2. Корхона мулкини муҳофоза қилиш.
Корхона қайси мулкчилик шаклига асосланганидан қатъий назар бухгалтерия ҳисоби шу корхона мулкига нисбатан тежамли муносабатда бўлишни, уни ҳар хил нобудгарчиликлардан эхтиет қилишни, улар ҳаракатини узлуксиз назорат қилиб, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаши лозим.
3. Корхоналарда халқ хўжалик ҳисобини жорий этиб, уни мустаҳкамлаш ва иқтисодий режимни (тежамкорликни) жорий этиш, ҳамда такомиллаштириб бориш.
Бухгалтерия ҳисобининг усуллари.
Фан ўз предметини ўрганиш учун албатта қандайдир усуллардан фойдаланади. Бухгалтерия ўз маблағлари, уларни ташкил топиш манбалари ва уларни хўжалик жараёни натижасида ўзгаришини ҳужжатларда, ягона пул кўринишида, яъни баҳолаш ёрдамида, счётларда икки ёқлама ёзувдан фойдаланиб акс эттиради. ҳисоб тўғри юргизилаётганини инвентаризация ёрдамида аниқлаб, маълумотлар асосида эса керакли калькуляция олиб борилади, баланс ва ҳисобот шакллари тузилади.
Корхона маблағларининг ҳолати ва фойдаланишини ўрганиш учун бухгалтерия ҳисобида турли усуллар қўлланилади. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари қуйидагилардан иборат:
- ҳужжатлаштириш;
- инвентаризация;
- баҳолаш;
- калькуляция қилиш;
- бухгалтерия ҳисобининг счётлари;
- икки ёқлама ёзув;
- бухгалтерия баланси;
- бухгалтерия ҳисоботи.
Баҳолаш – бухгалтерия ҳисобининг ҳар хил объектлари тўғрисида умумий маълумотларни олиш учун хўжалик маблағи, унинг ташкил топиш манбаи ва хўжалик операцияларини пул ўлчов бирилигида ифодаланишидир.
Калькуляция қилиш – ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар ёки тайёрланган товар-моддий қийматликларнинг бир донасининг таннархини аниқлаш ва харажатларни гуруҳлаштириш усулидир.
Бухгалтерия баланси – бу корхонанинг мулки ва мажбуриятларни маълум бир санада пул кўринишида умумлашган ва иқтисодий гуруҳлаштириш усули ҳисобланади.
Корхона мулки балансда икки гуруҳга бўлинган ҳолда акс эттирилади. Биринчи гуруҳда мулкнинг таркиби ва унинг жойланиши ва иккинчи гуруҳда эса, мулкнинг ташкил топиш манбаи сифатида акс эттирилади. Бундан келиб чиқадики, баланснинг икки томони бир мулкни акс эттиради. Шунинг учун баланснинг икки томони ўзаро тенгдир.
Баланс сўзи иккита лотин сўзларидан иборат бўлиб, “bis” -икки карра (марта) ва "lanx" -тарози палласи, яъни мувозанат холида турган иккита тарози палласи англатади.
Бухгалтерия баланси икки кисмдан иборат жадвал кўринишдан иборатдир. Унинг чап кисми актив деб номланади ва унда факатгина хўжалик маблаглари акс эттирилади, унг томони эса пассив деб номланиб, унда корхона хужалик маблагларининг манбаси ва корхона мажбуриятлари акс эттирилади.
Актив сузи хам лотин тилидан таржима қилинган булиб, "фаол, харакатда" деган маънони англатади. Баланснинг унг томони пассив деб, номланиб лотинча passive "харакатсиз" деган маънони англатади.
Бухгалтерия балансининг асосий хусусиятларидан бири- бу актив ва пассив кисмлари моддалари буйича сумманинг бир-бирига узаро тенглигидир. Бу тенглик корхона балансининг актив ва пассив кисмларида бир хил хажмдаги маблагларни хар хил куринишда, яъни актив томонда маблаглар турлари буйича ва пассив томонда эса манбалар буйича акс эттирилганлигини англатади. Бунда актив ва пассив кисмларининг умумий суммалари хам баланс сузи билан ифодаланади.
Бухгалтерия баланси, маълум санага тузилади ва корхона фаолиятининг маълум даврдаги холатини узида мужасамлаштиради. Шундай қилиб, корхона балансининг узаро тенглиги актив ва пассив кисмлари суммаларига кура амалга оширилади. Бошкача айтганда, корхона хужалик маблаглари суммаларининг йигиндиси ушбу маблаглар манбаси ва мажбуриятлар суммаси йигиндисига тенгдир, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |