Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8 Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар



Download 140,5 Kb.
bet5/12
Sana25.02.2022
Hajmi140,5 Kb.
#309765
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
IAS 08 uzb

(iii) бетараф, яъни холис;
(iv) эҳтиёткор; ва
(v) барча муҳим жиҳатларда тўлиқ.
11 Юқоридаги 10-бандда зикр қилинганидек мулоҳаза қилишда, раҳбарият қуйидаги манбаларга қараши ва уларнинг қўлланилиши мумкинлигини пасайиб борувчи тартибда кўриб чиқиши керак:
(a) МҲХСларда шунга ўхшаш ёки боғлиқ масалаларга тегишли талаблар; ва
(б) Концептуал асосда3 келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифлари, тан олиш мезонлари ва баҳолаш концепциялари.
12 Юқоридаги 10-бандда зикр қилинганидек мулоҳаза қилишда, раҳбарият, шунингдек, стандартларни ўрнатадиган ва бухгалтерия ҳисоби бўйича стандартларни ишлаб чиқишда ўхшаш концептуал асосдан, бошқа бухгалтерлик адабиётлардан ва ушбу соҳада қабул қилинган амалиётлардан фойдаланадиган бошқа идоралар томонидан энг сўнгги чиқарилган стандарт тусидаги хужжатларни, улар 11 бандда келтирилган манбаларга зид келмаслиги шарти билан, эътиборга олиши мумкин.
Ҳисоб сиёсатларининг изчиллиги
13 Тадбиркорлик субъекти ўхшаш операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга тегишли ҳисоб сиёсатларини изчил равишда танлаши ва қўллаши керак, агар қандайдир МҲХС моддаларнинг ҳар хил ҳисоб сиёсатлари тўғри келиши мумкин бўлган тоифаларга бўлинишини алоҳида талаб этмаса ёки рухсат этмаса. Агар қандайдир МҲХС моддаларнинг бундай тоифаларга бўлинишини талаб этса ёки рухсат этса, бундай ҳар бир тоифага тегишли бўлган ҳисоб сиёсати изчил равишда танланиши ва қўлланилиши керак.
Ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришлар
14 Тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини фақат қўйидаги ҳолларда ўзгартириши керак:
(a) агар ўзгартириш МҲХС томонидан талаб этилса; ёки
(б) агар ўзгартиришнинг натижасида молиявий ҳисоботларда тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатига, молиявий натижаларига ёки пул оқимларига операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва шароитларнинг таъсири тўғрисида ишончли ва ўринлироқ маълумотлар акс эттирилса.
15 Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар тадбиркорлик субъектининг ҳар хил даврларга тегишли молиявий ҳисоботларини унинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларидаги тенденцияларни аниқлаш учун таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак. Шунинг учун, бир давр мобайнида ҳамда даврдан-даврга бир хил ҳисоб сиёсатлари қўлланилади, токи ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш 11 бандда келтирилган мезонларнинг биттасига жавоб бермагунича.

Download 140,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish