16 Қуйидагилар ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бўлиб ҳисобланмайди:
(a) олдин содир бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитлардан моҳияти бўйича фарқланадиган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитларга нисбатан қандайдир ҳисоб сиёсатини қўллаш; ва
(б) олдин содир бўлмаган ёки аҳамиятсиз даражадаги бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитларга нисбатан янги ҳисоб сиёсатини қўллаш.
17 МҲХС 16 “Асосий воситалар” ёки МҲХС 38 “Номоддий активлар”га мувофиқ активларни қайта баҳолаш сиёсатини биринчи марта қўллаш – мазкур стандартга мувофиқ эмас, балки МҲХС 16 ёки МҲХС 38га мувофиқ қайта баҳолаш сифатида қараладиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бўлиб ҳисобланади.
18 19–31 бандлар 17 бандда кўрсатилган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларни қўллаш
19 23 бандда зикр этилган истисно ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда:
(a) тадбиркорлик субъекти қандайдир МҲХСни биринчи марта қўллаши натижасида юзага келадиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ушбу МҲХСда белгиланган, агар белгиланган бўлса, махсус ўтиш қоидаларига мувофиқ ҳисобга олиши керак; ва
(б) агар қандайдир МҲХСда қилинаётган ўзгаришга тегишли бўлган махсус ўтиш қоидалари белгиланмаган бўлиб, тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСни биринчи марта қўллаш пайтида ҳисоб сиёсатини ўзгартирса, ёки у ҳисоб сиёсатини иҳтиёрий равишда ўзгартирса, бунда ушбу тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ретроспектив тарзда қўллаши керак.
20 Мазкур стандарт мақсадларида, қандайдир МҲХСни мудатидан олдин қўллаш - ҳисоб сиёсатини ихтиёрий равишда ўзгартириш бўлиб ҳисобланмайди.
21 Қандайдир операция, бошқа ҳодиса ёки шароитга нисбатан аниқ қўлланиладиган МҲХС мавжуд бўлмаганида, раҳбарият, 12 бандга мувофиқ, стандартларни ўрнатадиган ва бухгалтерия ҳисоби бўйича стандартларни ишлаб чиқишда ўхшаш концептуал асосдан фойдаланидиган бошқа идораларининг энг сўнгги чиқарилган стандарт тусидаги хужжатларида кўрсатилган ҳисоб сиёсатини қўллаши мумкин. Агар, бу каби хужжатга ўзгартиришлар киритилганидан кейин, тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини ўзгартиришга қарор қилса, бундай ўзгартириш ҳисоб сиёсатини ихтиёрий равишда ўзгартириш сифатида ҳисобга олинади ва очиб берилади.
Ретроспектив қўллаш
22 23 бандда зикр этилган истисно ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш 19(a) ёки (б) бандларига мувофиқ ретроспектив тарзда қўлланилганида, тадбиркорлик субъекти тақдим қилинган олдинги даврларнинг энг дастлабки даври учун ушбу ўзгариш таъсир қилган капиталдаги таркибий қисмларнинг бошланғич қолдиқларига ва ҳар битта тақдим қилинган олдинги давр учун очиб берилган бошқа қиёсий маълумотларга, худди янги ҳисоб сиёсати ҳамма вақт қўлланилганидек қилиб, тузатиш киритиши керак.
Ретроспектив қўллашдаги чекловлар
23 Ретроспектив қўллаш 19(a) ёки (б) бандлари билан талаб қилинганида, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ретроспектив тарзда қўлланилиши керак, бундан ўзгаришнинг бирор-бир даврга тегишли таъсирини ёки йиғилган таъсирини аниқлашни амалий имкони йўқ бўлган ҳолатлар мустасно.
24 Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг тақдим қилинган бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлар учун қиёсий маълумотга нисбатан бирор-бир даврга тегишли бўлган таъсирини аниқлашни амалий имкони йўқ бўлганида, тадбиркорлик субъекти янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллашни амалий имкони бўлган даврлардан энг биринчи даври, бу жорий давр ҳам бўлиши мумкин, бошига бўлган активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматига нисбатан қўллаши керак, ҳамда ушбу даврдаги капиталнинг таъсир қилинган ҳар қандай таркибий қисмининг бошланғич қолдиғига тегишли тузатиш киритиши лозим.
25 Жорий даврнинг бошида янги ҳисоб сиёсатини ҳамма олдинги даврларга нисбатан қўллашнинг йиғилган таъсирини аниқлашни амалий имкони бўлмаса, тадбиркорлик субъекти янги ҳисоб сиёсатини қўллашни амалий имкони пайдо бўлган энг дастлабки санадан бошлаб истиқболли қўллаш мақсадида, қиёсий маълумотларга тузатиш киритиши керак.
26 Тадбиркорлик субъекти янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўллаганида, у янги ҳисоб сиёсатини олдинги даврлар учун қиёсий маълумотларга нисбатан имкони борича энг дастлабки давридан бошлаб қўллайди. Олдинги даврга нисбатан янги ҳисоб сиёсатини қўллашни амалий имкони йўқ бўлади, токи ушбу давр учун молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилган суммаларининг бошланғич ва якуний қолдиқларига бўлган йиғилган таъсирни аниқлашни амалий имкони бўлмагунча. Молиявий ҳисоботларда тақдим қилинган олдинги даврларга тегишли бўлган, келиб чиқадиган тузатишнинг суммаси тақдим қилинган олдинги даврлардан энг дастлабки давридаги капиталнинг таъсир қилинган ҳар бир таркибий қисмининг бошланғич қолдиғига олиб борилади. Одатда, тузатиш тақсимланмаган фойдага қиритилади. Аммо, тузатиш капиталнинг бошқа қисмига қилиниши ҳам мумкин (масалан, МҲХСга риоя қилиш мақсадида). Олдинги даврларга тегишли ҳар қандай бошқа ахборот, масалан молиявий маълумотларнинг олдинги даврлар учун умумлашмаси, ҳам имкони борича олдинроқ даврдан бошлаб тузатилади.
27 Агар тадбиркорлик субъекти янги ҳисоб сиёсатини ҳамма олдинги даврларга нисбатан қўллашнинг йиғилган таъсирини аниқлай олмаганлиги сабабли, ушбу сиёсатни ретроспектив тарзда қўллашни амалий имкони бўлмаса, унда бу тадбиркорлик субъекти 25 бандга мувофиқ, янги ҳисоб сиёсатини қўллашни амалий имкони бор бўлган энг дастлабки даврнинг бошидан бошлаб истиқболли равишда қўллайди. Шунинг учун у активлар, мажбуриятлар ва капиталга бўлган, ушбу санадан олдин юзага келадиган йиғилган тузатишнинг қисмини ҳисобга олмайди. Ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритиш рухсат этиладики, ҳаттоки агар ушбу сиёсатни ҳар қандай олдинги даврга нисбатан истиқболли қўллашни амалий имкони бўлмаса. 50–53 бандларда қайси ҳолатларда янги ҳисоб сиёсатини бир ёки ундан кўпроқ олдинги даврларга нисбатан қўллашни амалий имкони бўлмаслиги бўйича кўрсатмалар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |