143
қатъий назар.
Ҳодисалар ёки ҳолатлар сотувни тугаллаш даврини бир йилдан ортиқ
муддатга узайтириши мумкин. Сотувни тугаллаш учун талаб етилган даврнинг
узайтирилиши активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш учун
мўлжалланган сифатида таснифланишидан тўсмайди, агарда муддатини
узайтиришга тадбиркорлик субъектининг назоратидан ташқарида бўлган
ҳодисалар ёки ҳолатлар сабаб бўлса ва тадбиркорлик субъекти активни (ёки
ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш бўйича ўз режасини сақлаб қолиши
тўғрисида йетарлича далил мавжуд бўлса. Сотув операциялари узоқ муддатли
активларни бошқа узоқ муддатли активларга айирбошлашларни ўз ичига олади,
қачонки айирбошлаш БҲХС 16 “Асосий воситалар” га мувофиқ тижорий
моҳиятга ега бўлса.
Қачонки тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан
чиқариш гуруҳини) фақатгина уни кейин ҳисобдан чиқариш мақсади билан
сотиб олса, у узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиб
олиш санасида сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифлаши лозим.
Қачонки тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан
чиқариш гуруҳини) мулк егаларига тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилса,
актив (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳи) мулк егаларига тақсимот учун
мўлжалланган сифатида таснифланади. Бундай ҳолат бўлиши учун, активлар
ўзларининг жорий ҳолатида бевосита тақсимланиш учун мавжуд бўлиши шарт
ва тақсимлаш юқори еҳтимолга ега бўлиши шарт. Тақсимлаш юқори еҳтимолли
бўлиши учун, тақсимлашни тугаллаш чоралари ташаббуси амалга оширилган
бўлиши шарт ва таснифлаш санасидан бошлаб бир йил ичида тугалланиши
кўзда тутилиши керак. Тақсимлашни тугаллаш учун талаб етилган чоралар
шуни кўрсатиши лозимки, тақсимлашга нисбатан йирик ўзгаришлар амалга
оширилишининг ёки тақсимлаш бекор қилинишининг еҳтимоли жуда кам.
Акциядорларнинг тасдиқлаш еҳтимоли (агарда қонунчиликда талаб етилса)
тақсимлаш юқори еҳтимолли бўлишини баҳолашнинг қисми сифатида кўриб
чиқилиши керак.
Тадбиркорлик субъекти фойдаланилиши тўхтатиладиган узоқ муддатли
активларни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш учун мўлжалланган
сифатида таснифламаслиги лозим. Бунга сабаб шуки, унинг баланс қиймати
асосан уклуксиз фойдаланишдан қопланади. Фойдаланилиши тўхтатиладиган
узоқ муддатли активлар (ҳисобдан чиқариш гуруҳлари) ўзларининг иқтисодий
фойдаланиш муддатлари охирига қадар фойдаланиладиган узоқ муддатли
активларни (ҳисобдан чиқариш гуруҳларини) ҳамда сотиладиган емас, балки
ёпиладиган узоқ муддатли активларни (ҳисобдан чиқариш гуруҳларини) ўз
ичига олади.
Тадбиркорлик субъекти фойдаланишдан вақтинчалик озод етилган узоқ
муддатли активни худдики ундан фойдаланиш тўхтатилгандек ҳисобга
олмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: