Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8 Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар



Download 140,5 Kb.
bet10/12
Sana25.02.2022
Hajmi140,5 Kb.
#309765
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
IAS 08 uzb

Маълумотларни очиб бериш
39 Тадбиркорлик субъекти жорий даврга таъсир қиладиган ёки келгуси даврларга таъсир қилиши кутилаётган ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришнинг хусусиятини ва суммасини очиб бериши керак, бундан келгуси даврларга бўлган таъсирини, ушбу таъсирни баҳолашни амалий имкони йўқ бўлганида, очиб бериш истисно.
40 Агар келгуси даврларга бўлган таъсир суммаси, ушбу таъсирни баҳолашни амалий имкони йўқ бўлгани туфайли, очиб берилмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу фактни очиб бериши лозим.
Хатолар
41 Хатолар молиявий ҳисоботнинг элементларини тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ёки маълумотларни очиб беришда пайдо бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ёки пул оқимларининг ўзгача тақдим этишга эришиш мақсадида атайлаб қилинган муҳим хатолар ёки муҳим бўлмаган даражадаги бўлган хатолар мавжуд бўлса молиявий ҳисоботлар МҲХСларга мувофиқ тақдим қилинган бўлмайди. Жорий даврда топилган эҳтимолли хатолар молиявий ҳисоботларни чиқаришга рухсат этилишидан олдин тузатилиши керак. Аммо, муҳим хатолар баъзида кейинги давр келмагунча топилмайди, ва ушбу олдинги даврларга тегишли хатолар мазкур кейинги даврнинг молиявий ҳисоботларида тақдим этилган қиёсий маълумотларида тузатилади (42–47 бандларига қаранг).
42 43 бандда зикр этилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик субъекти олдинги даврлардаги муҳим хатоларни, улар топилганидан кейин эълон қилиниши учун тасдиқланган молиявий ҳисоботларнинг биринчи тўпламида, ретроспектив тарзда қуйидагича тузатиши лозим:
(a) хато пайдо бўлган, тақдим этилган олдинги давр(лар) учун қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш йўли билан; ёки
(б) агар хато тақдим этилган олдинги даврларнинг энг даслабки давридан олдин юзага келган бўлса, олдинги тақдим этилган даврларнинг энг даслабки давридаги активлар, мажбуриятлар ва капиталнинг бошланғич қолдиқларини қайта ҳисоблаш йўли билан.
Ретроспектив қайта ҳисоблашдаги чекловлар
43 Олдинги давр хатоси ретроспектив қайта ҳисоблаш йўли билан тузатилиши керак, бундан хатонинг бирор-бир даврга тегишли таъсирини ёки йиғилган таъсирини аниқлашни амалий имкони йўқ бўлган ҳолатлар истисно.
44 Хатонинг тақдим қилинган бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлар учун қиёсий маълумотга нисбатан бирор-бир даврга тегишли бўлган таъсирини аниқлашни амалий имкони бўлмаганида, тадбиркорлик субъекти ретроспектив қайта ҳисоблашни амалий имкони бўлган даврлардан энг биринчи давридаги (бу жорий давр ҳам бўлиши мумкин) активларнинг, мажбуриятларнинг ва капиталнинг бошланғич қолдиқларини қайта ҳисоблаши лозим.
45 Жорий даврнинг бошида хатонинг ҳамма олдинги даврларга бўлган йиғилган таъсирини аниқлашни амалий имкони бўлмаганида, тадбиркорлик субъекти қайта ҳисоблашни амалий имкони пайдо бўлган энг дастлабки санадан бошлаб хатони истиқболли равишда тузатиш мақсадида қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаши керак.
46 Олдинги давр хатосини тузатиш суммаси хато топилган давр учун фойда ёки зарарда акс эттирилмайди. Олдинги даврлар тўғрисида тақдим этилган ҳар қандай ахборот, шу жумладан молиявий маълумотларнинг умумлашмаси, имкони борича олдинроқ даврдан бошлаб қайта ҳисобланади.
47 Ҳамма олдинги даврлар учун хато суммасини аниқлашни амалий имкони бўлмаганида (м-н, ҳисоб сиёсатини қўллашдаги хато), тадбиркорлик субъекти, 45 бандга мувофиқ, қиёсий маълумотларни хато суммасини аниқлашни амалий имкони пайдо бўлган энг дастлабки санасидан бошлаб истиқболли равишда қайта ҳисоблайди. Шу туфайли, у активлар, мажбуриятлар ва капитални қайта ҳисоблашнинг йиғилган суммасининг ушбу санадан олдин пайдо бўладиган қисмини инобатга олмайди. 50–53 бандларида хатони бир ёки ундан ортиқ даврлар учун тузатишни қандай ҳолатларда имкони йўқ бўлиши бўйича кўрсатмалар келтирилган.
48 Хатоларни тузатиш ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришлардан фарқланади. Ҳисоблаб чиқилган баҳолар ўз моҳияти бўйича тахминий қийматлар бўлиб, қўшимча ахборот маълум бўлиши билан қайта кўриб чиқилиши талаб этилиши мумкин. Масалан, шартли ҳодиса натижасида тан олинадиган фойда ёки зарар хатони тузатиш бўлиб ҳисобланмайди.

Download 140,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish