Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Ҳақ эвазига харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи



Download 270,26 Kb.
bet61/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Ҳақ эвазига харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи қопланадиган (ҳисобга олишга қабул қилинадиган) солиқларни чегирган ҳолда шартномага ёки уларнинг харид қилинганлиги, ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ етказиб берувчига (сотувчига) тўланадиган сумма ҳамда унга товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қўшган ҳолда аниқланади.
Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тегишли харажатларни қўшган ҳолда, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.
Шунингдек, чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захираларни таннархи 22-сон БҲМС га мувофиқ аниқланади.
Корхонанинг устав капиталига улуш сифатида олинган товар-моддий захираларнинг таннархи, агар қонун ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, корхона таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган қиймат асосида аниқланади. Агар ташкилот томонидан товар-моддий захиралар устав капиталига улуш сифатида олинаётганда товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тегишли харажатлар мавжуд бўлса, товар-моддий захираларнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига оширилади.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда устав фонди (устав капили) га таъсисчиларнинг қўйилмалари (улуши) сифатида пул, қимматли қоғозлар, бошқа нарса ёки мулкий ҳуқуқлар, ёки пулда баҳоси мавжуд бўлган бошқа бериладиган ҳуқуқлар бўлиши мумкин.
Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини тўлаш қонунчиликда ўрнатилган тартибда пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда баҳоси мавжуд бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий) амалга оширилади. Жамиятнинг акцияларини тўлаш шакли уларни таъсис этишда жамиятни таъсис этиш шартномаси (қайта ташкил этиш қарори) да ёки жамиятнинг уставида, қўшимча акция ва бошқа қимматли қоғозлар чиқаришда эса уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда белгиланади.
Улушларни пулсиз маблағлар билан тўланганда қонунчиликда қуйидагилар назарда тутилган:
- хусусий корхоналарда мулкдор устав капиталига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди («Хусусий корхона тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 12-моддаси);
- масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда иштирокчилар ва қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 15-моддаси);
- акциядорлик жамиятларида жамиятни таъсис этиш чоғида акцияга тўланадиган ҳақ сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳоси таъсисчилар ўртасидаги келишувга мувофиқ аниқланади. Агар жамиятнинг шу йўсинда сотиб олинаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз (200) бараваридан кўпни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи корхона томонидан чиқарилиши зарур («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (янги таҳрирда) ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 31-моддаси).
Таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган корхонаниинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда корхонанинг илгари бошқа корхонанинг устав капиталига киритилган таъсис улуши қайтарилишидан келиб тушган товар-моддий заҳираларнинг таннархи, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, ташкилот таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулда ифодаланган баҳосида аниқланади. Агар ташкилот томонидан товар-моддий захиралар таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланишида ташкилотнинг илгари бошқа ташкилотнинг устав капиталига киритилган таъсис улуши қайтарилишида олинаётганда товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тегишли харажатлар мавжуд бўлса, товар-моддий захираларнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига оширилади.
Олинаётган товар-моддий заҳираларнинг қиймати бошқа корхонанинг устав капиталидаги таъсис улуши бўйича қарз суммасидан юқори бўлган ҳолларда, фарқ таъсисчилар таркибидан чиқиб кетаётган таъсисчи томонидан қопланади.
Бошқа корхонанинг устав капиталидаги таъсис улуши бўйича қарз суммаси олинаётган товар-моддий заҳираларнинг қиймати юқори бўлган ҳолларда, фарқ бераётган корхона томонидан қопланади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish