 100 г рух метали эритилади, эритма совитилади ва 600-700 мл гача совуқ сув билан суюлтирилад. Эритмани қўрғошин ва кадмий ионларини тозалаш мақсадида унга 10-15 г рух кукуни қўшилиб, 15-20 мин. Аралаштириб турилади. Бундан рух метали кадмий ва қўрғошин ионларини эритмадан сиқиб чиқаради:
Zn + Cd2+ = Zn2+ +Cd
Zn + Pb2+= Zn 2+ + Pb
Тозаланган ZnCl эритмаси (чўкма ювилган сувлар ҳам қўшилиб) бошқа идишга қуйилиб, ҳажми 1 л га етказилади.
Полярографик анализ учун, кадмий ва қўрғошиннинг ҳар хил, ZnCl2 нинг бир хил концентрацияли (камида 2 та) эритмалари олинади. бунинг учун, ҳажми 100 мл колбага, қўрғошиннинг стандарт эритмасидан 10 мл, кадмийннг стандарт эритмасидан 3 мл, иккинчи колбага қўрғошиннинг стандарт эритмасидан 20 мл ва кадмийнинг стандарт эритмасидан 5 мл солинади. Иккала колбага ҳам 15 мл концентрланган HCl 20 мл дан «фон» эритма – ZnCl2 эритмаси қўшилади. Демак, биринчи стандарт эритманинг 1 мл да 0,1 мг қўрғошин ва 0,03 мг кадмий, иккинчи стандарт эритманинг 1 мл да 0,2 мг қўрғошин ва 0,05 мг кадмий бўлади.
Анализ қилиниши керак бўлган эритмани тайёрлаш. 250 мл ли конуссимон колбага 5 г рух ва 1:1 нисбатда суюлтирилган HCl дан 50 мл солинади ва унга 5-6 томчи Н2О2 томизилади (рухда бўлиши мумкин бўлган мисни оксидлаш учун) колбани шиша плитка билан ёпиб, рух эриганга қадар иситилади, кейин эритма буғлатиб қуритилади ва совитилгандан сўнг унга 1:1 нисбатда суюлтирилган 75 мл HCl сув қўшилиб яна иситилади. Эритма, иссиқ ҳолда, 250 мл бошқа колбага қуйилади, совитилади ва белгигача сув қўшилади ҳамда яхшилаб аралаштирилади. Ортиқча кислотани буғлантириш, кейин 75 мл HCl қўшиш билан стандарт ва текширилаётган эритмаларнинг кислотали даражаси бир хил бўлишига эришилади. Бундай эритмаларни полярографик анализ қилганда, қўрғошин ва кадмийга тегишли тўлқинларнинг баландлиги фақат уларнинг концентрациясига боғлиқ бўлади. олинган натижаларга асосан абцисса ўқига полярографик тўлқин баландлиги, ордината ўқига қўрғошин ва кадмий учун концентрацияларини қўйиб калибрловчи график чизилади (19- расм)








Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish