Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8 Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар



Download 140,5 Kb.
bet1/12
Sana25.02.2022
Hajmi140,5 Kb.
#309765
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
IAS 08 uzb


БҲХС 8

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8
Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар

Мақсади
1 Ушбу Стандартнинг мақсади ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартириш учун мезонларни ўрнатиш ҳамда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатишни ҳисобга олиш тартибини ва уларга тегишли очиб бериладиган маълумотларни белгилашдан иборатдир. Ушбу Стандарт тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган ахборотнинг ўринлилиги ва ишончлилиги ҳамда бу молиявий ҳисоботларнинг даврларо ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан қиёсланувчанлигини оширишга қаратилган.
2 Ҳисоб сиёсатини очиб бериш бўйича талаблар, бундан ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни очиб беришни истисно қилган ҳолатда, БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”да ўрнатилган.
Қўллаш доираси
3 Ушбу Стандарт ҳисоб сиёсатини танлашда ва қўллашда, шунингдек ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришларни ва олдинги давр хатоларини тузатишни ҳисобга олишда қўлланилиши керак.
4 Олдинги давр хатоларини тузатишнинг ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни қўллаш учун қилинган ретроспектив тузатишларнинг солиқларга бўлган таъсири БҲХС 12 “Фойда солиқлари”га мувофиқ ҳисобга олинади ва очиб берилади.
Таърифлар
5 Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:
Ҳисоб cиёсати – бу тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ва тақдим этишда қўлланиладиган муайян тамойиллар, усуллар, одатлар, қоидалар ва амалиётлардир.
Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгариш - активлар ва мажбуриятларнинг жорий ҳолатини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган, келгусида кутилаётган манфаат ва мажбуриятларни баҳолаш натижасида, актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматини, ёки активдан даврий фойдаланиш суммасини тузатишдир. Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришлар янги маълумотлар олиниши ёки янги ҳодисалар рўй бериши натижасида юзага келади, ва, шу сабабдан, хатоларни тузатиш бўлиб ҳисобланмайди.
Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХСлар) Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартлари бўйича Кенгаш (БҲХСК) томонидан чиқарилган стандартлар ва шарҳлардир. Улар қуйидагилардан иборат:
(a) Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари;
(б) Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартлари;
(в) МҲХСларга Шарҳлар бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан чиқарилган шарҳлар; ва
(г) Шарҳлар бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган шарҳлар.1


Download 140,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish