Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet64/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Бевосита харажатлар бу - алоҳида турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархига тўғридан-тўғри киритиладиган ишлаб чиқариш харажатларидир.
Билвосита харажатлар бу - бир неча турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб, уларни муайян товар-моддий захиралар бирликлари таннархига бевосита киритиб бўлмайди, бунинг оқибатида улар харажатлар объектлари ва уларнинг бирликлари таннархи ўртасида ҳисоб-китоб йўли билан тақсимланади харажатлардир.
Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар бўйича гуруҳларга ажратилади:
- ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- ишлаб чиқаришга мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Реализация харажатлари, корхонани бошқариш бўйича умумий харажатлар (маъмурий харажатлар), бошқа операцион харажатлар, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархига киритилмайди.
Юқорида келтирилган таннарх элементлари бўйича ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган ва қўшилмайдиган харажатларнинг тўлиқ рўйхати «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом» га мувофиқ аниқланади. Мазкур Низом асосида айрим тармоқлар харажатлари таркиби ва уларни ҳисобга олиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари (уюшмалар, компаниялари ва бошқалар) томонидан аниқланади.
Маълумки, товар-моддий захиралар таннархининг асосини корхона харажатлари (сарфлари) ташкил этади. Молиявий ҳисоботда, яъни бухгалтерия балансида тайёр маҳсулот ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларини, шунингдек, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)лар таннархини акс эттириш мақсадида, Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом корхонанинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиш учун харажатлар рўйхатини белгилаб беради. Бунда, товар-моддий захиралар таннархини аниқлашда корхона харажатларини классификациялашнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Товар-моддий захиралар ишлаб чиқарувчи корхоналарда четга сотиш (устав капиталига бериш ва ҳ.к.) лар учун ишлаб чиқарилган товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш таннархи бўйича баҳоланади ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётидан (агар ишлаб чиқариш асосий фаолият тури бўлса), 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётидан (агар ишлаб чиқариш ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлса) тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800) га олиб борилади.
Хизмат кўрсатувчи корхоналарда хизматларни кўрсатилганлигини тасдиқловчи қабул қилиш-топшириш далолатномаси тасдиқланганда биринчи навбатда даромад тан олиб 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счётининг дебети ва 9030 «Иш бажариш ва хизмат кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредида акс эттирилади. Иккинчи навбатда эса кўрсатилган хизматларни ишлаб чиқариш таннархи 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» (агар хизмат кўрсатиш асосий фаолият тури бўлса) счётидан, 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» (агар хизмат кўрсатиш ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлса) счётидан 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи» счётига олиб борилади.
Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини шаклланиши ва кирим қилиш (балансдан чиқариш) ни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш тартиби 21-сон БХМС нинг 2-иловасини II бўлими - «Товар- моддий захиралар» да батафсил очиб берилган.
Бухгалтерия ҳисобига доир илмий адабиётларда қабул қилинганидек, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш муаммолари бухгалтерия ҳисобининг алоҳида бўлими – бошқарув ҳисобида ўрганилади.
Товар-моддий захиралар (маҳсулот (ишлар, хизматлар)) таннархини аниқлаш усуллари уларнинг тури, маҳсулот ишлаб чиқариш хили, унинг мураккаблиги, тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги, товар-моддий захиралар номенклатурасига боғлиқдир. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини аниқлашнинг асосий усуллари бўлиб: оддий, меъёрий, буюртмали, босқичли усуллар ҳисобланади, савдо корхоналарида эса харажатларни инвентар баҳолаш усули ҳам қўлланилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish