Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet6/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Ҳисоблаш принципи. Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида тан олинади ва молиявий ҳисоботларда уларни келиб тушиши ёки юзага келишига қараб (балки пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) акс эттирилади.
Ҳисоблаш принципига мувофиқ активлар, пассивлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида улар бўйича пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади.
Ҳисоблаш принципи асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилишда жуда зарур ҳисобланади.
Икки ёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш принципи. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисобни юритиш деганда шу нарса тушуниладики, корхоналар иккиёқлама ёзув тизими асосида бухгалтерия операцияларини рўйхатга олишни юритиши керак. Иккиёқлама ёзув шундан иборатки, битта операция бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида акс эттирилади. Иккиёқлама ёзув тизими шундан иборатки, бир операция бўйича бир сумма бухгалтерия ҳисобининг икки счётида - бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик принципи. Корхона узлуксиз ишлайдиган, яъни келажакда ишлашни давом эттирадиган деб ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади. Молиявий ҳисоботни узлуксизлик принципи асосида тайёрлаш корхона доимий ҳаракат қилишини ва аниқ бўлмаган узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни корхонанинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради.
Агар раҳбар корхонани тугатиш ёки унинг фаолияти кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бундай фактнинг мазмунини ёритиб бериши ва молиявий ҳисоботни тузишга асос бўлган жиҳатларни, узлуксизлик принципидан чекиниш сабабларини кўрсатиши зарур.
Узлуксизлик принципи яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати корхона фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши керак, яъни корхонанинг бухгалтерия ҳисоби субъект тугатилган ёки у банкрот деб эълон қилинган пайтгача юритилиши керак. Корхона ўз фаолиятини тугатган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳам тўхтатади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish