“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 


152 
 
5- Мавзу. Баҳолашни ҳисобга олувчи стандартларининг тавсифи 
 
5.1. БҲХС (IAS) 36 “Активларнинг қадрсизланиши” 
Мазкур Стандартнинг мақсади тадбиркорлик субъекти томонидан 
қўлланиладиган шундай тартибларни белгилашдан иборатки, бунда унинг 
активлари уларнинг қопланадиганқопланадиган қийматдан ортиқ бўлмаган 
суммада ҳисобга олинганлиги таъминланади. Актив унинг баланс қиймати 
активдан фойдаланиш ёки уни сотиш орқали қопланадиган суммадан ошса, 
ушбу актив ўзининг қопланадиган қийматидан ортиқ суммада ҳисобга олинган 
бўлади. Агарда ушбу ҳолат юз берса, актив қадрсизланган деб ҳисобланади ва 
мазкур Стандарт тадбиркорлик субъектидан қадрсизланиш зарарини тан 
олишни талаб етади. Ушбу Стандарт тадбиркорлик субъекти қадрсизланиш 
зарарини қачон қайта тиклаши кераклигини ҳамда очиб берилиши лозим 
бўлган маълумотларни белгилайди. 
Мазкур стандарт қуйидагилардан ташқари барча активларнинг 
қадрсизланишини ҳисобга олишда қўлланилиши лозим:
(а) товар-моддий заҳиралар (БҲХС 2 «Товар-моддий заҳиралар” га 
қаранг); 
(б) қурилиш шартномаларидан юзага келадиган активлар (БҲХС 11 
«Қурилиш шартномалари» га қаранг); 
(в) муддати кечиктирилган солиқ активлари (БҲХС 12 «Фойда 
солиқлари» га қаранг); 
(г) ходимларга ҳақларни тўлашдан юзага келадиган активлар (БҲХС 19 
«Ходимларнинг даромадлари»га қаранг); 
(д) МҲХС 9 «Молиявий инструментлар» нинг қўллаш доирасида бўлган 
молиявий активлар; 
(е) ҳаққоний қийматда баҳоланган инвестицион мулк (БҲХС 40 
«Инвестицион мулк» га қаранг); 
(ж) чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматда 
баҳоланган ва қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар 
(БҲХС 41 «Қишлоқ хўжалиги» га қаранг); 
(з) МҲХС 4 «Суғурта шартномалари» нинг қўллаш доирасидаги суғурта 
шартномалари остида суғурталовчининг шартномавий ҳуқуқларидан юзага 
келадиган муддати кечиктирилган сотиб олиш харажатлари ва номоддий 
активлар; ва 
(и) МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва 
давом еттирилмайдиган фаолият” га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида 
таснифланган узоқ муддатли активлар (ёки чиқиб кетиш гуруҳлари). 
Мазкур Стандарт товар-моддий заҳираларга, қурилиш шартномаларидан 
юзага келадиган активларга, муддати кечиктирилган солиқ активларига, 
ходимларга ҳақларни тўлашдан юзага келадиган активларга, ёки сотишга 
мўлжалланган сифатида таснифланган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида 
таснифланган чиқиб кетиш гуруҳларига киритилган) активларга нисбатан 


153 
қўлланилмайди, чунки ушбу активлар учун ўринли бўлган жорий МҲХСлар 
ушбу активларни тан олиш ва баҳолашга нисбатан талабларни қамраб олади. 
Мазкур Стандарт қуйидагича таснифланган молиявий активларга 
нисбатан қўлланилади:
(а) МҲХС 10 «Жамланган молиявий ҳисоботлар» да таърифланган шўъба 
тадбиркорлик субъектлари; 
(б) МҲХС 
28 
«Қарам 
тадбиркорлик 
субъектлари ва 
қўшма 
корхоналардаги инвестициялар» да таърифланган қарам тадбиркорлик 
субъектлари; ва 
(в) МҲХС 11 «Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар» да 
таърифланган қўшма корхоналар. 
Бошқа молиявий активларнинг қадрсизланиши бўйича МҲХС 39 га 
мурожаат етинг. 
Мазкур Стандарт МҲХС 9 нинг қўллаш доирасида бўлган молиявий 
активларга, БҲХС 40 нинг қўллаш доирасидаги ҳаққоний қийматда баҳоланган 
инвестицион мулкка, ёки БҲХС 41 нинг қўллаш доирасидаги чиқиб кетиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматда баҳоланган ва қишлоқ 
хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активларга нисбатан қўлланилмайди. 
Бироқ, мазкур Стандарт МҲХС 16 «Асосий воситалар» ва МҲХС 38 
«Номоддий активлар» даги қайта баҳолаш модели каби бошқа Стандартларга 
мувофиқ қайта баҳоланган қийматда (яъни ҳар қандай кейинги жамғарилган 
ескириш суммаси ва кейинги йиғилган қадрсизланиш зарарлари чегирилган 
ҳолда қайта баҳолаш санасидаги ҳаққоний қийматда) ҳисобга олинган 
активларга нисбатан қўлланилади. Активнинг ҳаққоний қиймати билан унинг 
чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ўртасидаги ягона 
фарқ активнинг чиқиб кетишига тегишли бевосита қўшимча харажатлардир. 
(а) 
Агарда чиқиб кетиш харажатлари сезиларсиз бўлса, қайта 
баҳоланган активнинг қопланадиган қиймат унинг қайта баҳоланган қийматига 
яқинроқ, ёки ундан кўпроқ, бўлади. Бундай ҳолатда, қайта баҳолаш талаблари 
қўлланилгандан сўнг, қайта баҳоланган актив қадрсизланган бўлиш еҳтимоли 
мавжуд емас ва қопланадиган қийматнинг баҳоланиши шарт емас. 
(б) 
Агарда чиқиб кетиш харажатлари сезиларсиз бўлмаса, қайта 
баҳоланган активнинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний 
қиймати унинг ҳаққоний қийматидан камроқ бўлади. Шу туфайли, қайта 
баҳоланган актив қадрсизланади, агарда унинг фойдаланишдаги қиймати унинг 
қайта баҳоланган қийматидан камроқ бўлса. Бундай ҳолатда, қайта баҳолаш 
талаблари қўлланилгандан сўнг, тадбиркорлик субъекти ушбу Стандартни 
актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун қўллайди. 
Актив қадрсизланган бўлади, қачонки унинг баланс қиймати унинг 
қопланадиган қийматдан ошса. Агарда ушбу ишоралардан бири мавжуд бўлса, 
тадбиркорлик субъектидан қопланадиган қийматнинг расмий баҳоланишини 
аниқлаш талаб етилади. Стандарт тадбиркорлик субъектидан қопланадиган 
қийматнинг расмий баҳоланишини аниқлашни талаб етмайди, агарда 
қадрсизланиш зарарининг ҳеч қандай ишораси мавжуд бўлмаса. 


154 
Тадбиркорлик субъекти ҳар бир ҳисобот даври охирида актив 
қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор ишораси мавжудлигини 
текшириши лозим. Агарда бирор бундай ишора мавжуд бўлса, тадбиркорлик 
субъекти активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим. 
Қадрсизланишнинг ҳар қандай ишораси мавжуд бўлишидан қатъий назар, 
тадбиркорлик субъекти:
(а) 
ноаниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий активни ёки ҳануз 
фойдаланишда бўлмаган номоддий активни қадрсизланишга ҳар йили 
текшириши лозим, бунда унинг баланс қиймати унинг қопланадиган қиймати 
билан таққосланади. Ушбу қадрсизланиш текшируви йиллик давр мобайнида 
ҳар қандай пайтда амалга оширилиши мумкин, бироқ шундай шарт биланки, у 
ҳар йили бир хил пайтда амалга оширилади. Турли хил номоддий активлар 
турли пайтларда қадрсизланишга текширилиши мумкин. Бироқ, бундай 
номоддий актив дастлаб жорий йиллик даврда тан олинган бўлса, ушбу 
номоддий актив жорий йиллик давр охиридан олдин қадрсизланишга 
текширилиши лозим.
(б) 
бизнес бирлашувида сотиб олинган гудвиллни ҳар йили 
қадрсизланишга текшириши лозим. 
Номоддий актив фойдаланишда мавжуд бўлган ҳолатга нисбатан актив 
фойдаланишда мавжуд бўлишидан олдинги ҳолатда, номоддий активнинг ўз 
баланс қийматини тиклаш учун йетарли келгуси иқтисодий манфаатлар 
келтириш қобилияти одатда юқорироқ ноаниқликка дучор бўлади. Шу туфайли, 
мазкур Стандарт тадбиркорлик субъектидан ҳануз фойдаланишда бўлмаган 
номоддий активнинг баланс қийматини, камида ҳар йили, қадрсизланишга 
текширишни талаб етади. 
Актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор ишораси 
мавжудлигини текширишда, тадбиркорлик субъекти, камида, қуйидаги 
ишораларни кўриб чиқиши лозим:
Маълумотларнинг ташқи манбалари: 
(а) 
шундай кузатиладиган ишоралар мавжудки, бунда активнинг 
қиймати вақт ўтиши ёки меъёрий фойдаланиш натижасида кутилиши мумкин 
бўлган камайишга нисбатан давр мобайнида сезиларли даражада камайган. 
(б) 
тадбиркорлик субъектига нисбатан салбий таъсирга ега жиддий 
ўзгаришлар тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатадиган технологик, бозор, 
иқтисодий ёки юридик муҳитда ёки актив тегишли бўлган бозорда давр 
мобайнида содир бўлди, ёки яқин келажакда содир бўлади. 
(в) 
бозор фоиз ставкалари ёки инвестициялар бўйича бошқа бозор 
фойдалилик кўрсаткичлари давр мобайнида ошди ва ушбу ошишларнинг 
фойдаланишдаги активнинг қийматини ҳисоблашда қўлланилган дисконт 
ставкасига таъсир етиш ҳамда активнинг қопланадиган қийматини аҳамиятли 
камайтириш еҳтимоли мавжуд. 
(г) 
тадбиркорлик субъектининг соф активларининг баланс қиймати 
унинг бозор капитализациясидан кўпроқдир. 
Маълумотларнинг ички манбалари: 


155 
(д) 
активнинг маънавий ескириши ёки жисмоний шикастланишига 
далил мавжуд. 
(е) 
тадбиркорлик субъектига нисбатан салбий таъсирга ега жиддий 
ўзгаришлар активдан фойдаланилган ёки фойдаланилиши кутилган даражада, 
ёки ундан фойдаланиш ҳолатида, давр мобайнида содир бўлди, ёки яқин 
келажакда 
содир 
бўлиши 
кутилади. 
Ушбу 
ўзгаришлар 
активдан 
фойдаланилмаган ҳолатни, актив тегишли бўлган фаолиятни тўхтатиш ёки 
қайта ташкил етиш режаларини, активни аввал кутилган санадан олдин 
ҳисобдан чиқариш режаларини ва активнинг фойдали хизмат муддатини 
ноаниқдан аниқ сифатига қайта баҳолашни ўз ичига олади. 
(ж) 
активнинг ишлатилишидан иқтисодий натижалар кутилганидан 
салбийроқ бўлганлигини, ёки бўлишини, кўрсатадиган далил ички ҳисобот 
асосида аниқланган. 
(з) 
шўъба тадбиркорлик субъекти, қўшма корхона ёки қарам 
тадбиркорлик субъектидаги инвестиция учун, инвестор инвестиция бўйича 
дивидендни тан олади ва шундай далил мавжудки, бунда: 

алоҳида молиявий ҳисоботлардаги инвестициянинг баланс қиймати 
жамланган 
молиявий 
ҳисоботлардаги 
инвестиция 
объектининг 
соф 
активларининг, жумладан тегишли гудвиллнинг, баланс қийматларидан ошади; 
ёки 

дивиденд еълон қилинган даврда дивиденд шўъба тадбиркорлик 
субъекти, қўшма корхона ёки қарам тадбиркорлик субъектининг жами 
умумлашган даромадидан ошади. 
Тадбиркорлик субъекти актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг 
бошқа ишораларини аниқлаши мумкин ва улар тадбиркорлик субъектидан 
активнинг қопланадиган қийматни аниқлашни, ёки гудвилл ҳолатида, 
қадрсизланиш текширувини амалга оширишни ҳам талаб етиши мумки. 
Актив қадрсизланган бўлиш мумкинлигини кўрсатадиган ички ҳисобот 
далили қуйидагиларнинг мавжудлигини ўз ичига олади: 
(а) 
активни сотиб олиш бўйича пул оқимлари, ёки ундан фойдаланиш 
ёки уни сақлаш учун кейинчалик зарур бўладиган пул маблағларининг дастлаб 
режалаштирилган бюджет маблағларидан сезиларли даражада кўпроқ бўлиши; 
(б) 
актив бўйича ҳақиқий соф пул оқимларининг ёки операцион фойда 
ёки зарарнинг режалаштирилган бюджет кўрсаткичларига нисбатан сезиларли 
тарзда салбий бўлиши; 
(в) 
актив бўйича режалаштирилган соф пул оқимларининг ёки 
операцион фойданинг сезиларли даражада камайиши ёки режалаштирилган 
зарарнинг сезиларлаи даражада кўпайиши; ёки 
(г) 
жорий давр суммалари келгуси давр учун режалаштирилган 
суммалар билан жамланганида актив бўйича операцион зарарлар ёки соф пул 
чиқимлари пайдо бўлиши. 
Стандарт ноаниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий актив ёки 
ҳануз фойдаланишда бўлмаган номоддий актив ва гудвилл қадрсизланишга 
камида ҳар йили текширилишини талаб етади. Масалан, агарда олдинги ҳисоб-


156 
китоблар активнинг қопланадиган қиймат унинг баланс қийматидан сезиларли 
тарзда кўпроқ бўлганини акс еттирса, тадбиркорлик субъекти ушбу фарқни 
юқотиши мумкин бўлган ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмаганда активнинг 
қопланадиган қийматни қайта баҳолаши зарур емас. 
 
Стандарт қопланадиган қийматни активнинг ёки пул маблағларини ҳосил 
қиладиган бирликнинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний 
қиймати билан унинг фойдаланишдаги қиймати ўртасидаги юқорироғи 
сифатида таърифлайди. Ушбу талаблар «актив» атамасидан фойдаланади, аммо 
улар алоҳида активга ёки пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка 
нисбатан тенг тарзда қўлланилади. 
Ҳам чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги активнинг ҳаққоний 
қийматини ҳам унинг фойдаланишдаги қийматини аниқлаш ҳар доим ҳам зарур 
емас. Агарда ушбу суммаларнинг бири активнинг баланс қийматидан ошса, 
актив қадрсизланмаган бўлади ва иккинчи суммани баҳолаш зарур бўлмайди. 
Ҳаттоки маълум актив учун фаол бозордаги белгиланган нарх мавжуд 
бўлмаса ҳам, чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни 
баҳолаш мумкин бўлади. Бироқ, айрим ҳолатларда чиқиб кетиш харажатлари 
чегирилгандаги ҳаққоний қийматни баҳолаш имконияти бўлмаслиги мумкин, 
чунки жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари 
ўртасида активни сотиш бўйича одатий операциянинг содир бўлиши мумкин 
бўлган нархни ишончли баҳолаш учун асос мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолатда, 
тадбиркорлик субъекти активнинг фойдаланишдаги қийматидан унинг 
қопланадиган қиймат сифатида фойдаланиши мумкин. 
Агарда активнинг фойдаланишдаги қиймати унинг чиқиб кетиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматидан аҳамиятли тарзда ошишига 
кутиш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаса, активнинг чиқиб кетиш харажатлари 
чегирилгандаги ҳаққоний қийматидан унинг қопланадиган қиймат сифатида 
фойдаланиш мумкин. Бу кўп ҳолларда сотиш учун мўлжалланган актив 
ҳолатида бўлади. Бунга сабаб шуки, сотиш учун мўлжалланган активдан унинг 
сотилишига қадар узлуксиз фойдаланишдан келадиган келгуси пул оқимлари 
сезиларсиз бўлиш еҳтимоли туфайли, активнинг фойдаланишдаги қиймати 
асосан сотишдан олинадигансоф тушумлардан ташкил топади. 
Алоҳида актив бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган 
пул киримларидан катта даражада мустақил бўлган пул киримларини юзага 
келтирмаган ҳолатдан ташқари ҳолатларда, қопланадиган қиймат алоҳида актив 
учун аниқланади. Агарда ушбу ҳолат юз берса, қопланадиган қиймат актив 
тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қиладиган бирлик учун аниқланади, 
бунда:
(а) 
активнинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний 
қиймати унинг баланс қийматидан кўпроқ бўлмагунча; ёки 
(б) 
активнинг фойдаланишдаги қиймати унинг чиқиб кетиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматига яқин бўлган ҳолда 
баҳоланиши ва чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати 
баҳоланиши мумкин бўлмагунча. 


157 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish