Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8 Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар


Олдинги давр хатолари тўғрисида маълумотларни очиб бериш



Download 140,5 Kb.
bet11/12
Sana25.02.2022
Hajmi140,5 Kb.
#309765
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
IAS 08 uzb

Олдинги давр хатолари тўғрисида маълумотларни очиб бериш
49 42 бандни қўллашда, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб беради:
(a) олдинги даврдаги хатонинг хусусияти;
(б) тақдим қилинган ҳар бир олдинги давр учун, амалий имкони борича, тузатишнинг қуйидагилар бўйича суммаси:
(i) молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси; ва
(ii) агар БҲХС 33 “Бир акцияга тўғри келадиган фойда” ушбу тадбиркорлик субъектига тегишли бўлса, бир акцияга тўғри келадиган базавий ва майдалаштирилган фойда;
(в) тақдим қилинган олдинги даврлардан энг дастлабки давр бошига тузатишнинг суммаси; ва
(г) агар ретроспектив қайта ҳисоблашни бирор олдинги давр учун амалга оширишни амалий имкони бўлмаса, бундай вазият бўлишига олиб келган шароитлар ва хато қачондан бошлаб ва қандай қилиб тузатилганлигининг тавсифи.
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд этилган маълумотларни қайтадан очиб бериш шарт эмас.
Ретроспектив қўллаш ва ретроспектив қайта ҳисоблашнинг амалий имкони йўқлиги
50 Баъзи вазиятларда, жорий давр маълумотлари билан қиёсланувчанликка эришиш учун бир ёки ундан ортиқ даврлар учун қиёсий маълумотни тузатишнинг амалий имкони бўлмайди. Масалан, янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллаш (шу жумладан 51-53 бандлардаги талабларига биноан уни олдинги даврларга нисбатан истиқболли равишда қўллаш), ёки олдинги давр хатосини тузатиш учун ретроспектив қайта ҳисоблаш имкониятини яратадиган тарзда маълумотлар олдинги даврларда йиғилмаган бўлиши мумкин, ва бундай маълумотларни қайтадан пайдо қилишни амалий имкони йўқ бўлиши мумкин.
51 Кўпинча операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитлар бўийча тан олинадиган ёки очиб бериладиган молиявий ҳисоботлар элементларига нисбатан қандайдир ҳисоб сиёсатини қўллашда тахминий баҳолашларни қилиш зарур. Тахминий баҳолаш, табиийки, субъектив бўлиши мумкин, ундан ташқари тахминий баҳолашлар ҳисобот даври тугаганидан кейин ўзгариши мумкин. Тахминий баҳолашларни ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллаш ёки олдинги давр хатосини тузатиш учун ретроспектив қайта баҳолашда амалга ошириш эҳтимол қийинроқдир, чунки таъсир қилинган операция, бошқа ҳодиса ёки шароит юзага келганидан кейин кўп вақт ўтган бўлиши мумкин. Аммо, олдинги даврларга тегишли тахминий баҳолашларнинг мақсади жорий даврда қилинган тахминий баҳолашлар, чунончи операция, бошқа ҳодиса ёки шароит юзага келганида мавжуд бўлган вазиятни акс эттириш учун тахминий баҳолашнинг мақсади билан бир хил бўлиб қолади.
52 Шунинг учун, янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллаш ёки олдинги давр хатосини ретроспектив тарзда тузатиш қуйидаги маълумотларни бошқа маълумотлардан фарқлашни талаб этади:
(a) бундай маълумотлар операция, бошқа ҳодиса ёки шароит юзага келган сана(лар)га мавжуд бўлган шароитларни тасдиқлайдиган далилни таъминлайди, ва
(б) мазкур олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар эълон қилиниши учун тасдиқланганида мавжуд бўлган бўлар эди.
Баъзи турдаги тахминий баҳолашлар бўйича (м-н, сезиларли даражада кузатилмайдиган маълумотларга таянган ҳолда ҳаққоний қийматни баҳолаш), бундай хусусиятларга эга бўлган маълумотларни ажратиб олишни амалий имкони бўлмайди. Ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблаш сезиларли даражада баҳолашни талаб этса, ва бу баҳолаш учун юқоридаги иккита турдаги маълумотларни фарқлашни амалий имкони бўлмаса, янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўллаш ёки олдинги давр хатосини ретроспектив равишда тузатишни амалий имкони бўлмайди.
53 Янги ҳисоб сиёсатини қўллашда, ёки олдинги даврлардаги суммаларни тузатишда, ёки раҳбариятнинг олдинги даврларда қандай мақсадлари бўлганлиги тўғрисида тахмин қилишда, ёҳуд олдинги даврда тан олинган, баҳоланган ёки очиб берилган суммаларни тахминий баҳолашда бўлиб ўтган ҳодисалар тўғрисидаги кейинроқ пайдо бўлган ахборотдан фойдаланмаслиги керак. Масалан, тадбиркорлик субъекти олдинги давр хатосини, ходимларнинг касаллик туфайли йиғилган таътиллари бўйича мажбуриятни БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари”га мувофиқ ҳисоблашда, тузатганида, у олдинги даврнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилиниши учун тасдиқланганидан кейин маълум бўлган кейинги даврда кучли грипп сезони бўлиши тўғрисидаги ахборотни инобатга олмайди. Олдинги даврлар учун тақдим қилинган қиёсий маълумотлар ўзгартирилганида сезиларли даражадаги баҳолашлар тез-тез талаб қилиниши факти, қиёсий маълумотларни ишончли қилиб тузатишга тўсқинлик қилмайди.

Download 140,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish